Мексидолрецепт билан

Таркиби:

Фаол модда: – этилметилгидроксипиридин сукцинати – 50 мг. Ёрдамчи моддалар: – натрий метабисулфити – 1 мг – инекция учун сув 1 мл гача.

Препаратнинг савдо номи:

Мексидол

Фармакалогик гуруҳи:

Антиоксидант восита. Алкоголизмда, токсико- ва наркоманиялардаги бузилишларни даволаш учун восита.

Дори шакли:

вена ичига ва мушак ичига юбориш учун эритма

рангсиз ёки бироз сарғиш, тиниқ суюқлик 2 мл ёки 5 мл дан ампулаларда.

Антиоксидант восита. Алкоголизмда, токсико- ва наркоманиялардаги бузилишларни даволаш учун восита.

Мушак ичига юборилганида қон плазмасида юборилгандан сўнг 4 соат давомида аниқланади. Максимал концентрацияга эришиш вақти (Тмах) – 0,45-0,5 соат. 400-500 мг доза юборилганида максимал концентрацияси (Смах) 3,5-4,0 мкг/мл ни ташкил қилади. Мексидол® қон ҳавзасидан аъзолар ва тўқималарга тез ўтади ва организмдан тез чиқарилади. Препаратни организмда тутиб турилиш вақти (МРТ) 0,7-1,3 соатни ташкил этади. Препарат асосан сийдик билан, глюкурон билан конъюгацияланган шаклда ва озгина миқдорда ўзгармаган ҳолда чиқарилади.

мияда қон айланишини ўткир бузилишлари;бош-мия жароҳати, бош-мия жароҳатларининг оқибатлари;дисциркулятор энцефалопатия;вегетатив дистония синдроми;атеросклеротик генезга эга енгил когнитив бузилишлар;невротик ва неврозга ўхшаш ҳолатлардаги хавотирлик бузилишлар;ўткир миокард инфаркти (биринчи суткалардан бошлаб) комплекс даволаш таркибида;турли босқичлардаги очиқ бурчакли глаукома, комплекс даволаш таркибида;неврозга ўхшаш ҳолатлар ва вегетатив-томир бузилишларининг устунлиги билан кечувчи алкоголизмда абстинент синдромни бартараф қилиш;антипсихотик воситалр билан ўткир заҳарланиш;қорин бўшлиғининг ўткир йирингли-яллиғланиш жараёнларида (ўткир некролитик панкреатит, перитонит) комплекс даволаш таркибида қўлланади.

Вена ичига (оқим билан ёки томчилаб) ёки мушак ичига. Инфузион юбориш усулида Мексидол® ни натрий хлоридининг изотоник эритмасида суюлтириш керак. Мексидол® оқим билан, аста-секин 5-7 минут давомида, томчилаб – минутига 40-60 томчи тезликда юборилади. Максимал суткалик доза 1200 мг дан ошмаслиги керак. Мияда қон айланишини ўткир бузилишларида Мексидол® биринчи 10-14 кунда – вена ичига (в/и) томчилаб 200-500 мг дан суткада 2-4 марта, сўнгра – 2 ҳафта давомида мушак ичига (м/и) 200-250 мг дан суткада 2-3 марта қўлланади. Бош-мия жароҳати, бош-мия жароҳатларининг оқибатларида Мексидол® 10-15 кун давомида в/и томчилаб 200-500 мг дозада суткада 2-4 марта қўлланади. Декомпенсация босқичидаги дисциркулятор энцефалопатияда Мексидол® ни 14 кун давомида в/и оқим билан ёки томчилаб 200-500 мг дозада суткада 1-2 марта буюриш керак. Сўнгра – кейинги 2 ҳафта давомида м/и суткада 100-250 мг дан буюрилади. Дисциркулятор энцефалопатиянинг курслик профилактикаси учун препарат 10-14 кун давомида м/и 200-250 мг доза суткада 2 марта юборилади. Кекса ёшдаги беморлардаги енгил когнитив бузилишларда ва хавотирли бузилишларда препарат 14-30 кун давомида м/и суткада 100-300 мг ли суткалик дозада қўлланади. Ўткир миокард инфарктида комплекс даволаш таркибида Мексидол® в/и ёки м/и 14 сутка давомида нитратлар, бета-адреноблокаторлар, ангиотензинга айлантирувчи фермент (ААФ) ингибиторлари, тромболитиклар, антикоагулятлар ва антиагрегант воситалар, шунингдек кўрсатмалар бўйича симптоматик воситаларни ўз ичига олувчи миокард инфарктини анъанавий даволаш фонида юборилади. Биринчи 5 сутка давомида максимал самарага эришиш учун, препаратни в/и юборган афзал, кейинги 9 сутка давомида Мексидол® м/и юборилиши мумкин. Препаратни в/и юборишни 0,9% ли натрий хлориди эритмаси ёки 5% ли декстроза (глюкоза) эритмасининг 100-150 мл ҳажмида томчилаб инфузия йўли билан, аста-секин (ножўя самаралардан сақланиш мақсадида) 30-90 минут давомида ўтказиш лозим. Зарурат туғилганида препаратни камида 5 минут давомийликдаги оқим билан аста-секин юбориш мумкин. Препаратни ҳар 8 соатдан сўнг суткада 3 марта (в/и ёки м/и) юборилади. Суткалик терапевтик доза суткада тана вазнига 6-9 мг/кг ни, 1 марталик доза – тана вазнига 2-3 мг/кг ни ташкил қилади. Максимал суткалик доза 800 мг дан, бир марталик эса – 250 мг дан ошмаслиги керак. Турли босқичдаги очиқ бурчакли глаукомада комплекс даволаш таркибида Мексидол® м/и суткада 100-300 мг дан 14 кун давомида суткада 1-3 марта юборилади. Алкоголли абстинент синдромида Мексидол® 5-7 кун давомида 200-500 мг дозада в/и томчилаб ёки м/и суткада 2-3 марта юборилади. Антипсихотик воситалар билан ўткир заҳарланишда Мексидол® 7-14 кун давомида в/и суткада 200-500 мг дозада юборилади. Қорин бўшлиғининг ўткир йирингли-яллиғланиш жараёнларида (ўткир некротик панкреатит, перитонит) Мексидол® биринчи суткаларда операциядан олдинги ва операциядан кейинги даврда буюрилади. Юбориладиган дозалар касалликнинг шакли ва оғирлигига, жараённинг тарқалганлигига, клиник кечишининг вариантларига боғлиқ. Препаратни бекор қилиниши аста-секин, барқарор ижобий клиник-лаборатор самарадан сўнг ўтказилиши керак. Ўткир шишли (интерстициал) панкреатитда Мексидол® 200-500 мг дан кунига 3 марта, в/и томчилаб (натрий хлоридининг изотоник эритмасида) ва м/и буюрилади. Некротик панкреатитнинг енгил оғирлик даражасида – 100-200 мг дан кунига 3 марта в/и томчилаб (натрий хлоридининг изотоник эритмасида) ва м/и юборилади. Ўртача оғирлик даражасида – 200 мг дан кунига 3 марта в/и томчилаб (натрий хлоридининг изотоник эритмасида) юборилади. Оғир кечишида – пристань – дозалашда биринчи суткада 800 мг, икки марта юбориш тартибида; кейинчалик – суткалик дозани аста-секин пасайтириш билан 200-500 мг дан кунига 2 марта. Ўта оғир кечишида – суткада 800 мг ли бошланғич дозада панкреатик шокни кўринишлари барқарорлашганидан кейин – суткалик дозани аста-секин пасайтирилиши билан 300-500 мг дан кунига 2 марта в/и томчилаб (натрий хлоридининг 0,9% ли эритмасида) юборилади.

Кўнгил айниши ва оғизни қуриши, уйқучанлик, аллергик реакциялар пайдо бўлиши мумкин.

Жигар ва буйраклар фаолиятини ўткир бузилишлари, препаратга юқори шахсий сезувчанлик. Мексидол® препаратини қўллашнинг хавфсизлигини ўрганиш бўйича қатъий назоратли клиник текширишлар болалар, ҳомиладорлик ва эмизишда ўтказилмаган.

Бензодиазепин анксиолитиклари, тиришишга қарши воситалар (карбамазепин), паркинсонизмга қарши воситалар (леводопа) нинг таъсирини кучайтиради. Этил спиртининг заҳарли таъсирини камайтиради.

Алоҳида ҳолларда, бронхиал астмаси бўлган мойил пациентларда, сулфитларга юқори сезувчанликда ўта юқори сезувчанликнинг оғир реакциялари ривожланиши мумкин. Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Доза ошириб юборилганида уйқучанлик ривожланиши мумкин.

Рецепт бўйича

Вена ичига ва мушак ичига юбориш учун эритма 50 мг/мл 2 мл ёки 5 мл дан рангсиз ампулаларда ёки кўк рангли синдириш нуқтаси бўлган ёки оқ рангли синдириш нуқтаси ва учта маркировка ҳалқаси (юқори ҳалқа – сариқ, ўртадаги ҳалқа – оқ, пастки ҳалқа – қизил) бўлган ёруғликдан ҳимоя қилинган шиша ампулаларда. 5 ампуладан контур уяли ўрамда. 1 (5 мл дан ампулалар учун) ёки 2 (2 мл дан ампула учун) контур уяли ўрам давлат ва рус тилларидаги тиббиётда қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

3 йил.