Мегосинрецепт билан

Таркиби:

фаол модда: мегасин – 0.01 г. ёрдамчи моддалар: суппозиторий учун ёғли асос [Суппорин М (ВФМ 42-173-98) ёки ПМ-10 (ВФМ 42 Уз-0220-2003)].

Тасир этувчи модда(ХПН):

мегосин (2,2’–{[(7,7′,8,8’–тетрагидро–1,1′,6,6’–тетрагидрокси–5,5’–диизопропил–3,3’–диметил–7,7′-диоксо)–2,2’–бинафтил]–8,8’–метилен-имино}-этансулфокислотасининг динатрийли тузи).

Препаратнинг савдо номи:

Мегосин

Фармакалогик гуруҳи:

Вирусларга қарши восита. Интерферон индуктори.

Дори шакли:

ректал суппозиторийлар.

яшил тусли оч сариқ рангдан яшил тусли тўқ сариқ ранггача бўлган конуссимон шаклли ва ўзига ҳос ҳидга эга суппозиторийлар.

Вирусларга қарши восита. Интерферон индуктори.

J05AX

Мегосин ректал суппозиторийлари катталарда тери ва шиллиқ қаватларнинг вирусли касалликлари: оддий пуфакли ва ўраб олувчи темираткида, генитал герпес, сурункали цервицит, бачадон бўйни эрозиясини даволаш учун қўллаш мумкин. Мегосин ректал суппозиторийларни қўлланиши касалликнинг дастлабки шиш, гиперемия, якка герпетик пуфакчалар ёки оддий герпесни қайталанишида ҳам, қайталашини бартараф этиш бўйича профилактик мақсадларда ҳам самаралироқ. Даволаш самараси қичишиш ва патологик жараённи бутунлай бартараф этилиши билан намоён бўлади.

Қайд этилмаган.

Фаол моддасига ва препаратнинг компонентларига нисбатан шахсий юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

Қуруқ, салқин, ёруқликдан ҳимояланган жойда ва 12-150С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Препаратни дозани ошириб юборилиш ҳоллари кузатилмаган.

Рецепт бўйича

Ректал суппозиторийлар 0,01 г № 10.

2 йил.