Медулак-WМ ичга қабул қилинади.
Даволаш давомийлиги ва дозалари шифокор томонидан белгиланади.
Қабзиятларни даволашда: Препаратни суткада 1 марта эрталаб овқат вақтида қабул қилиш керак.
Клиник самара 1-2 кундан кейин бошланади.
Агар препарат 2 кун давомида қабул қилинганида, беморнинг аҳволини яхшиланиши кузатилмаса, доза оширилади.
Катталарга: бошланғич доза 15-45 мл ни, самарани бир маромда сақлаб турувчи доза – 10-25 мл ни ташкил қилади.
3 ёшгача бўлган болаларга бошланғич доза – 5 мл, самарани бир маромда сақлаб турувчи доза – 5 мл ни ташкил этади.
3 ёшдан 6 ёшгача бўлган болаларга бошланғич доза – 5-10 мл, самарани бир маромда сақлаб турувчи доза – 5-10 мл ни ташкил этади.
7 ёшдан 14 ёшгача бўлган болаларга бошланғич доза – 15 мл, самарани бир маромда сақлаб турувчи доза – 10 мл ни ташкил этади.
Одатда, доза икки кун қабул қилинганидан кейин, беморнинг эҳтиёжига қараб пасайтирилиши мумкин.
Ич келишини юмшатиш учун: Худди қабзиятда буюрилган дозаларда буюрилади.
Ичак дисбактериозини даволашда (суткалик дозалар): Катталарга: кунига 10 мл буюрилади.
7 ёш ва ундан катта болаларга – кунига 10 мл буюрилади.
4-7 ёшдаги болаларга – кунига 5 мл буюрилади.
1-3 ёшдаги болаларга – кунига 3 мл буюрилади.
1 ёшгача бўлган болаларга – кунига 1,5-3 мл буюрилади.
Салмонеллёзли, шигеллёзли энтеритда: биринчи 10-12 кунлари 15 мл дан кунига 3 марта қабул қилинади.
Бир ҳафталик танаффусдан сўнг худди ўша дозада кунига 5 марта қабул қилинади.
Жигар энцефалопатиясида, жигар прекомаси ва комасида: 30-50 мл дан суткада 3 марта қабул қилинади, суткалик доза 90-190 мл ни ташкил қилиши мумкин, сўнгра эса шахсий танланган бир маромда тутиб турувчи (аҳлатнинг рН – 5-5,5 бўлишини таъминлайдиган) дозада суткада 2-3 марта қабул қилинади.
Жигар энцефалопатиясида доза, ични суткада 2-3 марта юмшоқ келишини ҳисобга олиб танланади.
Даволаш уч ойгача ва ундан ортиқ давом этиши мумкин.
Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: метеоризм, қоринда оғриқ, кўнгил айниши, қусиш.
Узоқ муддат даволанганда – сув-электролитлар алмашинувини бузилишлари бўлиши мумкин.
препаратнинг компонентларига ўта юқори сезувчанлик;галактоземия;лактоза, галактоза ёки фруктозани ўзлаштираолмаслик;ичак тутилишида қўллаш мумкин эмас.
Кенг таъсир доирасига эга бўлган антибиотиклар ва антацид препаратлар бир вақтда қўлланганида лактулозанинг терапевтик самарадорлигини пасайтирадилар.
Медулак-WМ ажралиб чиқиши рН га боғлиқ ичакда эрувчан препаратлар билан бир вақтда қабул қилинганида, лактулоза ичакнинг ичидаги рН ни пасайтириши ва бу препаратларнинг ажралиб чиқишини ўзгартиришини ҳисобга олиш керак.
Препаратни қандли диабети бўлган беморларга, айниқса жигар энцефалопатиясини даволашда эҳтиёткорлик билан буюриш керак.
Препаратни қориндаги оғриқлар, кўнгил айниши ва қусишда қабул қилиш мумкин эмас.
Диарея пайдо бўлганида даволаш бекор қилинади.
Гастрокардиал синдромда метеоризмга йўл қўймаслик учун, доза аста-секин оширилиши керак (одатда метеоризм 2-3 кунлик даволашдан кейин ўз-ўзидан йўқолади).
Узоқ вақт (6 ойдан ортиқ) давомида юқори дозалар билан даволанганда қон зардобида электролитларнинг даражасини мунтазам равишда назорат қилиш керак.
Икки кун давомида терапевтик самара бўлмаса ёки даволаш тугаганидан сўнг қабзият қайтадан бошланса, пациент шифокорга мурожаат қилиши керак.
Препарат билан даволаниш вақтида алкогол истеъмол қилиш мумкин эмас.
Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши Медулак-WМ ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўллаш учун хавфсиз.
Ательени ва бошқа механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири Медулак-WМ ательени ҳайдаш ва психомотор реакцияларнинг юқори тезлигини талаб қилувчи ишларни бажариш қобилиятига таъсир қилмайди.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.
25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Музлатилмасин.
Флакон очилганидан кейин препарат 28 кун давомида ишлатилсин.
Симптомлари: диарея, қорин соҳасида оғриқ бўлиши мумкин.
Даволаш: дозани камайтириш ёки препаратни қабул қилишни тўхтатиш керак.
Рецепциз берилади
Ичга қабул қилиш учун эритма 250 мл дан пластмасса қопқоқчали сариқ рангли шиша флаконларда.
1 флакон ўлчов стаканчаси ва қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.