Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: пептик яра, меъда-ичак йўллари перфорацияси ёки қон кетиши, баъзида ўлим билан тугайди (айниқса кекса ёшдаги одамларда), кўнгил айниши, диспепсия, меъда-ичак йўлларида оғриқ, қоринда дискомфорт ҳисси, қонли қусиш, гастрит, эзофагит, диарея, кекириш, қабзият, метеоризм, меъдани тўлиб кетиш ҳисси, мелена, тўғри ичакдан қон кетиши, ярали стоматит, қусиш, қон қуйилиши, панкреатит, колитни зўрайиши ва Крон касаллиги.
Марказий нерв тизими томонидан: ҳавотирлик, кўришни бузилиши, кўрув нерви неврити, уйқучанлик, бош айланиши, бош оғриғи, кучли терлаш, оғизни қуриши, асабийлик, парестезия, депрессия, эйфория, тиришишлар, кучли чанқоқлик, диққатни жамлаш қобилиятини йўқлиги, уйқусизлик, лоҳаслик, кучли толиқиш, қўзғалувчанлик, вертиго, таъм билиш ҳисси ва кўришни бузилиши, миалгия, одатда кузатилмайдиган туш кўришлар, онгни чалкашиши, галлюцинациялар, гиперкинезия, эшитишни йўқолиши, қулоқларни шанғиллаши, мувофиқ симптоматикага эга бўлган асептик менингит, психотик реакциялар, фикрлашни бузилиши.
Сийдик чиқариш тизими томонидан: тез-тез сийиш, олигурия, ўткир буйрак етишмовчилиги, гипонатриемия, гиперкалиемия, гемолитик уремик синдром, қон зардобида мочевина ва креатининнинг даражасини ошиши, интерстициал нефрит, сийдикни тутилиши, нефротик синдром, буйрак етишмовчилиги.
Жигар томонидан: жигар фаолиятини бузилиши, гепатит, сариқлик ва жигар етишмовчилиги.
Юрак-қон томир тизими томонидан: юзни қизиб кетиши, брадикардия, терини оқариши, артериал гипертензия, палпитация, кўкрак қафасида оғриқ, шишлар, юрак етишмовчилиги.
Клиник ва эпидемиологик тадқиқот маълумотлари баъзи НЯҚВни қўллаш айниқса юқори дозаларда ва узоқ муддат давомида қўллаш артериал тромбоэмболик асоратлар (миокард инфаркти ёки импульс) ни ривожланиш ҳавфини ошиши билан ассоциацияланиши мумкинлигини кўрсатди.
Нафас тизими томонидан: ҳансираш, астма, ўпка шиши.
Қон тизими томонидан: пурпура, тромбоцитопения, нейтропения, агранулоцитоз, апластик ва гемолитик анемия, операциядан кейинги геморрагиялар, гематомалар, эпистаксис, қон кетиши, қон кетиш вақтини узайиши.
Тери томонидан: қичишиш, эшакеми, терини ёруғликка сезувчанлигини ошиши, Лаелл синдроми, буллёз реакциялар, шу жумладан Стивенс-Джонсон синдроми ва токсик эпидермал некролиз (жуда кам ҳолларда), эксфолиатив дерматит, макулопапуллёз тошмалар.
Аллергик реакциялар: носпецифик аллергик реакциялар, анафилакция, астма, астмани кечишини оғирлашиши, бронхоспазм, хиқилдоқ шиши ёки ҳансираш, тошма, қичишиш, эшакеми, пурпура, ангионевротик шиш ва якка ҳолларда – эксфолиатив ва буллёз дерматит (шу жумладан эпидермал некролиз ва кўп шаклли эритема).
Репродуктив тизими: аёллар бепуштлиги.
Бошқалар: шишлар, тана вазнини ошиши, тана ҳароратини ошишини кузатилиши мумкин.