Ножўя самаралари асосан даволашни биринчи ёки иккинчи ҳафтаси давомида ривожланади ва сўнгра жадаллиги одатда камроқ бўлади ва даволаш давом эттирилганида камроқ ривожланади.
Ножўя реакцияларни учраш тезлигини аниқлаш: жуда тез-тез (≥1/10), тез-тез (≥1/100, аммо <1/10), тез-тез эмас (≥1/1000, аммо <1/100), кам ҳолларда (≥1/10000, аммо <1/1000), жуда кам ҳолларда (<1/10000), учраш тезлиги номаълум (мавжуд бўлган маълумотлар асосида учраш тезлигини баҳолаш имкони йўқ).
Қон яратиш тизими томонидан: учраш тезлиги номаълум – тромбоцитопения.
Иммун тизими томонидан: кам ҳолларда – анафилактик реакциялар.
Моддалар алмашинуви томонидан: учраш тезлиги номаълум – антидиуретик гормон (АДГ) ни ноадекват секрецияси.
Моддалар алмашинуви ва озиқланиш томонидан: тез-тез – иштаҳани пасайиши, иштаҳани ошиши, тана вазнини ошиши; тез-тез эмас – тана вазнини пасайиши; учраш тезлиги номаълум – гипонатриемия, анорекция.
Руҳий бузилишлар: тез-тез – ҳавотирлик, қўзғалувчан ҳолат, уйқуни бузилиши, либидони пасайиши, аноргазмия (аёлларда); тез-тез эмас – бруксизм, ҳаяжонланиш, журъацизлик, ваҳимали реакция билан кечувчи ўткир ҳавотирлик ҳолати, онгни чалкашиши; кам ҳолларда – тажавузкорлик, деперсонализация, галлюцинация; учраш тезлиги номаълум – мания, ўз жонига суиқасд қилиш фикрлари, ўз жонига суиқасд қилиш ҳаракатлари.
Нерв тизими томонидан: жуда тез-тез – бош оғриғи; тез-тез – уйқусизлик, уйқучанлик, бош айланиши, парестезия, тремор; тез-тез эмас – таъм билишни бузилиши, уйқуни бузилиши, цингаопе; кам ҳолларда – серотонин синдроми; учраш тезлиги номаълум – дискинезия, ҳаракатларни бузилиши, мушаклар спазми, психомотор қўзғалувчанлик/ акатизия.
Кўриш аъзолари томонидан: тез-тез эмас – мидриаз, кўришни бузилиши.
Эшитиш ва мувозанат аъзолари томонидан: тез-тез эмас – тиннитус.
Юрак томонидан: тез-тез эмас – тахикардия; кам ҳолларда – брадикардия; учраш тезлиги номаълум – ҚТ интервалини узайиши (электрокардиограммада).
Қон-томирлари томонидан: учраш тезлиги номаълум – ортостатик гипотензия.
Нафас, кўкрак қафаси, кўкс оралиғи аъзолари томонидан: тез-тез – синусит, эснаш; тез-тез эмас – эпистаксис.
Меъда-ичак йўллари томонидан: жуда тез-тез – кўнгил айниши; тез-тез – диарея, қабзият, қусиш, оғиз бўшлиғини қуриши; тез-тез эмас – меъда-ичак йўлларидан қон кетиши (шу жумладан тўғри ичакдан қон кетиши).
Жигар ва ўт чиқариш йўллари томонидан: учраш тезлиги номаълум – гепатит, жигар синамаси.
Тери ва тери ости тўқималари томонидан: тез-тез – кучли терлаш; тез-тез эмас – эшакеми, алопеция, тошма, қичишиш; учраш тезлиги номаълум – экхимоз, ангионевротик шиш.
Скелет-мушак тизими ва бириктирувчи тўқималар томонидан: тез-тез – артралгия, миалгия.
Буйрак ва сийдик чиқариш йўллари томонидан: учраш тезлиги номаълум – сийдикни тутилиши.
Жинсий аъзолар ва сут безлари томонидан: тез-тез – эякуляцияни бузилиши, импотенция (эркакларда); тез-тез эмас – метроррагия, меноррагия (аёлларда); учраш тезлиги номаълум – галакторея, приапизм (эркакларда).
Умумий бузилишлар ва юборилган жойдаги бузилишлар: тез-тез – толиқиш, пирекция; тез-тез эмас – шиш.