Медлакс пикосулфат

Таркиби:

фаол моддалар: 100% моддага қайта ҳисоблаганда 7,5 мг (20 томчи) натрий пикосулфати; ёрдамчи моддалар: сорбит (Е 420), натрий метилпарагидроксибензоат (Е 219), хлорид кислотасининг 1М эритмаси рН 6,0 дан 7,0 гача, инекция учун сув. Таърифи: тиниқ рангсиз ёки сарғиш рангли суюқлик.

Тасир этувчи модда(ХПН):

фаол моддалар: 100% моддага қайта ҳисоблаганда 7,5 мг (20 томчи) натрий пикосулфати; ёрдамчи моддалар: сорбит (Е 420), натрий метилпарагидроксибензоат (Е 219), хлорид кислотасининг 1М эритмаси рН 6,0 дан 7,0 гача, инекция учун сув. Таърифи: тиниқ рангсиз ёки сарғиш рангли суюқлик.

Препаратнинг савдо номи:

Медлакс пикосулфат

Фармакалогик гуруҳи:

Сурги воситалар.

Дори шакли:

фаол моддалар: 100% моддага қайта ҳисоблаганда 7,5 мг (20 томчи) натрий пикосулфати; ёрдамчи моддалар: сорбит (Е 420), натрий метилпарагидроксибензоат (Е 219), хлорид кислотасининг 1М эритмаси рН 6,0 дан 7,0 гача, инекция учун сув. Таърифи: тиниқ рангсиз ёки сарғиш рангли суюқлик.

Сурги воситалар.

A06AV08

Перорал қабул қилинганидан кейин аҳамиятли сўрилмай йўғон ичакка етиб боради. Фаол метаболити бис-(п-гидроксифенил)-пиридин-2-метан йўғон ичакда бактериал парчаланишдан кейин хосил бўлади. Медлакс пикосулфатнинг таъсири препарат қабул қилинганидан кейин, фаол метаболитни ажралиб чиқишига қараб, 6-12 соат ўтгач юз беради. Перорал қўллангандан кейин дори воситасининг фақат озгина миқдори организмнинг аъзо ва тўқималарида аниқланиши мумкин. Препаратнинг сурги самараси қон плазмасидаги фаол метаболитнинг даражаси билан мос келмайди.

Қабзиятлар ёки ични келишини енгиллаштиришни талаб этувчи холатлар. Бошқа сурги воситалари каби, Медлакс пикосулфат хар куни ёки қабзиятни сабабини аниқламасдан узоқ вақт давомида қўллаш мумкин эмас.

Препарат ишлаб чиқарувчининг дозатори билан дозаланади. Катталарга: 13-27 томчи буюрилади (бу 5-10 мг натрий пикосулфатига мос келади); Болаларга 4 дан бошлаб (фақат шифокорнинг тавсиясига кўра: 7-13 томчи буюрилади (бу 2.5-5 мг натрий пикосулфатига мос келади). Медлакс пикосулфатни кесқурун қабул қилиш керак. Медлакс пикосулфат қўллангандан кейин ичн бўшаши 10-12 соатдан кейин рўй беради. Препаратни хам суюқлик билан, хам усиз қўллаш мумкин. Медлакс пикосулфатни қабзиятнинг сабабини аниқламасдан хар куни ёки узоқ муддат давомида қўллаш мумкин эмас.

Иммун тизими томонидан: ўта юқори сезувчанлик реакциялари, шу жумладан ангионевротик шиш, тери реакциялари ( тошма, қичишиш, эшакеми). Нерв тизими томонидан: бош айланиши, цингаопе. Бош айланиши ва цингаопени юз бериш эҳтимоливазовагал реакция (абдоминал спазм ёки дефекация каби) билан боғлиқ бўлиши мумкин (“Махсус кўрсатмалар бўлимига қаранг). Меъда-ичак йўллари томонидан: диарея, қоринда санчиқлар, абдоминал оғриқ, қоринда дискомфорт, қусиш, кўнгил айниши. Препаратни узоқ муддат давомида ва ҳаддан зиёд қўлланиши суюқлик, калий ва бошқа электролитларни йўқотилишига олиб келиши мумкин. Бу ўз навбатида, мушак кучсизлигига ва айниқса препаратни диуретиклар ёки кортикостероидлар билан бир вақтда қўлланганда юрак фаолиятини бузилишига олиб келиши мумкин. Препарат натрий метилпарабен (Е219) сақлайди, у аллергик реакцияларни (эҳтимол, кечиккан реакцияларни) чақириши мумкин.

Медлакс пикосулфат ва диуретикларнинг катта дозаларини ёки кортикостероидларни бир вақтда қўлланиши электролит мувозанатини бузилиш хавфини ошириши мумкин, бу юрак гликозидларига сезувчанликни ошишига олиб келиши мумкин. Антибиотиклар билан бир вақтда қўлланиши Медлакс пикосулфатнинг сурги таъсирини пасайтириши мумкин.

Сурункали қабзиятдан азият чекувчи пациентларда тўлиқ текширувни ўтказиш ва қабзиятнинг сабабини аниқлаш лозим. Препаратни узоқ вақт қўллаш сув ва электролит мувозанатини бузилиши ва гипокалиемияга олиб келиши мумкин. Қабул қилиш вақти бўйича натрий пикосулфатини қўлланиши билан тўғри келган бош айланиши ва/ёки цингаопе ҳолатлари тўғрисида хабар берилган. Мавжуд маълумотлар, кўрсатилган ҳолатларни дефекация вақтида цингаопега жавоб беришини (Валерьянкаалва синамаси билан ассоциацияланган) ёки қориндаги оғриққа вазовагал жавоб билан боғлиқ бўлиши мумкин дейишга имкон беради. Фруктозани кам учрайдиган наслий ўзлаштираолмаслиги бўлган пациентлар бу препаратни қабул қилмасликлари керак, чунки у сорбит сақлайди. Бу дори воситаси 1 дозада 1ммол натрий сақлайди, яъни препарат натрийдан деярли холидир.

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 150С дан 250С гача бўлган ҳароратда сақлансин.

Дозани ошириб юборилиши ични суюқ келишига (диареяга), ичак спазмларига ва суювлик, калий ва бошқа электролитларни клиник ахамиятли йўқотилишига олиб келиши мумкин. Дозани ўткир ошириб юборилганда оқибатлар мажбурий қусиш ёки Медлакс пикосулфатни қабул қилингандан кейин қисқа вақтдан сўнг меъдани ювиш йўли билан минимумга етказиш ёки бутунлай бартараф этиш мумкин. Суюқлик ўринини тўлдириш ва электролит мувозанатини мувофиқлаштириш зарурати туғилиши мумкин. Спазмга қарши воситаларни қўллаш мумкин. Медлакс пикосулфатнинг катта дозалари, қабзиятларда одатда тавсия қилинганидан анча катта дозаларни қўллаганда йўғон ичакнинг шиллиқ қаватини ишемияси тўғрисида хабар берилган. Бошқа сурги воситалари каби, Медлакс пикосулфат хам, дозани узоқ муддат давомида ошириб юборилганда сурункали диареяга ва қоринда оғриқларга, гипокалиемияга, иккиламчи гипералдостеронизмга ва эҳтимол, буйракда тошларни хосил бўлишига олиб келиши мумкин. Сурги воситаларни узоқ муддат давомида ҳаддан зиёд истеъмол қилинганда буйрак найчаларини шикастланиши, метаболикалколоз, гипокалиемияни натижасида мушак кучсизлиги тўғрисида хабар берилган.

Рецепциз

20 мл ёки 30 мл дан флаконда қутига жойланган.

3 йил. Флакон очилгандан кейин сақлаш муддати 28 кун.