Мединак К

Таркиби:

1 таблетка қуйидагиларни сақлайди: фаол моддалар: 500 мг парацетамол, 30 мг сувсиз кофеин; ёрдамчи моддалар: маккажўхори крахмали, повидон, магний стеарати, тозаланган талк, натрий крахмалгликоляти, натрий кроскармеллоза, “сариқ шафақ”бўёвчиси.

Тасир этувчи модда(ХПН):

парацетамол, кофеин

Препаратнинг савдо номи:

Мединак-К

Фармакалогик гуруҳи:

оғриқ қолдирувчи ва иситма туширувчи восита.

Дори шакли:

таблеткалар

икки томонлама қавариқ, қобиқсиз, тўқ сариқ рангли, касуласимон шаклли, бир томонида синдириш учун чизиқчаси ва бошқа томони силлиқ таблеткалар.

оғриқ қолдирувчи ва иситма туширувчи восита.

N02VE51

Парацетамол ичга қабул қилинганида яхши ва тез сўрилади. Плазмадаги чўққи концентрациясига 30-90 минут ўтгач эришилади. Организмнинг деярлик барча тўқималарига киради, йўлдошга орқали осон ўтади ва кўкрак сути билан чиқарилади. Жигарда метаболизмга учрайди, метаболитлари фармакологик фаол эмас, аммо тўпланганида жигарни некрозга олиб келиши мумкин. Асосан метаболитлари кўринишида буйраклар орқали чиқарилади. Ярим чиқарилиш даври 1,5 соатдан 3 соатгача ўзгаради. Жигар функцияси бузилганида препаратнинг организмдан чиқарилиши секинлашади, бу метаболитларини организмда тўпланишига олиб келади. Кофеин ичга қабул қилинганидан сўнг тез сўрилади ва организмга яхши тақсимланади. Плазмадаги максимал концентрацияга бир соатдан сўнг эришилади, ярим чиқарилиш даври 3,5 соатни ташкил қилади.

Мединак®–К таблеткалари турли этиологияли ўртача ва кучсиз жадалликдаги оғриқ синдроми бўлган беморларни даволашда тавсия қилинади, шунингдек: бош  оғриғи, меньшевизм, мушак оғриғи, тиш оғриғи, невралгиялар, артралгиялар, ревматик оғриқлар ва алгодисменореялар, жароҳатлардан кейинги оғриқлар. Шу билан бирга, шамоллаш, грипп ва ангина белгиларини енгиллаштириш учун қўлланилиши мумкин.

Ичга буюрилади. Катталарга: 1-2 таблеткадан бир қабулга, лекин сутка давомида 4 таблеткадан кўп эмас. Такроран  қабул қилиш 4 соатдан кам бўлмаган вақт ичида бўлиши лозим. Болаларга: 12 ёшга  тўлмаган болаларга тавсия қилинмайди.

Кўпчилик ҳолларда препарат яхши ўзлаштирилади. Парацетамолнинг ножўя самаралари одатда кучсиз намоён бўлади. Гематологик тизим томонидан реакциялар ҳақида хабарлар бор. Баъзида тошмалар ва бошқа аллергик тери реакциялари (тошма, эритема, эшакеми) пайдо бўлади. Одатда кофеин билан боғлиқ бўлган ножўя самаралар меъда-ичак йўлларини қўзғалиши ва марказий нерв тизимини рағбатлантиришидир (бош айланиши, уйқуни бузилиши, юқори таъсирчанлик).

Парацетамол, кофеинга ёки препаратнинг бошқа компонентларига ўта юқори сезувчанлик;ҳомиладорлик, лактация даври;болаларда (12 ёшгача) қўллаш мумкин эмас.

Агар Сиз бирон-бир бошқа дори препаратларни қабул қилаётган бўлсангиз, албатта шифокорни хабардор қилинг! Билвосита антикоагулянтлар билан бир вақтда буюрилганида қон кетишлари ривожланиши мумкин. Фенотиазин билан бирга қўлланганида, кутилмаган гипотермия, азидотимидин билан эса – нейтропения ривожланиши мумкин. Препарат хлорамфениколнинг токциклигини кучайтиради, билвосита антикоагулянтлар, дифенин, перорал гипогликемик препаратларнинг таъсирини кучайтириши ва тиазид диуретикларнинг диуретик ва натрий уретик самарасини сусайтириши мумкин. Бошқа ностероид яллиғланишга қарши препаратлар, шунингдек глюкокортикоидлар билан бирга қўлланганида ножўя таъсирларини кўпайиши ва кучайиши юз беради.

Препаратни бошқа парацетамол сақловчи препаратлар билан бирга қабул қилиш мумкин эмас. Препарат билан даволаш даврида жигар, буйраклар функциясини ва периферик қон манзарасини назорат қилиш керак. Препаратни қўллаш вақтида препаратнинг гепатотоксик таъсирини кучайиши мумкинлиги туфайли, алкоголни истеъмол қилиш мумкин эмас. Мединак®-К кўкрак сутига ўтади, шунинг учун лактация даврида препаратни буюришнинг зарурати бўлганида эмизишни тўхтатиш керак. Автотранспорт ва бошқа механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири. Ножўя самараларини ҳисобга олиб, транспорт воситаларини бошқариш ва ҳаракатланувчи механизмларга хизмат қилишда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Симптомлари: аллергик реакциялар, бош оғриғи, психомотор қўзғалишлар, бош айланиши, кўнгил айниши, қусиш. Даволаш: меъдани ювиш, симптоматик даволаш.

Рецепциз

10 таблеткадан блистерда. 1 ёки 3 ёки 10 блистердан қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

3 йил.