Маз тиотриазолина

Таркиби:

1 г суртма қуйидагиларни сақлайди: Фаол модда: 20 мг тиотриазолин (100% моддага қайта ҳисобланганда); Ёрдамчи моддалар: метилпарагидроксибензоат (Е 218), пропилпарагидроксибензоат (Е 216), сувда эрувчи метилцеллюлоза, глицерин, тозаланган сув.

Препаратнинг савдо номи:

Маз тиотриазолина

Фармакалогик гуруҳи:

жароҳатларни ва ярали шикастланишларни даволаш учун воситалар.

Дори шакли:

суртма

рангсиз ёки бироз кулранг рангли, суртма, товланишига йўл қўйилади.

жароҳатларни ва ярали шикастланишларни даволаш учун воситалар.

D03A X50.

Узоқ вақт битмайдиган, секин грануляцияланадиган ва эпителизацияланадиган жароҳатлар, трофик яралар ва ётоқ яралар. Псориаз. Пародонтитни дистрофик яллиғланишли шакллари ва оғиз бўшлиғи шиллиқ қавати ва микрофильмкларнинг ярали шикастланишлари.

Сиртга қўлланади. Суртмани терининг жароҳат юзаларига боғлов остида ёки очиқ холда юпқа қилиб, 1-3 ҳафта давомида суткада 1-2 марта қўйилади. Стоматологик яллиғланиш касалликларида суртмани микрофильмк чўнтакларига 1–2 ҳафта давомида суткада 1-2 марта юборилади.

Аллергик реакциялар: қичишиш, тери гиперемияси, иситма, тошмалар (тугунли, майда нуқтали, доғсимон), эшакеми, ангионевротик шиш.

Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик.

Тиотриазолинни бошқа яллиғланишга қарши, антисептик ва кимётерапевтик воситалар билан бирга қўллаш мумкин.

Препарат жароҳатларни хирургик ишлов бериш, некрозланган тўқималарни олиб ташлаш ва жарохат юзаларини антисептик билан ишлов беришдан кейин қўлланилади. Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланилиши. Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар йўқ. Болалар. Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар йўқ. Автотранспортни бошқариш ёки бошқа механизмлар билан ишлашда реакция тезлигига таъсир қилиш қобилияти. Таъсир қилмайди. Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25ºС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Дозани ошириб юборилишининг эҳтимоли кам.

Рецепциз

25 г дан алюмин тубаларда. Бир тубадан картон қутида.

2 йил.