Матарен Плюсрецепт билан

Таркиби:

1 г крем қуйидагиларни сақлайди: таъсир этувчи моддалар: мелоксикам ­ 30,0 мг, қалампир настойкаси ­ 100,0 мг;

Препаратнинг савдо номи:

Матарен Плюс

Фармакалогик гуруҳи:

Ностероид яллиғланишга қарши препарат.

Дори шакли:

сиртга қўллаш учун крем

Оч сариқдан тўқ сариқ ранглигача бўлган крем. Қизғиш-жигарранг тусда бўлишига йўл қўйилади.

Ностероид яллиғланишга қарши препарат.

M02AX

Таянч­ҳаракат аппаратининг яллиғланиш ва дегенератив касалликлари. Юмшоқ тўқималарнинг ревматик зарарланиши. Оғриқ синдроми: бурсит, тендинит, люмбаго, ишиас, невралгия, миалгия, артралгия, радикулит, жароҳатдан кейинги оғриқ синдроми (травматик лат ейиш, суякни чиқиши, боғларни, мушакларни ва пайларни шикастланиши, тери қопламаларини бутунлигини бузилишисиз кечувчи мушакларни узилиши), оғир жисмоний ҳаракат чақирган мушак ва бўғинларда оғриқда қўлланади.

Сиртга қўлланилади. Крем 1 см дан 5 см гача узунликда тизимчаси аста­секин суртилади, қўллашлар сони ­ суткада 1­3 марта. Кремни миқдори ва қўллашлар сони, суртиш жойининг майдони ва кремга пациентнинг шахсий реакциясига қараб, ўзгариши мумкин. Самарани кучайтириш учун қуруқ иситувчи боғлов қўйиш мумкин.

Юз бериши мумкин бўлган келувчи ножўя самаралар шахсий сезувчанлик билан боғлиқ. Тери томонидан аллергик реакциялар (қичишиш, тери тошмаси), терини қипиқланиши, гиперемия бўлиши мумкин. Ҳар қандай ножўя самаралар пайдо бўлишида кремни қўллашни тўхтатиш ва шифокорга мурожаат қилиш керак.

Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик, болалар (12 ёшгача), тери қопламининг бутунлигини бузилиши ва крем суртилиши мўлжалланган жойда терининг яллиғланиш касалликларида қўллаш мумкин эмас.

Препаратни терининг шикастланган юзасига, кўзларга ва шиллиқ пардаларга тушишидан  сақланиш керак. Матарен® Плюс кремини ушбу соҳаларга тушгани уни вазелин ёки ўсимлик мойига ботирилган пахтали тампон ёрдамида олиб ташлаш керак. Препаратни ишлатгандан кейин қўлларни яхшилаб ювиш керак.

Препаратни ҳомиладорлик ва лактация даврида қўллаш мумкин эмас.

25°С дан юқори бўламаган ҳароратда сақлансин. Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.

Матарен® Плюс препаратининг дозасини ошириб юборилиши ҳоллари маълум эмас.

30 мг/г + 100 мг/г сиртга қўллаш учун крем. 20, 30, 40, 50 ва 100 мг дан алюмин ёки полиетилен ламинат тубаларда. Ҳар бир туба дори препаратини қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

2 йил. Препарат яроқлилик муддати тугаганидан сўнг қўлланилмасин.