МараславинМараславин)

Таркиби:

100 мл эритма қуйидагиларни сақлайди: фаол моддалар: 4,196 г понтий эрман ўти (Артемициа понтиcа Л.); 0,728 г жамбил ўти (Сатурежа ҳортенсис Л.); 3,646 г чиннигул дарахти, ғунчалари (Сйзйгиум ароматиcум (Л.) Мерр. эт Л.М.Перрй ); 1,199 г қора муруч мевалари (Пипер нигрум Л.); 4,196 г занчабил илдизпояси (Зингибер оффиcинале Росcоэ). ёрдамчи моддалар: аммоний хлориди, вино цинкаси, тозаланган сув.

Препаратнинг савдо номи:

МараславинМараславин)

Фармакалогик гуруҳи:

стоматологияда қўлланиладиган воситалар

Дори шакли:

маҳаллий қўллаш учун эритма

хира эритма. Сақлаганда чўкма тушади. Ранги – жигарранг, таъми – бужмайтирувчи-нордон, ҳиди – ўзига хос.

стоматологияда қўлланиладиган воситалар

A01AD11

Милкларга ва микрофильмк чўнтакларига маҳаллий қўлланилганида алоҳида таркиб қисмларининг ва уларнинг мажмуасинининг фармакокинетикаси ҳақида маълумотлар йўқ.

Мараславин® ни қачон қўллаш мумкин? Сурункали пародонтитнинг барча тасдиқланган шакллари.Пародонтал касалликларини мажмуавий даволаш.Пародонтитни жаррохлик усулида даволагандан кейин операциядан кейинги даврда қўлланади.

Мараславин® ни ҳар доим бу илова-варақадаги кўрсатмаларига қатъий риоя қилган холда қўлланг. Агар Сиз бирон-бир нарсада ишонч ҳосил қилмасангиз, шифокорингиз ёки фармацевтдан сўранг. Катталар: маҳаллий қўллаш учун, бунда даволашдан олдин даволовчи стоматолог барча тиш қаторларини механик каузал даволашни тўлиқ ўтказади, у микрофильмк усти ва микрофильмк ости тиш тошларини ва тиш бляшкаларини олиб ташлашни, пародонтал чўнтаклар чуқурлиги 5,5 мм гача бўлганда ламбосиз полировка ва кюрретажни ўз ичига олади. Мавжуд ятроген омиллар ҳам мувофиқлаштирилади, кўрсатмаларга қараб мавжуд жароҳат окклюзияларини бартараф этиш учун танлаб текислаш бажарилади. Маҳсулот 10 мл дан 15 мл гача оғизни интерваллар билан икки ойдан уч ой давомида чайиш учун дозаланади. Ойига камида 17 дан 20 тагача сеанс ўтказиш керак. Фаол даволаш тугатилганидан кейин ҳар 5-6 ойда назорат текширувлари билан тутиб турувчи даволаш ўтказилади. Сўнги кўрик даволаш бошланганидан 12 ойдан кейин амалга оширилади. Болалар: болаларда маҳсулот билан даволашнинг етарли клиник тажрибаси йўқлиги туфайли, бу ёш гуруҳида қўллаш тавсия этилмайди. Қўллашдан олдин чайқатилсин!

Мараславин® ни қўллаганда қандай ножўя реакциялар пайдо бўлиши мумкин? Аллергик реакциялар бўлиши мумкин. Барча нохуш реакциялар, шу жумладан илова-варақада таърифланмаган нохуш реакциялар ҳақида пациент дарҳол даволовчи шифокорига хабар бериши керак.

Маҳсулотнинг айрим компонентларига ўта юқори сезувчанлик ҳақида маълумотлар бўлганида маҳсулотни буюриш мумкин эмас. Фаол абсцесс ва йирингли экссудати бўлган пациентларга уни қўллаш тавсия этилмайди. Чуқурликда пародонтал тўқималарнинг патологик ўзгаришларига таъсир қилолмаслиги туфайли суяк структураларини йўқотилиши тасдиқланганда уни мустақил қўллаш тавсия этилмайди.

Аниқланмаган.

Кўп миқдорда органик кислоталар сақлаганлиги туфайли эритма тишнинг қаттиқ тўқималарига кучсиз деминарализация қилувчи таъсир кўрсатишига эътибор бериш керак ва уни кариесда ва тиш қаторини норезистентлигида тавсия этиш мумкин эмас. Агар даволовчи шифокор лозим топса, ортопедик усуллар ёрдамида тишларни умумий санацияси ўтказилади. Беморга витаминларга бой овқат ва қўшимча равишда А ва С витаминларини тавсия этилади. Даволаш вақтида ўткир ва таъсирловчи овқатлар (саримсоқ пиёз, пиёз, ёнғоқлар ва бошқалар) ни истеъмол қилиш тақиқланади, тишларни паста билан тиш шеткаси ёрдамида тозалаш ёки оғизни чайиш учун дезинфекцияловчи суюқликларни ишлатиш мумкин эмас. Оғизни эрталаб ва кечқурун совуқ сув билан чайилади. Узоқ вақт қуёш остида бўлишдан сақланиш керак. Ҳомиладорлик ва эмизиш Ҳар қандай дори воситасини қўллашдан олдин шифокорингиз ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг. Ҳомиладорлик вақтида ҳомилага ва эмизиш даврида препаратнинг таъсирини ўрганиш бўйича тизимли тадқиқотлар ўтказилмаган, шунинг маҳсулот фақат шифокор кўрсатмаси бўйича қўлланиши керак. Дори воситасини транспорт воситаларини ёки потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига таъсирининг ўзига хослиги Ательени ҳайдаш ва юқори диққатни талаб этувчи машиналар билан ишлаш қобилиятини бузилиши ҳақида маълумотлар йўқ. Болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Оригинал ўрамида, қуруқ ва ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Музлатилмасин!

Препаратнинг дозасини ошириб юборилиши билан боғлиқ асоратлар хозирча аниқланмаган. Дозани ошириб юборилиши ҳақида маълумотлар йўқ.

Рецепциз Улашиш: 2 163 Виеwс

Маҳаллий қўллаш учун эритма. 100 мл дан эритма 125 мл сиғимли тўқ жигарранг шиша ёки тўқ жигарранг ПEТ флаконларга дозаланади. Тўқ жигарранг шиша флаконлар алюмин ёки “Пилферпруф” типидаги полиетилен қалпоқчалар билан беркитилади. Тўқ жигарранг ПEТ флаконлар “Пилферпруф” типидаги полиетилен қалпоқчалар билан беркитилади. Ҳар бир флакон қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутига жойланади. Қўллашдан олдин чайқатилсин!

3 йил. Флакон очилгандан кейин яроқлилик муддати: 1 ой.