Магний В6 АТМ

Таркиби:

фаол моддалар: пиридоксин гидрохлориди – 5 мг, магний цитрати – 330 мг (50 мг магнийга  эквивалент). ёрдамчи моддалар: магний стеарати, лактоза моногидрати.

Тасир этувчи модда(ХПН):

пиридоксин гидрохлориди, магний цитрати

Препаратнинг савдо номи:

Магний В6 АТМ

Фармакалогик гуруҳи:

Минерал препарати ва микроэлемент.

Дори шакли:

капсулалар

оқ рангли,  қаттиқ желатин капсулалар. Капсула ичидагиси – оқ ёки деярли оқ рангли кристаллик кукун.

Минерал препарати ва микроэлемент.

A11JB

Ичга қабул қилинганидан кейин меъда-ичак йўлларидан тахминан 50% магний сўрилади. Магний организмда асосан ҳужайра ички бўшлиғида (99% атрофида) тақсимланади, улардан тахминан 2/3 суяк тўқималарида, 1/3 силлиқ ва кўндаланг – тарғил мушак тўқималарида тақсимланади. Магнийнинг асосий чиқарилиш йўли бўлиб сийдик чиқариш тизими ҳисобланади. Плазмада бўлган магнийнинг 70% калавали февральацияларга дуч келади, улардан 95-97% кейин буйрак найчаларида қайта сўрилади. Сийдикда бўлган магний, қабул қилинган магнийнинг ўртача 1/3 ташкил қилади. Пиридоксин ингичка ичакда сўрилади, қон оқими билан тўқималарга тарқалади ва ҳужайраларга ўтади, АТФ ва пиридоксалкиназа иштирокида фосфат кислотасини қолдиғини органик моддалар молекуласига қўшилиши. Пиридоксиннинг катаболизлизмни асосий махсулоти 4- пиридоксил кислотасидир, у сийдик билан чиқарилади.

Препарат организмда магний танқислигини даволаш ва олдини олишда мажмуавий даволаш таркибида қўлланиши мумкин: юрак-қон томир тизимининг касалликлари (артериал гипертензия, стенокордия, димланган юрак етишмовчилиги, юрак аритмиялари);юрак қоринчалари экстрасистолияси, “пируэт” тури юрак қоринчалар тахикардияси;ҳомиладорликнинг асоратлари (гестоз, ҳомиладорликнинг узилишини хавфи, бачадон-йўлдош қон айланишининг бузилиши, ҳомила гипотрофияси);гинекологияда (хайз кўриш олди синдроми, орал контрацептивларни қабул қилиш, организмда эстрогенларнинг танқислиги);неврология амалиётида (минимал мия дисфункцияси бўлган болаларда магний танқислигини тузатиш учун дисциркулятор энцефалопатияни даволаш);қандли диабетни;дис- ва гиполипидемия.

Капсулалар овқат қабул қилиш вақтида, 1 стакан сув билан бирга қабул қилинади. Организмда магний танқислигини мажмуавий даволашда препарат катталарга ва 6 ёшдан ошган болаларга 1-2 капсуладан кунига 2-3 марта буюрилади. Даволашни магнийнинг қондаги концентрацияси нормалашганидан кейин тўхтатиш лозим. Даволаш курсининг давомийлиги 1-2 ойни ташкил қилади. Олдини олиш мақсадида препарат 1 капсуладан суткада 1 марта 1-2 ой давомида буюрилади.

Препарат одатда яхши ўзлаштирилади. Аммо: Овқат-ҳазм қилиш тизими томонидан: кам ҳолларда – қоринда оғриқлар, кўнгил айниши, қусиш, метеоризм, қабзият, диарея бўлиши мумкин. Бошқалар: аллергик реакциялар.

препарат компонентларига юқори сезувчанлик;яққол буйрак етишмовчилиги (КК 30 мл/миндан кам);фенилкетонурия;гипермагниемия;6 ёшгача бўлган болалар;лактация даврида қўллаш мумкин эмас. Эҳтиёткорлик билан: буйраклар функциясининг ўрта даражадаги етишмовчилигида  гипермагниемиянинг ривожланиш хавфи мавжуд.

Препарат фосфатларини ва калций тузларини сақловчи препаратлар билан бир вақтда қўлланганида, магнийнинг меъда-ичак йўлларидан сўрилиши ахамиятли камаяди. Препарат темирнинг ўзлаштирилишини, тетрациклиннинг сўрилишини камайтиради. Препарат бирга қўлланганида тромболитик воситаларнинг таъсирини сусайтиради. Пиридоксин диуретикларнинг таъсирини кучайтиради; леводопанинг паркинсонизмга қарши самарасини сезиларли пасайтиради, юрак гликозидлари билан яхши қушилади (миокардда қисқартирувчи оқсилларнинг синтезини ошишига ёрдам беради), глутамин кислотаси ва аспаркам билан (гипокцияга чидамлилик ошади) яхши мос тушади.

Йўлдош калций танқислигида организмдаги магний танқислигини калций препаратларини қабул қилишни бошлашдан олдин бартараф қилиш лозим. Тетрациклин ва препарат бирга қўлланганида бу  препаратларни қабуллари орасидаги       3 соатлик интервалга риоя қилиш лозим. Сурги воситалари, этанол тез-тез қўлланганида, руҳий ва жисмоний юкламаларда магнийга бўлган эҳтиёж ошади ва магний танқислигининг ривожланишини хавфи ошади. Ҳомиладорлик даврида препаратни фақат кўрсатмалар бўйича ва шифокорнинг назорати остида қўллаш мумкин. Буйрак етишмовчилигида гемодиализ ва перитонеал диализўтқазиш лозим. Препарат автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсир қилмайди. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва уни яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25° С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин

Буйракларнинг нормал функциясида магнийни қабул қилиш токсик реакцияларни чақирмайди. Магний билан заҳарланиш буйрак етишмовчилигида ривожланиши мумкин. Токсик самаралари асосан магнийнинг қанддаги миқдорига боғлиқ. Симптомлари: АБ ни тўшиши, кўнгил айниши, қусиш, рефлексларнинг секинлашиши, нафаснинг сусайиши, кома, юракни тўхташи ва нафас фалажи, анурия. Даволаш: регидратация, жадаллаштирилган диурез. Буйрак етишмовчилигида гемодиализ а перитонеал диализ щтазиш лозим.

Рецепциз Улашиш: 3 332 Виеwс

10 та капсуладан ПВХ/алюмин фолга контур уяли ўрамда. Контур-уяли ўрамлар қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

2 йил