Магникум

Таркиби:

1 таблетка қуйидагиларни сақлайди: фаол моддалар: магний лактат дигидрати 470 мг, бу 100% моддага қайта хисоблаганда    48 мг магнийга эквивалент; 5 мг пиридоксин гидрохлориди 100% қайта хисоблаганда; ёрдамчи моддалар: микрокристалл целлюлоза, поливинил спирти, сувсиз коллоидли кремний диоксиди, талк, магний стеарати; қобиғи: Аcрйл-ЭЗE Wҳите ичакда эрувчи плёнка қобиқ учун кукунли аралашма (метакрил кислотанинг кополимери, сувсиз коллоид кремний диоксиди, натрий бикарбонати, натрий лаурилсулфати, талк, титан диоксиди (Е 171), триетил цитрати).

Тасир этувчи модда(ХПН):

магний лактат дигидрати, пиридоксин гидрохлориди.

Препаратнинг савдо номи:

Магникум

Фармакалогик гуруҳи:

Минераллар билан В гуруҳи витаминларининг мажмуаси. А11ЕC

Дори шакли:

ичакда эрувчи пленка қобиқ билан қопланган таблеткалар.

узунчоқ шаклли икки ёқлама қавариқ юзали, оқ ёки деярли оқ рангли плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Минераллар билан В гуруҳи витаминларининг мажмуаси. А11ЕC

Minerallar bilan V guruhi vitaminlarining majmuasi. A11ЕC

Магний ва/ёки В6 витаминини организмдаги танқислиги билан боғлиқ бўлган асоратларни олдини олиш. Препарат шунингдек қуйидаги ҳолатларда олдини олиш мақсадида қўлланади: сурункали жисмоний ва ақлий толиқиш, таъсирчанлик, стрессни ҳавфи ошганида, депрессия, уйқуни бузилишларида, миалгияда, атеросклероз ва миокард инфарктини олдини олиш учун қўлланади. Магникум шунингдек узоқ вақт чекиш ва алкогол истеъмол қилиш, сурги воситалар, контрацептив воситалар, доимий гипергликемияси бўлган қандли диабет беморларда баъзи диуретиклар ёки осмотик диуретикларни узоқ вақт қўллаш оқибатида ривожланган гипомагниемияда қўлланади. Артериал гипертензия (АГ), димланган юрак етишмовчилиги, юрак аритмиялари аритмия каби юрак қон-томир касалликлари, суяклар цилиндрикндан сўнг тузалаётган беморларни комплекс даволашда ва остеопорозни комплекс даволашда қўлланади.

Профилактика учун: катталарга ва 12 ёшдан бошлаб болаларга – 2 таблетка суткада 1 марта ёки 1-2 таблеткадан суткада 2 марта буюрилади. Даволаш учун: фақат шифокорни тавсияси бўйича буюрилади. Даволашнинг давомийлигини шифокор белгилайди. Таблеткани бутун ҳолда ва бир стакан сув билан ичиш керак.

Препарат компонентларига юқори сезувчанлик, оғир даражадаги буйрак етишмовчилиги (креатинин клиренси 30 мл/мин дан кам), гипермагнемия, В6 витаминини гипервитаминози, АВ-блокада, оғир миастения, Паркинсон касаллиги (леводопа декарбоксилазанинг периферик ингибиторларини ёндош қўлламасдан, леводопа билан даволашда), оғир даражадаги артериал гипотензия, диареяда қўллаш мумкин эмас..

Фосфат ва калций тузларини сақлаган препаратларни бир вақтда қўллаш, липидларни ортиб кетиши меъда-ичак йўлларида магнийни сўрилишини аҳамиятли даражада камайтириши мумкин. Диуретиклар, цисплатин, циклосерин, минералокортикоидлар магнийни сийдик билан чиқарилишини оширадилар. Аминогликозид антибиотиклар, скелет мушакларини релаксантлари ва колистин препарат билан ёндош қўлланганида мушаклар фалажини чақириши мумкин. Магний теофиллин, тетрациклин, темир препаратлари, фторидлар ва перорал антикоагулянтлар – варфарин ҳосилаларини сўрилишини камайтиради. Препарат перорал тетрациклинлар билан бир вақтда қўлланганида, овқат ҳазм қилиш йўлларида тетрациклинларни сўрилишига Магникумнинг салбий таъсирини олдини олиш учун бу препаратларни қабул қилишлар ўртасидаги вақт камида 3 соат бўлиши керак. Циклосерин, гидрализин, изониазид, пенициламин ва перорал контрацептивларни қўллаш В6 витаминига бўлган талабни оширади. Қўллаш мумкин бўлмаган мажмуалар: леводопа билан бир вақтда қўллашдан сақланиш керак, чунки у периферик допа-декарбоксилазанинг ингибиторлари билан бирга қабул қилинмаса, леводопани таъсири ингибирланади. Агар леводопа допа-декарбоксилаза билан бирга қабул қилинмаса, пиридоксинни ҳар қандай концентрацияларда қўллаш мумкин эмас.

Болалар. Препарат 12 ёшдан бошлаб болаларга қўлланади. Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши Препарат ҳомила учун бирон бир ҳавф солиши номаълум, чунки ҳомиладорлик вақтида тегишли тадқиқотлар ўтказилмаган. Шунинг учун ҳомиладорлик ва эмизиш вақтида препаратни қўллаш бўйича масалани фақат шифокор она учун фойда / ҳомила (бола) учун ҳавф нисбатини ҳисобга олиб, ҳар бир пациент учун шахсий равишда ҳал қилади. Автотранспортни бошқариш ёки бошқа механизмлар билан ишлашда реакция тезлигига таъсир қилиш ҳусусияти Препарат автотранспорт воситаларини бошқариш ва потенциал ҳавфли механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсир қилмайди. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва уни яроқлилик му3ддати ўтганидан сўнг қўлланмасин.

Оригинал ўрамда, 250С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Буйрак фаолияти бузилган пациентларда препарат перорал қўлланганида магнийни дозасини ошириб юборилиши одатда токсик реакцияларни ривожланишига олиб келмайди. Бироқ буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда магний билан заҳарланиш кузатилиши мумкин. Токсик самаралари қондаги магнийнинг даражасига боғлиқ. Симптомлари: кўнгил айниши, қусиш, артериал гипотензия, марказий нерв тизимини сусайиши, мушаклар кучсизлиги, нафасни сусайиши, ЭКГ да патологик ўзгаришлар, кома, юрак уришини тўхташи ва нафас фалажи, анурия, оёқ-қўллардаги оғриқ, рефлектор фаолиятини бузилиши. Даволаш: регидратация, жадаллаштирилган диурез. Буйрак етишмовчилигида гемодиализ ва перитонеал диализ зарур. Симптоматик даволаш.

Рецепциз

10 таблеткадан блистерда; 5 блистердан қутида.

2 йил.