Магнеротрецепт билан

Таркиби:

1 таблетка қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: 500 мг магний оротати дигидрати; ёрдамчи моддалар: коллоидли кремний диоксиди – 2,50 мг, натрий кармелоза – 10,00 мг, микрокристалл целлюлоза – 67,50 мг, маккажўҳори крахмали – 22,50 мг, повидон К-30 – 30,00 мг, лактоза моногидрати – 50,00 мг, натрий цикламати – 1,50 мг, талк – 18,75 мг, магний стеарати – 1,63 мг.

Тасир этувчи модда(ХПН):

магний оротати

Препаратнинг савдо номи:

Магнерот

Фармакалогик гуруҳи:

магний препарати.

Дори шакли:

таблеткалар

оқ ёки деярли оқ рангли, думалоқ, икки томонида фаскаси ва бир томонида рискаси бўлган ясси таблеткалар.

магний препарати.

A12SS09

Қабул қилинган дозанинг тахминан 35-40% сўрилади. Гипомагниемияда магний ионларини сўрилиши кучаяди. Оротат кислотасанинг тузларини мавжудлиги магнийни сўрилишини яхшиланишига ёрдам беради. Магний буйрак орқали чиқарилади, магний танқислигида уни чиқарилиши сусаяди ва керагидан ортиқ бўлганида чиқарилиши ошади.

Миокард инфарктини, стенокардияни, сурункали юрак етишмовчилигини, магний танқислиги оқибатидаги юрак аритмияларини, спастик ҳолатларни – мушаклар оғриғи ва спазмларини (шу жумладан ангиоспазмни), атеросклерозни, артериитни, липид алмашинувини бузилишини мажмуавий даволаш ва профилактика сифатида қўлланилади.

Меъда-ичак йўллари томонидан: одатда препаратнинг дозаси камайтирилганда мустақил ўтиб кетувчи барқарор бўлмаган ич кетиши ва диарея; аллергик реакциялар.

Гарчи ҳомиладорлик ва лактация (эмизиш даври) да магнийга эҳтиёж юқори бўлсада, препаратнинг компонентларига юқори сезувчанликда шифокор кўрсатмасига биноан ушбу препаратни қўллаш мумкин эмас. Агар магний миқдори мувозанатланмаган бўлса, бу жиддий асоратларга, шу жумладан ҳомилани тушиб қолишига олиб келиши мумкин. Препаратни ҳомиладорликда ва лактация даврида агар она учун даволашдан кутиладиган потенциал фойда, ҳомила ва бола учун бўлган потенциал хавфдан устун бўлган ҳолларда қўллаш мумкин.

Магний сақловчи препаратларни темир препаратлари, натрий фториди ва тетрациклинлар билан бир вақтда қабул қилинганда, темир препаратлари, натрий фториди ва тетрациклинларни сўрилиши камаяди. Шунинг учун препаратларни 2-3 соатлик интервал билан қабул қилиш лозим. Перорал контрацептивлар, диуретиклар, миорелаксантлар, глюкокортикостероидлар, инсулин препаратнинг самарадорлигини камайтиради.

Препарат автотранспортни ҳайдаш қобилиятига ва диққатни юқори жамлашга ва психимотор реакциялар тезлигини талаб қилувчи бошқа фаолиятларга таъсир қилмайди. Магнерот®ни узоқ вақт қўллаш мумкин. Меъда-ичак йўллари касалликлари магний кам бўлган озиқ-овқат маҳсулотлар истеъмол қилиш, спорт билан шуғулланиш (кўп терлаш туфайли), сурункали алкоголизм (буйрак каналчалардан магнийни кам сўрилишини камайиши ва организмдан магний ионларини чиқарилишини кучайиши туфайли); баъзи дори воситаларни қабул қилиш (юрак гликозидлари, аминогликозидлар, перорал контрацептивлар, диуретиклар, сурги воситалари, глюкокортикостероидлар); магнийни юқори миқдорда талаб қилувчи истеъмол қилишини ҳолатлар (гиподинамия, стресс, ҳомиладорлик ва лактация); офтобда узоқ вақт бўлиш  организмда магний танқислигига олиб келиши мумкинлигини ҳисобга олиш керак. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

+25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда.

Буйрак функцияси нормал бўлганида магнийни ичга қабул қилиш токсик реакциялар чақирмайди. Магний билан заҳарланиш бўйрак етишмовчилигида ривожланиши мумкин. Токсик самаралар  асосан қон зардобида магнийнинг концентрациясига боғлиқ. Симптомлари: артериал босимини пасайиши, кўнгил айниши, қусиш, депрессия, рефлексларини секинлашини, нафасни сусайиши, кома, юракни тўхтаб қолиши, анурик синдроми. Даволаш: регидратация, кучайтирилган диурез. Буйрак етишмовчилигида гемодиализ, перитонеал диализни ўтқазиш керак.

500 мг ли таблеткалар. 10 таблеткадан ПВХ/ПВДХ ва алюмин фолгали блистерда. 2 ёки 5 блистердан қўллаш бўйича йўриқнома билан бирга картон қутида.

5 йил