Магне В6

Таркиби:

1 қобиқ билан қопланган таблетка қуйидагиларни сақлайди: Фаол моддалар: магний лактат дигидрати – 470 мг, пиридоксин гидрохлориди – 5 мг Ёрдамчи моддалар: сахароза, оғир каолин, акация елими, карбоксиполиметилен 934, талк (магний гидроксиликати), магний стеарати, карнауб муми (кукун), титан диоксиди. Таблеткадаги магний (Мг2+) нинг умумий миқдори 48 мг (1,97 ммол) ни ташкил қилади.

Препаратнинг савдо номи:

Магне В6

Фармакалогик гуруҳи:

витамин-минералли мажмуа.

Дори шакли:

қобиқ билан қопланган таблеткалар

овал, силлиқ, ялтироқ, оқ рангли қобиқ билан қопланган таблеткалар.

витамин-минералли мажмуа.

A12.

Ушбу дори воситаси магний сақлайди. Қуйидаги симптомларнинг маълум сонини мажмуаси магнийнинг танқислигидан далолат бериши мумкин: – Асабийлик, таъсирчанлик, кучсиз хавотирлик, ўткинчи толиқиш, уйқуни бироз бузилиши, – Меъда-ичак спазмлари, юракни тез-тез уриши (соғлом юракда) шаклидаги безовталик кўринишлари, – Мушак тиришишлари, санчилиш ҳисси. Магнийни буюриш бу симптомларни йўқотишга ёрдам бериши мумкин. Агар бир ой даволашдан кейин яхшиланиш кузатилмаса, ушбу препарат билан монотерапияни давом эттириш мақсадга мувофиқ эмас.

Таблеткаларни катта стакан сув билан бирга қабул қилиш керак.

Қуйида таърифланган симптомлар пайдо бўлган холда, илтимос, дархол Ўзингизнинг даволовчи шифокорингизга мурожаат қилинг! – диарея – абдоминал оғриқлар – тери реакциялари – аллергик реакциялар.

Ушбу препаратни қуйидаги ҳолларда қўллаш мумкин эмас: – Препаратнинг компонентларидан бирига юқори сезувчанлик, – Креатинин клиренси минутига 30 мл дан кам бўлган оғир буйрак етишмовчилиги.

Йўлдош калций танқислигида, қўшимча калций юбориш бошлангунича, магнийнинг танқислиги бартараф қилинган бўлиши керак. Таблеткаларда сахароза борлиги туфайли, фруктозани ўзлаштираолмасликда, глюкоза ёки галактозанинг сўрилишини бузилиши синдромида ёки сахараза-изомалтаза танқислигида препаратни қўллаш мумкин эмас. Магнийнинг оғир танқислигида ва сўрилишини бузилишларида, даволаш вена ичига юборишдан бошланиши керак.

Ҳомиладорлик Ҳомиладорликнинг етарли сонидаги клиник тажриба, ҳеч қандай фетотоксик ёки ривожланиш нуқсонларини чақирувчи таъсирини аниқламаган. Зарурати бўлганида магний ҳомиладорликнинг ҳар қандай босқичида қўлланиши мумкин. Кенг қамровли текширишлар йўқлигига қарамасдан, бор бўлган клиник тажриба умидли ҳисобланади. Лактация даври Магнийни она сутига ўтиши туфайли, препаратни эмизиш даврида қўллашдан сақланиш керак.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда. Болалар олаолмайдиган жойда сақлансин.

Агарда буйраклар нормал ишлаётган бўлса, магнийнинг перорал дозасини ошириб юборилиши одатда токсик реакцияларга олиб келмайди. Аммо магний билан заҳарланиш буйрак етишмовчилигида ривожланиши мумкин. Даволаш: регидратация, жадаллаштирилган диурез. Буйрак етишмовчилигида гемодиализ ёки перитонеал диализ зарур.

Рецепциз берилади

Қобиқ билан қопланган таблеткалар, блистерларда. 10 таблеткадан блистерда, 5 блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

24 ой. Ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтгач қабул қилинмасин.