Маалокс rasmini ko'rish

Таркиби:

100 мл суспензия қуйидагиларни сақлайди: фаол моддалар: магний гидроксиди (гел кўринишида) – 4,00 г; алюминий гидроксиди (гел кўринишида) – 3,50 г; ёрдамчи моддалар: 10% хлорид кислотаси, лимон кислотаси моногидрати, қалампир ялпиз эфир мойи, маннитол, метилпарагидроксибензоат, пропилпарагидроксибензоат, натрий сахаринати, 70% ли сорбитол, 30% ли водород пероксиди, тозаланган сув.

Тасир этувчи модда(ХПН):

алгелдрат + магний гидроксиди

Препаратнинг савдо номи:

Маалокс

Фармакалогик гуруҳи:

меъда ва ўн икки бармоқ ичак яра касаллигини даволаш учун восита (антацид).

Дори шакли:

ичга қабул қилиш учун суспензия

оқ ёки деярли оқ, ялпиз ҳидли сутни эслатувчи суюқлик.

меъда ва ўн икки бармоқ ичак яра касаллигини даволаш учун восита (антацид).

A02AX.

Магний гидроксиди ва алюминий гидроксиди маҳаллий таъсирга эга антацидлар ҳисобланади. Кам сўрилиши туфайли тизимли таъсир кўрсатмайди.

Меъда ва ўн икки бармоқ ичакнинг зўрайиш босқичидаги яра касаллиги.Ўткир гастродуоденит, зўрайиш босқичидаги нормал ёки юқори секретор фаолиятли сурункали гастродуоденит.Диафрагманинг қизилўнгач тешигини чурраси, рефлюкс-эзофагит.Дискомфорт, гастралгия, жиғилдон қайнаши (алкогол, кофе, никотинни хаддан ташқари кўп истеъмол қилиш, дориларни қабул қилиш, парҳездаги бузилишлари кейинги) каби диспептик ҳолатлар.Парҳездаги бузилишлар, спиртли ичимликлар, кофе, никотин ва ҳоказоларни ҳаддан ташқари кўп истеъмол қилишдан кейинги дискомфорт ёки эпигастрияда оғриқ, жиғилдон қайнаши, нордон кекиришда қўлланади.

Ичга қўлланади. Қўллашдан олдин флаконни чайқатиш керак. Катталар ва 15 ёшдан ошган ўсмирлар: 15 мл (1 ош қошиқ) дан суткада 3-4 марта овқатдан кейин ва кечасига буюрилади. Доза суткада 6 ош қошиқдан ошмаслиги лозим. Рефлюкс-эзофагитда препарат овқатдан кейин қисқа вақтдан сўнг қабул қилинади. Даволаш курси 2-3 ойдан ошмаслиги керак. Эпизодик қўлланганида (масалан, парҳездаги хатоликлардан кейинги дискомфортда) 15 мл дан бир марта қабул қилинади.

Тавсия қилинган дозалаш тартибига риоя қилинганида ножўя самаралари кам учрайди. Ножўя таъсирларини ривожланишининг учраш тез-тезлигини белгилаш учун қуйидаги Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилотининг таснифи қўлланилади: кам тарқалган: ≥0,1% ва <1%;тарқалиш тез-тезлиги номаълум (келтирилган маълумотларга кўра учраш тез-тезлигини баҳолаш имконияти йўқ).

Оғир буйрак етишмовчилиги;Препаратнинг фаол моддаларига ва бошқа компонентларига юқори сезувчанлик.Фруктозани ўзлаштираолмаслик (препаратнинг таркибида сорбитол борлиги туфайли).15 ёшгача бўлган болалар ва ўсмирлар.Гипофосфатемия.

Хинидин билан Хинидин билан бир вақтда қўлланганида хинидиннинг зардобдаги концентрацияларини ошиши ва хинидиннинг дозаси ошириб юборилиши мумкин. Н2-гистамин рецепторларининг блокаторлари, пропранолол, атенолол, цефдинир, цефподоксим, метопролол, хлорохин, простациклин, дифлунисал, дигоксин, бисфосфонатлар, этамбутол, изониазид, фторхинолон, натрий фториди, глюкокортикостероидлар (преднизолон ва дексаметазон учун таърифланган), индометацин, кетоконазол, линкозамидлар, фенотиазин нейролептиклари, пеницилламин, розувастатин, темир тузлари, левотироксин Маалокс® билан бир вақтда қабул қилинганида юқорида келтирилган препаратларнинг меъда-ичак йўлларида сўрилиши пасаяди. Маалокс® препарати ва бу препаратларни қабул қилиш орасидаги 2 соатлик интервал ва Маалокс® препарати билан фторхинолонларни қабул қилиш орасидаги 4 соатлик интервал бўлганида кўпчилик ҳолларда ушбу нохуш ўзаро таъсирга йўл қўйилмаслик мумкин. Полистиролсулфонат (каексалат) билан Маалокс® препаратини полистиролсулфонат (каексалат) билан бир вақтда қабул қилинганида калийни қатрон билан боғланиш таъсирини сусайиш эҳтимоли борлиги ва буйрак етишмовчилиги бўлган беморларда метаболик алкалоз ривожланиши (алюминий гидроксид ва магний гидроксид учун) ҳамда ичак обструкцияси (алюминий гидроксид учун) ривожланишини олдини олиш мақсадида эҳтиёткорлик чораларини кўриш лозим. Цитратлар билан Алюминий гидроксиди цитратлар билан бир вақтда қўлланганида алюминийнинг плазмадаги концентрациялари, айниқса буйрак етишмовчилиги бўлган беморларда ошиши мумкин.

Маалокс® препарати ва бошқа препаратларни қўллаш орасидаги 2 соатлик интервалга ва Маалокс® препарати ва фторхинолонларни қабул қилиш орасидаги интервалга риоя қилиш керак (“Дориларнинг ўзаро таъсири” қаранг). Буйрак фаолиятини бузилишларида Маалокс® препаратини узоқ вақт буюришга йўл қўймаслик керак. Алюминий гидроксиди овқатда фосфатларнинг миқдори кам бўлганида организмда фосфат етишмовчилигини ривожланишига олиб келиши мумкин. Шунинг учун алюминий гидрохлориди қўлланганида фосфатларни овқат билан етарли миқдорда тушишини таъминлаш керак.

Ҳайвонларда алюминий гидроксиди ва магний гидроксидида тератоген самарани борлигига оид аниқ кўрсатмалар олинмаган. Маалокс® препарати ҳомиладорлик вақтида ишлатилганида ҳозирги вақтда хеч қандай специфик тератоген самаралари аниқланмаган, бироқ, клиник тажрибанинг етарли эмаслиги туфайли, уни ҳомиладорлик вақтида фақат, агарда она учун уни қўллашдан олинадиган потенциал фойда, ҳомила учун потенциал хавфдан устун бўлгандагина қўллаш мумкин. Йўриқнома асосида қўлланилганда алюминий гидроксид ва магний тузларининг мажмуасини онада сўрилиши чегараланган, шунга кўра Маалокс® препаратини қабул қилиш вақтида эмизишни тўхтатиш талаб қилинмайди. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

25◦С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Симптомлари Алюминий гидроксиди ва магний тузларининг мажмуасининг ўткир дозасини ошириб юбориш ҳолатларида диарея, қориндаги оғриқ ва қусиш каби симптомлари кузатилади. Юқори хавф гуруҳидаги беморларда препаратни юқори дозаларини қўллаш ичак обструкциясини ёки ичак тутилишини ривожлантириши ёки чуқурлаштириши мумкин (“Eҳтиёткорлик билан” бўлимига қаранг). Даволаш Алюминий ва магний сийдик орқали чиқарилади. Ўткир дозани ошириб юбориш ҳолатлари йўқотилган суюқликни ўрнини тўлдириш ва жадаллашган диурез ёрдамида даволанади. Буйрак етишмовчилиги бўлган пациентлар учун гемодиализ ва перитонеал диализ ўтказиш зарурияти бор.

Рецепциз

Ичга қабул қилиш учун суспензия. 250 мл дан препарат алюминий қопқоқчали тўқ шиша флаконда. 1 флакондан қўллаш бўйича йўриқнома билан бирга қоғоз қутига жойланади.

2 йил.