Люгс

Таркиби:

100 мг препарат қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: ёд – 1 г; ёрдамчи моддалар: калий ёдиди, эвкалипт настойкаси (этанол сақлайди), глицерин, тозаланган сув.

Тасир этувчи модда(ХПН):

ёд

Препаратнинг савдо номи:

Люгс

Фармакалогик гуруҳи:

Томоқ касалликларида қўлланадиган препарат. Антисептиклар.

Дори шакли:

сиртга қўллаш учун эритма.

қизил-қўнғир рангли, ёд ва эвкалипт ҳидли суюқлик.

Томоқ касалликларида қўлланадиган препарат. Антисептиклар.

R02AA20.

Ёд организмдан асосан буйрак орқали, қисман – меъда-ичак йўллари, тер ва сут безлари орқали чиқарилади.

Томоқ ва ҳалқумнинг яллиғланиш касалликларини (тонзиллит, фарингит, ангиналар, глоссит, афтоз стоматит) мажмуавий даволаш таркибида қўлланади.

Пуркагич юқорига қаратиб ўрнатилади, эритма пуркагичга келиб тушиши ва босилгандан сўнг сепилиши учун қалпоқчаси 1-2 марта босилади. Сўнгра пуркагич оғиз бўшлиғига           2-3 см киритилади, оғиз беркитилади, хаво тутиб турилади ва қалпоқчаси 2 марта шундай босиладики, биринчиси ўнг томонга, бошқаси чап томонга сепилади. Препарат овқат қабул қилгандан сўнг суткада 1-2 марта қўлланади (камида 6 соат танаффус билан). Қўллашнинг давомийлиги касалликни кечиш оғирлигига, шунингдек ёндош даволашнинг характерига боғлиқ.

Препаратни узоқ вақт қўлланиши ёдизм (тумов, эшакеми, Квинке шиши, кўз ёшини оқиши, сўлак ажралиши, терида тошма, мушак кучсизлиги, тормозланиш) га олиб келиши мумкин.

Ёд ва препаратнинг бошқа компонентларига шахсий юқори сезувчанлик. Қалқонсимон безнинг гиперфункцияси, декомпенсацияланган юрак, буйрак, жигар етишмовчилиги, радиоактив ёд билан текшириш ва даволаш (текшириш ёки даволашдан 2 ҳафта олдинги ва кейинги даврда).

Водород пероксиди эритмаси ва бошқа антисептик воситалари билан бир вақтда қўлланилмасин.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланилмасин.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланилмасин.

25ºС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Ёдизм (тумов, эшакеми, Квинке шиши, кўз ёшни оқиши, сўлак ажралиши, терида тошма, мушак кучсизлиги, тормозланиш) ривожланиши мумкин. Даволаш. Препаратни қўллашни тўхтатиш ва симптоматик даволашни ўтказиш керак.

Рецепциз

20 мл дан контейнерда ёки механик пуркагичи бўлган флаконда, №1 ўрамда.

3 йил.