Люгол-Санита таркибига кирувчи ёд, терининг шиллиқ қаватига суртилганда резорбтив таъсир кўрсатиши мумкин.
Модда алмашинувида фаол таъсир кўрсатиб, диссимиляция жараёнини тезлаштиради, қалқонсимон безда триёдтиронин (Т3) ва тироксин (Т4) гормонларини синтезида иштирок этади, протеолитик таъсирга эга.
Кўкрак сутига ўтади эмизикли даврида бўлган болалардаги қалқонсимон без фаолиятига потенциал таъсир кўрсатиши мумкин.
Глицерин яллиғланган тўқималарда суюқликни ушланишига тўсқинлик қилади, тўқималар шишини қамайтиради, шиллиқ юзасида ҳимоя пардасини ҳосил қилади.
катарал ангина;оғир ва сурункали тонзиллит, фарингит;афтоз стоматитда қўлланилади.
Препаратни катталарда ва 8 ёшдан ошган болаларга катта ўспиринларда овқатлангандан сўнг, суткада 2-4 марта қўлланилади.
Препаратни ишлатишдан олдин флакон пластик пакетдан чиқарилиб, сепувчи мосламанинг бош ва охирги ҳимоя қопқоғи олиб ташланади, сепувчи мосламани тепага ёки ёнига қараб турган ҳолда жойлаштирилади, бош қисми эҳтиёткорлик билан 3-4 марта босилади, бунда эритма сепувчи мосламага ўтади ва босилгандан кейин сепиш учун (1-расм).
1 расм Люгол-Санита қўллангандан сўнг, ҳимоя қопқоғини қайта тақиб қўйилади.
Агар Люгол-Санита ни механик сепувчиси билан мажмуадаги флакон ишлатилса, у ҳолда қўллашдан аввал флаконни қопқоғини пуркагич билан алмаштириш зарур.
Ангина, тонзиллит ёки фарингитни даволаш учун пуркагични оғиз бўшлиғига 2-3 см киргизиш керак, нафасни тутиб туриб ва пуркович бошини 2 марта босиш керак, бунда биринчи сув билан ювиш ўнгга, иккинчиси – чап томонга босиш керак.
Стоматитни даволашда оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватини яхшилаб ювиш зарур.
Қўллаш давомийлиги касалликни характерига, унинг яққоллигига боғлиқ ва шифокор аниқлайди.
Препаратни нафас йўлларига тушишидан сақланиш учун эҳтиёткорлик билан қўлланилмасин!
Оғиз бўшлиғи ва томоқни дезинфекция учун бошқа воситалар билан бирга қўллаш тавсия этилмайди.
Препарат эфир мойлари, аммиак ва водород пероксиди билан номутаносибдир.
Препаратни ичга қабул қилиш учун мўлжалланмаган.
Ларингитда ларингоспазм бўлиши эҳтимоли, туберкулезда, геморрагик диатезларда эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим.
Бошқа дори воситаларини қабул қилишда, Люгол-Санита препаратини қўллаш мумкилиги ҳақида шифокор билан маслаҳатлашиш лозим.
Болалар.
8 ёшдан катта болаларда рефлектор бронхоспазм чақириши мумкин, шунинг учун препарат шифокор тавсиясида кўра қўлланилиши лозим.
Транспорт воситаларини ёки потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига дори препаратини таъсир қилишни ўзига хослиги.
Автотранспортни ёки потенциал хавфли механизмларни бошқаришда ножўя самараларни ҳисобга олиб эҳтиёткорликка риоя қилиш зарур.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.
Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Оғиз бўшлиғи ёки томоқни препарат билан тавсия этилган маҳаллий қўлланганда дозани ошириб юборилиши кузатилмаган.
Симптомлари: препаратни тасодифан ютиб юборганда ўткир заҳарланиш ривожланиши мумкин.
Аввал оғиз бўшлиғида металл таъми сезилади, қусиш, меъдада оғриқ, суюқ ич келиши мумкин.
1-3 сутка давомида анурия кузатилади, кейинчалик асфикция билан товуш ёриғини шиши, аспиратор пневмония ёки ўпка шиши кузатилади.
Айрим ҳолатларда қон айланишини бузилиши бўлиши мумкин.
Даволаш: меъдани ювиш лозим.
Пациент фаоллаштирилган кўмир ёки 1-5% ли натрий тиосулфат эритмаси қабул қилиши, кейин сут ёки қайнатилган крахмал ичиши лозим.
Кейинчалик симптоматик даволаш ўтказилади.
Махсус антидоти йўқ.
Кўзга тўсатдан тугисани ҳолатида, уларни кўп миқдордаги сув ёки натрий тиосулфат билан ювиш лозим.
Рецепциз
30 г препаратдан тўқ шиша буралувчан бошчаси, механик пуркагич ва бошчасида ва пуркалувчан трубка охирида ҳимоя қалпоғи билан флаконлар.
Флакон пластик пакетларга тойланган.
Бир флакондан давлат ва рус тилидаги қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.
3 йил.
Пуркагич билан мажмуадаги флакон очилгандан кейин қўллаш даври – 28 сутка.