Лоридрецепт билан

Таркиби:

Ҳар бир таблетка қуйидагиларни сақлайди: фаол модда – лоратадин 10 мг; ёрдамчи моддалар – микрокристалл целлюлоза, магний стеарати, сувсиз коллоид кремнезем. Ҳар 5 мл сироп қуйидагиларни сақлайди: фаол модда – лоратадин 5 мг; ёрдамчи моддалар: пропиленгликол, натрий бензоати, сахароза, лимон кислотаси моногидрати, натрий сахарини, глицерин, сариқ сансет бўёвчиси, ширин апелсин ароматизатори, тозаланган сув.

Тасир этувчи модда(ХПН):

лоратадин

Препаратнинг савдо номи:

Лорид

Фармакалогик гуруҳи:

Н-гистамин рецепторлари антагонисти.

Дори шакли:

таблеткаларсироп

Н-гистамин рецепторлари антагонисти.

R06AX13

Меъда-ичак йўлларида тез ва тўлиқ сўрилади. Цмах – 1,3-2,5 соат; овқат қабул қилиш уни 1 соатга кечиктиради. Кекса одамларда Смах 50% га, жигарни алкоголли шикастланишида – касалликнинг оғирлик даражаси ошган сари ортиб боради. Плазмадаги оқсиллар билан боғланиши – 97%. Цитохром Р450 CЙП3А4 ва камроқ даражада CЙП2Д6 изоферменти иштирокида фаол метаболити декарбоэтоксилоратадин ҳосил бўлиши билан жигарда метаболизмга учрайди. Лоратадин ва метаболитининг плазмадаги Ссс юборишнинг 5 суткасида эришилади. Гематоэнцефалик тўсиқ орқали ўтмайди. Лоратадиннинг Т1/2 – 3-20 соат (ўртача 8,4 соат), фаол метаболитининг – 8,8-92 соат (ўртача 28 соат); кекса пациентларда мувофиқ равишда 6,7-37 соат (ўртача 18,2 соат) ва 11-38 соат (17,5 соат). Жигарни алкоголли шикастланишида ярим чиқарилиш даври касалликнинг оғирлик даражаси ошган сари ортиб боради. Буйраклар орқали ва сафро билан чиқарилади. СБЕ бўлган пациентларда ва гемодиализ ўтказилганда фармакокинетикаси деярли ўзгармайди.

мавсумий ва йил бўйича кечувчи аллергик ринит;аллергик конъюнктивит;поллиноз;эшакеми (шу жумладан сурункали идиопатик);Квинке шиши;аллергик қичишувчи дерматозлар;сохтааллергик реакциялар;ҳашаротларни чақишига аллергик реакциялар;турли этиологияли қичишишларда қўлланади.

Ичга қабул қилинади. Катталар ва 12 ёшдан ошган болаларга: 10 мг дан Лорид препарати (1 таблетка ёки 2 ўлчов қошиқчада сироп) кунига 1 марта. Суткалик дозаси – 10 мг. 2 ёшдан 12 ёшгача бўлган болаларга – 5 мг дан Лорид препарати (1/2 таблетка ёки 1 ўлчов қошиқчада сироп) кунига 1 марта. Суткалик дозаси – 5 мг. Тана вазни 30 кг дан юқори бўлган болаларга – 10 мг дан Лорид препарати (1 таблетка ёки 2 ўлчов қошиқчада сироп) кунига 1 марта. Суткалик дозаси – 10 мг.

Препаратнинг ҳар қандай компонентига ўта юқори сезувчанлик. Ҳомиладорлик, лактация даврида қўллаш мумкин эмас. Эҳтиёткорлик билан – жигар етишмовчилиги.

Даволаш даврида диққатни юқори жамлаш ва психомотор реакцияларнинг тезлигини талаб этувчи потенциал хавфли фаолият турлари билан шуғулланишдан сақланиш керак.

Таблеткалар ва сироп: 30°С дан юқори бўлмаган ҳароратда, ёруғликдан ҳимояланган ва болалар ололмайдиган жойда сақлансин.

Дозани ошириб юборилиши симптомлари: уйқучанлик, тахикардия, бош оғриғи. Дозани ошириб юборилган ҳолларда шифокорга мурожаат этиш ва препаратни меъда-ичак йўлларидан чиқариш ва сўрилишини камайтириш чораларини кўриш керак.

Шифокор рецептисиз

Таблеткалар: 10 таблеткадан алюмин стрипда. Ўрамда 1 стрип (10 таблетка). Сироп: 100 мл дан флаконда 5 мл ли ўлчоқ қошиқчаси билан тўпламда.

Таблеткалар: 3 йил. Сироп: 2 йил. Яроқлилик муддати ўтгач препарат қўлланилмасин.