Лоратадин–СEЭМ

Таркиби:

фаол модда: лоратадин – 5 мг; ёрдамчи моддалар: пропиленгликол, глицерин, натрий метилпарабен, сахароза, лимон кислота моногидрати, натрий цитрати, қулупнай таъми №1, аччиқни сездирмайдиган таъм, динатрий ЭДТА, тозаланган сув.

Тасир этувчи модда(ХПН):

лоратадин

Препаратнинг савдо номи:

Лоратадин–СEЭМ

Фармакалогик гуруҳи:

Антиаллергик восита.

Дори шакли:

сироп

Антиаллергик восита.

R06AX13

Перорал қабул қилинганидан сўнг лоратадин тез ҳамда яхши сўрилади ва организмга биринчи марта тушганида CЙП3А4 ва CЙП2Д6 ёрдамида тўлиқ метаболизмга учрайди. Асосий метаболити бўлиб фармакологик жиҳатдан фаол бўлган ва клиник самарасининг катта қисмига жавоб берадиган дезлоратадин ҳисобланади. Лоратадин ва дезлоратадин плазмада максимал концентрациясига (Тмах) юборилгандан сўнг мувофиқ 1-1,5 соатлар ва 1,5-3,7 соат ўртасида эришилади. Лоратадин плазма оқсиллари етарли юқори даражада (97% дан 99% гача), унинг фаол метаболити эса ўртача даражада (73% дан 76% гача) боғланган. Қабул қилинган дозанинг тахминан 40% сийдик билан, 42% ахлат билан 10 кундик давр давомида, асосан боғланган метаболитлар кўринишида чиқарилади.

Аллергик ринит, сурункали идиопатик эшакеми, қичишиш, тумов, ёшланадиган кўз ёшлари, аксираш, пичан иситмаси ва бошқа аллергияни даволаш учун қўлланади. Препарат шунингдек сувчечакда қичишишни енгиллаштириш учун ишлатилади.

Катталар ва 12 ёшдан катта болалар: 10 мл (10 мг) эритма кунига бир марта қабул қилинади. 2 дан 12 ёшгача бўлган болалар: тана вазни 30 кг дан ортиқ бўлган болалар: 10 мл (10 мг) эритма кунига бир марта қабул қилинади;тана вазни 30 кг ва ундан кам бўлган болалар: 5 мл (5 мг) эритма кунига бир марта қабул қилинади.

Бош оғриғи, кўнгил айниши, асабийлик ва толиқиш бўлиши мумкин. Дори воситасини қабул қилиш тўхтатилганидан сўнг ножўя самараларнинг симптомлари енгиллашади. Агар симптомлар сақланиб турса, шифокор билан маслаҳатлашиш керак.

Лоратадин ва препаратнинг ёрдамчи моддаларидан бирортасига ўта юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

CЙП3А4 ферменти ингибиторлари, масалан, кетоконазол, эритромицин, циметидин ва фуранокумаринлар лоратадиннинг плазмадаги миқдорини оширади.

Оғир даражадаги жигар етишмовчилиги бўлган беморлар Лоратадин – СEЭМ сиропини эҳтиёткорлик билан қабул қилишлари керак. Фруктозани кам учрайдиган наслий ўзлаштиролмаслиги, глюкоза-галактозани сўрилишида бузилиш бўлган пациентлар ёки сахараза-изомалтаза етишмовчилигида ушбу дори воситасини қўллаш мумкин эмас. Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши Ҳомиладор ва эмизадиган аёллар ушбу препаратни қабул қилишдан олдин шифокор билан маслаҳатлашишлари керак. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.

Дозаси ошириб юборилганида даволаш симптоматик ва самарасини тутиб турувчи бўлиши керак.

Рецепциз

Сироп 60 мл дан жигарранг рангли шиша флаконда, ўлчов қалпоқчаси ва тиббиётда қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

2 йил.