Лоратадин

Таркиби:

1 таблетка қуйидагиларни сақлайди: Фаол модда:  100% моддага ҳисоблаганда 0,01 г (10 мг) лоратадин; Ёрдамчи моддалар: картошка крахмали, лактоза моногидрати, повидон (тиббий пастмолекуляр поливинилпирролидон), калций стеарати.

Тасир этувчи модда(ХПН):

лоратадин

Препаратнинг савдо номи:

Лоратадин

Фармакалогик гуруҳи:

Аллергияга қарши восита.

Дори шакли:

таблеткалар

думалоқ шаклли, оқ рангли, ясси юзали, фаска ва рискали ёки рискасиз таблеткалар.

Аллергияга қарши восита.

Eшакеми, Квинке шиши, зардоб касаллиги, аллергик ринит, конъюнктивит, дерматит, бронхиал астманинг инфекцион-аллергик шакли, медикаментоз аллергия. Ҳашоратлар чаққанидаги аллергик реакцияларни бартараф қилади.

Катталар ва 12 ёшдан ошган болалар Лоратадиннинг 1 таблеткасини (10 мг) ичга кунига 1 марта қабул қиладилар. 2 дан 12 ёшгача бўлган болаларга тана вазни 30 кг гача бўлганида 1/2 таблетка, тана вазни 30 кг дан ортиқлигида – 1 таблеткадан кунига 1 марта буюрилади. Даволаш курси – 10 дан 15 кунгача. Айрим ҳолларда даволаш курсни шифокор шахсий (1 дан 28 кунгача) белгилайди.

Препарат жуда кам ҳолларда қусиш ва оғизни қуришини чақириши мумкин.

Препаратнинг компонентларига бўлган юқори сезувчанлик, эмизиш даври. 2 ёшгача бўлган болаларда Лоратадиннинг таблетка шаклини қўлламаган яхшироқ.

Ҳомиладорлик ва лактация даврида ишлатилиши. Ҳомиладорлик даврида Лоратадинни, фақат кутиладиган терапевтик самара ҳомилага бўлиши мумкин бўлган салбий таъсиридан устун бўлган ҳоллардагина, қўллаш мумкин. Айрим беморларда дозага боғлиқ тинчлантирувчи самараси ривожланиши мумкин. Шифокорнинг маслаҳатисиз препаратни белгиланган муддатдан ортиқ қўлламанг! Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Қуруқ, жойда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Препарат юқори дозаларда қўлланганида юрак қисқаришлар сонини ошиши, уйқучанлик, бош оғриғи кузатилиши мумкин. Бундай белгилар пайдо бўлганида дарҳол шифокорга мурожаат қилиш керак.

Рецепциз

10 таблеткадан контур уяли ўрамда. 1 ёки 2 контур уяли ўрам қутига жойланган.

3 йил.