Лоперамида гидрохлорид “ОЗ”

Таркиби:

1 таблетка қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: 2 мг лоперамид гидрохлориди; ёрдамчи моддалар: лактоза моногидрати, маккажўхори крахмали, повидон, стеарин кислотаси.

Тасир этувчи модда(ХПН):

лоперамид (лоперамиде)

Препаратнинг савдо номи:

Лоперамида гидрохлорид “ОЗ”

Фармакалогик гуруҳи:

перисталтикани сусайтирувчи воситалар.

Дори шакли:

таблеткалар

икки томонлама қавариқ юзали, оқ рангли таблеткалар.

перисталтикани сусайтирувчи воситалар.

A07DA03.

Ўткир ва сурункали диареяни симптоматик даволаш. Саёҳатчи (турист) диареяси ривожланган ҳолларда тавсия қилиш мумкин. Бу аломат бўлганида даволаш вақти 2 суткани ташкил қилиши керак. Фақат аҳлатда қон пайдо бўлган ҳолдагина, бу кўринишнинг сабаби аниқланмагунича қўллашни тўхтатиш керак.

Eнг кўп диарея синдроми учун характерли бўлган ножўя самаралар: абдоминал оғриқ/дискомфорт, кўнгил айниши, қусиш, оғиз қуриши, чарчоқ ҳисси, уйқучанлик, бош айланиши, қабзият ва метеоризм юз беради. Қуйида лоперамиднинг аъзолар тизимлари бўйича таснифланган ножўя самаралари келтирилади. Тери ва тери ости клетчаткаси томонидан: тошмалар, қичишиш, эшакеми, ангионевротик шиш, буллез тошмалар, шу жумладан кўп шаклли эритема, Стивенс-Джонсон синдроми, токсик эпидермал некролиз (Лаелл синдроми). Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: ичак тутилиши, қоринни дам бўлиши, қоринда спазмлар, диспепсия, мегаколон, шу жумладан токсик мегаколон. Сийдик чиқариш тизими томонидан: сийдикни тутилиши. Марказий ва периферик нерв тизими томонидан: координацияни бузилиши, ҳушни йўқотиш, онгни сусайиши, ступор, бош оғриғи, миоз. Умумий бузилишлар: аллергик реакциялар, ўта юқори сезувчанликнинг оғир реакциялари (анафилактик шок ва анафилактоид реакциялар). Бошқалар: уйқучанлик, толиқиш, тремор, тиришишлар, артериал гипертония.

Лоперамид гидрохлориди ёки препаратнинг ҳар қандай бошқа компонентига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас. Дивертикулёз; ичак тутилиши (шу жумладан зарурат бўлганида перисталтикани сусайтиришдан сақланиш керак), мегаколон ва токсик мегаколон; ўткир ярали колит ёки кенг таъсир доирасига эга антибиотикларни қўллаш билан боғлиқ бўлган сохтамембраноз колит; Салмонелла, Шигелла ва Cампйлобаcтер оиласи микроорганизмлари чақирган бактериал энетероколит; препаратнинг метаболизми учун зарур бўлган жигар фаолиятини бузилиши, чунки бу дозани нисбий ошириб юборилишига олиб келиши мумкин; иситма ва қон аралаш аҳлат билан бирга кечувчи ўткир диарея; лактаза танқислиги, галактозани ўзлаштира олмаслик, глюкозо-галактозани кам сўрилиши синдромида қўллаш мумкин эмас. Агар қабзият, қоринни дам бўлиши ёки қисман ичак тутилиши ривожланса, препаратни қабул қилишни дарҳол тўхтатиш лозим.

Худди шундай фармакологик хусусиятларга эга бўлган дори препаратлари билан ўзаро таъсир ҳолатлари тўғрисида хабар берилган. Марказий нерв тизимига сусайтирувчи таъсир кўрсатадиган дори препаратларини болаларда Лоперамид гидрохлориди “ОЗ” билан бир вақтда қўллаш мумкин эмас. Лоперамидни (16 мг дозада) Р-гликопротеин ингибиторлари (хинидин, ритонавир) билан бир вақтда буюриш, плазмада лоперамиднинг даражасини 2-3 мартага ошишига олиб келади. Лоперамид тавсия қилинган дозаларда (2 мг дан 16 мг гача дозаларда) қўлланганида кўрсатилган фармакокинетик ўзаро таъсирининг клиник аҳамияти номаълум.

Диареяни даволаш симптоматик характерга эга. Агар касалликнинг этиологиясини аниқлаш мумкин бўлса (ёки буни қилиш зарурлиги кўрсатилган бўлса), у ҳолда имкони борича специфик даволашни ўтказиш керак. Диареяси бўлган беморларда, айниқса болаларда, дегидратация ва электролитларнинг дисбаланси ривожланиши мумкин. Бундай ҳолларда энг муҳим чора суюқлик ва электролитларнинг ўрнини тўлдириш учун ўринбосар даволаш ўтказиш ҳисобланади. Ўткир диареяда, агар 48 соат давомида клиник яхшиланиш кузатилмаса, препаратни қўллашни тўхтатиш керак, пациент эса шифокорга мурожаат қилиши лозим. Орттирилган иммунтанқислиги синдроми бўлган, диареяда лоперамид гидрохлоридини қабул қилаётган пациентлар қоринни дам бўлишининг биринчи белгилари пайдо бўлганида даволашни дарҳол тўхтатиш керак. ОИЦ, келиб чиқиши вирусли ҳам, бактериал ҳам бўлган инфекцион колитли беморлар лоперамид билан даволанганида, пациентларда токсик мегаколон пайдо бўлган ҳоллари ҳақида алоҳида хабарлар бор. Гарчи жигар фаолиятини бузилиши бўлган пациентлар учун фармакокинетик маълумотлар бўлмасада, бундай пациентларга лоперамид гидрохлоридини биринчи ўтиш метаболизмини секинлашиши сабабли эҳтиёткорлик билан қўллаш керак. Жигар фаолиятини бузилиши бўлган пациентлар марказий нерв тизимини токсик шикастланиши белгиларини ўз вақтида аниқлаш мақсадида синчков назорат остида бўлишлари керак. Ярали колитни зўрайиши ҳолларида препаратни пациентларга эҳтиёткорлик билан қўллаш керак. Моддаларни ичак бўйлаб ўтиш вақтини узайтирувчи дори воситалари ушбу гуруҳ пациентларида токсик мегаколонни ривожланиши олиб келиши мумкин. Лоперамидни яхши метаболизмга учрашини ва лоперамид ёки унинг метаболитини аҳлат билан чиқарилишини ҳисобга олиб, одатда буйрак фаолиятини бузилиши бўлган пациентларда лоперамиднинг дозасига тузатиш киритиш керак эмас.

Оригинал ўрамида, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Симптомлари: доза ошириб юборилган ҳолларда (шу жумладан жигар фаолиятини бузилиши оқибатидаги дозани нисбий ошириб юборилишида) марказий нерв тизимини сусайиши (ступор, координацияни бузилиши, уйқучанлик, миоз, мушак гипертонуси, нафасни сусайиши), сийдикни тутилиши ва ичак тутилишига ўхшаш симптомлар комплекси юз бериши мумкин. Болалар, уларда гемаэнцефалик тўсиқ ҳали тўлиқ даражада фаолият кўрсатмаётганлиги сабабли марказий нерв тизимига бўлган таъсирга кўпроқ сезувчандирлар. Даволаш: симптоматик даволаш; фаоллаштирилган кўмирни қўллаш, меъдани ювиш, ўпкани сунъий вельветяцияси. Антидот – налоксон; лоперамид гидрохлоридининг таъсир давомийлиги налоксонга нисбатан узоқроқлигини ҳисобга олиб, налоксонни такрор буюриш керак бўлиши мумкин. Препаратнинг дозаси ошириб юборилган ҳолларда камида 48 соат давомида синчков тиббий кузатув бўлиши зарур.

Рецепциз

10 таблеткадан блистерда; 10 таблеткадан блистерда, 1 блистердан ўрамда; 10 таблеткадан блистерда, 2 блистердан ўрамда; 10 таблеткадан блистерда, 3 блистердан ўрамда.

5 йил.