Ичга қабул қилинганида сўрилиши 40% ташкил қилади.
Плазмадаги максимал концентрациясига капсула қабул қилинганидан кейин 2,5 соат ўтгач эришилади.
Плазма оқсиллари билан боғланиши (кўпроқ албуминлар билан) – 97%.
Гематоэнцефалик тўсиқдан ўтмайди.
Жигардан конъюгация йўли билан деярли тўлиқ метаболизмга учрайди.
Ярим чиқарилиш даври – 9-14 соат (ўртача 9,8 соат).
Кўпроқ ўт-сафро орқали, оз қисми буйраклар орқали чиқарилади (конъюгацияланган метаболитлари кўринишида).
Турли генезли ўткир ва сурункали диареяни симтоматик даволаш (аллергик, эмоционал, дорили, нурли; овқатланиш тартибини ва овқатнинг таркибини сифати ўзгарганида, метаболизм ва сўрилиш бузилганида; инфекцион генезли диареяда ёрдамчи восита сифатида).
Илеостомали пациентларда ич келишини бошқариш.
Ичга, чайнамасдан, сув билан бирга қабул қилинади.
Катталарга ўткир диареяда дастлаб 2 капсула (4 мг) лоперамид буюрилади, сўнгра суюқ аҳлат ҳолида 1 капсуладан (2 мг) ҳар дефекациядан кейин юқори суткалик доза – 8 капсула (16 мг).
Катталарга сурункали диареяда суткада 4 мг дан буюрилади.
Максимал суткалик доза – 16 мг.
6 ёшдан ошган болаларга ўткир диареяда бошланғич доза 2 мг, сўнгра суюқ аҳлат ҳолида 2 мг дан ҳар дефекациядан кейин.
Максимал суткалик доза – 4 капсула (8 мг).
6 ёшдан ошган болаларга сурункали диареяда лоперамид 2 мг суткалик дозада буюрилади.
Максимал суткалик доза – 6 мг 20 кг га.
Ич келиши нормаллашганидан кейин ёки ич келиши 12 соатдан кўпроқ вақтда бўлмаса, препаратни қўллашни тўхтатиш керак.
Одатда, фақат препарат узоқ вақт қабул қилинганида кузатилади.
Аллергик реакциялар (тери тошмаси), уйқучанлик, бош айланиши, гиповолемия, электролит бузилишлар, оғизни қуриши, ичак санчиғи, гастралгия, қоринда оғриқ ёки дискомфорт, кўнгил айниши, қусиш, метеоризм кузатилиши мумкин.
Кам – сийдикни тутилиши, жуда кам – ичакни тутилиши.
Ўта юқори сезувчанлик, ичакни ўтказмаслиги, ўткир ярали колит, дивертикулез, ўткир сохтамембраноз энтероколит фонидаги диарея, дизентерия ва меъда-ичак йўлларининг бошқа инфекцияларида.
Ҳомидорлик (И уч ойлиги), лактация даври, 2 ёшгача бўлган болаларга (лоперамид капсулалари 6 ёшгача болаларга буюрилмайди).
Препаратнинг бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсирлари аниқланмаган.
Лоперамид 2 сутка қўлланганидан кейин самара бўлмаганида ташхисни аниқлаш ва диареянинг инфекцион генезини истисно қилиш керак.
6 ёшдан кичик болаларга капсулаларда буюриш тавсия қилинмайди.
Агарда даволаётганда қабзият ёки қоринни дам бўлиши ривожланса, лоперамидни бекор қилиш керак.
Жигар фаолиятини бузилишлари бўлган пациентларда марказий нерв тизимини токсик шикастланишининг белгиларини диққат билан назорат қилиш керак.
Диареяни даволаш даврида суюқлик ва электролитларнинг йўқотилишини тўлдириш керак.
Даволаш вақтида транспорт воситаларини бошқариш ва потенциал хавфли, диққатни юқори жамлашни ва психомотор реакциялар тезлигини талаб қилувчи фаолият турлари билан шуғулланишда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Симптомлари: марказий нерв тизимининг фаолиятини сусайишини белгилари (ступор, ҳаракат координациясини бузилиши, уйқучанлик, кўз қорачиғини торайиши (миоз), скелет мушакларининг тонусини ошиши, нафасни сусайиши), ичакни ўтказмаслиги.
Даволаш: махсус антидоти сифатида налоксон ишлатилади.
Лоперамиднинг таъсир қилиш вақти налоксонга қараганда кўпроқлигини ҳисобга олиб, охиргисини такрор юбориш мумкин.
Симптоматик даволаш: меъдани ювиш, фаоллаштирилган кўмир қабул қилиш (препарат қабул қилинганидан кейинги биринчи 3 соатда), ўпканинг сунъий вельветяцияси.
Рецепциз
10 капсуладан контур уяли ўрамда.
1, 2, 3, 10 контур уяли ўрам қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.