Локоидрецепт билан

Таркиби:

1 г суртма қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: 1 мг гидрокортизон 17-бутирати, ёрдамчи моддалар: 1 г гача полиетиленли суртма асоси (5% полиетилен сақловчи вазелин мойидан иборат).

Тасир этувчи модда(ХПН):

гидрокортизон (ҳйдроcортисоне)

Препаратнинг савдо номи:

Локоид

Фармакалогик гуруҳи:

маҳаллий қўллаш учун глюкокортикостероидлар.

Дори шакли:

сиртга қўллаш учун суртма

ярим тиниқ, оч-кулрангдан деярли оқ ранглигача бўлган, бир турдаги юмшоқ, ёғли суртма.

маҳаллий қўллаш учун глюкокортикостероидлар.

D07AB02

Сўрилиши Аппликациядан кейин фаол моддани эпидермисда, асосан донадор қаватда тўпланиши юз беради, тизимли сўрилиши жуда аҳамияциз даражада. Гидрокортизон 17-бутиратининг кўп бўлмаган миқдори тизимли қон оқимида ўзгармаган ҳолда сўрилади. Метаболизми Гидрокортизон 17-бутиратининг қўп қисми бевосита эпидермисда ва кейинчалик жигарда гидрокортизонгача ва бошқа метаболитлари метаболизмга учрайди. Чиқарилиши Гидрокортизон 17-бутиратнинг метаболитлари ва ўзгармаган озгина қисми буйрак ва ичак орқали чиқарилади.

Терининг маҳаллий глюкокортикоидларга сезгир юзада жойлашган, инфекцияланмаган касалликларида: дерматитлар, шу жумладан атопик, контактли, себореяли дерматит;экзема;псориазда қўлланилади.

Сиртга қўллаш учун мўлжалланган. Суртма шаклидаги Локоид ўткирости ва сурункали жараёнларда, айниқса лихенификация, инфилтрация, тери қуруқлиги юзага келганда қўлланилади. Препарат юпқа қават қилиб терининг шикастланган соҳасига суткада 1-3 марта суртилади. Ижобий динамика пайдо бўлганида препаратни қўллашлар сонини ҳафтада 2-3 мартагача камайтириш мумкин. Препарат киришини яхшилаш учун уқаловчи ҳаракатлар билан суртилади. Касалликлар резистент кечган ҳолларда, масалан, зич псориатик бляшкалар тирсак соҳасида, тиззаларда жойлашганида, препаратни окклюзион боғловлар остида қўллаш мумкин. Ҳафта давомида ишлатиладиган препаратнинг дозаси 30-60 г дан ошмаслиги керак.

Маҳаллий реакциялар: Терини таъсирланиши, кам ҳолларда ­ сиртқи стероид даволашга хос бошқа маҳаллий реакциялар бўлиши мумкин. Тизимли реакциялар: Узоқ муддат қўлланганида, катта юзаларга суртилганида ва/ёки окклюзион боғловлар ишлатилганида, тизимли глюкокортикостероидларга хос ножўя самаралари кузатилиши мумкин. Маҳаллий ва тизимли ножўя самараларини пайдо бўлиш хавфи Локоид қўлланганида, фторли стероидлар ишлатилганига қараганда пастроқ.

гидрокортизон ёки препаратнинг ёрдамчи моддаларига юқори сезувчанликда;терининг бактериал инфекциялари (стрепто­ ва стафилодермиялар, грамманфий фолликулит ва бошқалар);терининг вирусли инфекцияларида (оддий герпес, сувчечак, ўраб олувчи темиратки ва бошқалар);терининг замбуруғли инфекциялари;терининг туберкулёзли ва сифилитик зарарланиши;терининг паразитар инфекциялари;терининг неопластик ўзгаришлари (ҳавфсиз ва ҳавфли ўсмалар);акне, розацеа, периорал дерматит;поствакцинал давр;тери қопламларининг бутунлигини бузилишида (яралар ва жароҳатлар) қўллаш мумкин эмас.

Локоиднинг бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири тўғрисида маълумотлар йўқ.

Глаукомани ривожланиш хавфи туфайли Локоид® ни периорбитал соҳага суртиш мумкин эмас. Конъюнктивага мунтазам тушиб турганда, кўз ички босимини ошиш хавфи юзага келади. Суртма шаклидаги сиртга қўлланиладиган ҳар қандай глюкокортикостероидларни бошнинг сочли қисмига, шунингдек ўткир яллиғланишда (айниқса, экссудатив) қўллаш мақсадга мувофиқ эмас. Юз соҳасидаги, жинсий аъзоларнинг бурмаларидаги стероидга сезувчан тери шикастланишларини даволаш учун, шунингдек терининг зич сочли қисмига Локоиднинг бошқа дори шаклларини (крем, крелони) қўллаш мақсадга мувофиқдир. Препаратни терининг атрофик ўзгаришларида қўллаш мақсадга мувофиқ эмас. Маҳаллий ва тизимли ножўя самараларини пайдо бўлиш хавфи катта шикастланган соҳаларга қўйилганида, узоқ вақт қўлланганида, окклюзион боғловлар ишлатилганида ва болаларда ошади. Узлуксиз 2 ҳафта давомида даволашда самара кўрилмаса, ташҳисни аниқлаштириш керак. Ҳар қандай глюкокортикостероид препаратларини қўллашда бўлгани каби, қўллаш давомийлигини ва тери жараёнини бартараф қилиш учун етарли бўлган энг кам курсли доза билан чегараланиш мақсадга мувофиқдир.

Глюкокортикоидлар йўлдош орқали ўтади. Ҳомилага таъсири, препарат катта юзаларга суртилганида айниқса яққол бўлиши мумкин. Кўкрак сути билан чиқариладиган гидрокортизоннинг миқдори тўғрисида маълумотлар йўқ; препарат лактация даврида буюрилганида махсус эҳтиёткорликка риоя қилиш тавсия қилинади.

Транспорт воситаларини бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига Локоиднинг таъсири тўғрисида маълумотлар йўқ. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

25ºС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Локоиднинг дозасини ошириб юборилиши тўғрисида маълумотлар йўқ. Препарат юқори дозаларда узоқ вақт қўлланганида юқорида таърифланган ножўя самаралари кучайиши мумкин. Гиперкортицизм симптомлари пайдо бўлганида препаратни бекор қилиш керак.

Шифокор рецептисиз

Сиртга қўллаш учун 0,1% ли суртма. 30 г суртма алюмин мембранаси ва юқори зичликдаги полиетилен буралувчи қопқоғи бўлган алюмин тубага жойланган. 1 тубадан қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

5 йил.