Ливересс Нрецепт билан

Таркиби:

Ҳар бир капсула қуйидагиларни саклайди: фаол моддалар: эссенциал фосфолипидлар – 300 мг; ёрдамчи моддалар: натрий метилпарабен, натрий пропилпарабен, ди натрия эдта, бутил гидрокси толуол, талк, магния алюмосиликат гидрат

Препаратнинг савдо номи:

Ливересс Н

Фармакалогик гуруҳи:

гепатопротектор.

Дори шакли:

капсулалар

жигарранг кремсимон кукун билан тулдирилган, “0” размерли оқ рангли, қаттиқ желатин капсулалар.

гепатопротектор.

A05C

Холин компонентининг ярим чиқарилиш даври 66 соат, тўйинган ёғ кислоталарники -32 соатни ташкил этади. Фармакокинетик тадқиқотларда одам организмида юборилган Н3 ва С14 изотоплар ҳар бири 5% дан кам миқдорда аҳлат билан чиқарилган.

Ўткир ва сурункали гепатитлар; Жигар циррози; Алкоголли гепатит, жигарнинг дорилар билан зарарланиши; Келиб чиқиши турлича бўлган гепатопатия; Жигарни токсик шикастланиши; Сурункали гепатитлар; Жигарнинг ёғли дегенерацияси (шу жумладан қандли диабетда); Жигар хужайралари некрози, Ҳомиладорлар токсикози; Опарациядан олдинги ва операциядан кейинги даволаш, айниқса гепатобилиар соҳадаги операциялар; Псориаз (ёрдамчи даволаш сифатида); Радицион синдром; Ўсимталарга карши мажмуавий даволашда кўлланилади.

Перорал. Дозалаш: катталар ва 12 ёшдан катта болаларга 2 капсуладан кунига 2-3 марта овкат билан, кўп суюқлик ичиш керак. Даволаниш давомийлиги шифокор томонидан касаллик оғирлигига қараб белгиланади. Псориазни даволаш учун, даволашни бошқа препаратлар билан бир қаторда Ливересс® Н капсулалари билан 2 хафта давомида (кунига 3 маҳал 2 капсуладан) бошлаш мумкин. Болалар: 4 дан 6 ёшгача: кунига бир маҳал 1 та капсуладан. 6 дан 12 ёшгача: кунига икки маҳал 1 та капсуладан 15 кун мобайнида, кейин даволаш курси тугагунча 1 та капсуладан буюрилади.

Камдан кам холларда эпигастрал сохада дискомфорт, ахлатни суюқлашиши ва ич кетиши, кўнгил айниши, қусиш, жиғилдон қайнаши кузатилиши мумкин.

Маълумотлар йўқ.

Препаратни ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўллаганда хавфсизлиги ва самарадорлиги бўйича тадқиқотлар хақида маълумотлар йўқ.

Препаратни ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўллаганда хавфсизлиги ва самарадорлиги бўйича тадқиқотлар хақида маълумотлар йўқ.

25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Маълумотлар йўқ.

Рецепт бўйича

10 капсуладан блистерларда, 3 блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида. 3×10 капсулалар

3 йил.