Ливересс Фортерецепт билан

Таркиби:

Ҳар бир ампула (5 мл) қуйидагиларни саклайди: фаол моддалар: эссенциал фосфолипидлар= субстанцияси ЭПЛ (келиб чиқиши табиий бўлган холин-фосфор кислотаси – соя дуккаклари экстракти – тўйинмаган ёғ кислоталари,асосан линолен (70%), линолен ва олеин кислоталари мажмуаси) 250 мг; ёрдамчи моддалар: натрия дезоксихолати, бензил спирти, пропилен гликол, суюқ Е витамини, бутил гуруҳи қўшилган гидрокси толуол, бутил гуруҳи қўшилган гидрокси анизол, рибофлавин натрий фосфати, инекция учун сув.

Препаратнинг савдо номи:

Ливересс Форте

Фармакалогик гуруҳи:

гепатопротектор.

Дори шакли:

вена ичига юбориш учун эритма

сариқ рангли тиниқ эритма, қаҳрабо рангли ампулада.

гепатопротектор.

A05C

Холин компонентининг ярим чиқарилиш даври 66 соат, тўйинган ёғ кислоталарники -32 соатни ташкил этади. Фармакокинетик тадқиқотларда одам организмида юборилган Н3 ва С14 изотоплар ҳар бири 5% дан кам миқдордааҳлат билан чиқарилган.

Жигарнинг ёғли дегенерацияси (шунингдек диабетда); ўткир ва сурункали гепатитлар, цирроз, жигар хужайралари некрози, жигар комаси ва кома олди холати, жигарни токсик шикастланиши, шу жумладан ҳомиладорлар токсикози; опарациядан олдинги ва операциядан кейинги даволаш, айниқса гепатобилиар соҳадаги операцияларда; псориаз, нейродермитлар; радицион синдромда қўлланади.

Агар шифокорнинг бошқа кўрсатмаси бўлмаса, катталар ва ўсмирларга вена ичига аста-секин кунига 250-500 мг (1-2 амп.) дан кунига, оғир холатларда 500 мг-1 г (2-4 амп.) дан кунига. Бир марталик дозани 10 мл дан ошириш мумкин эмас. Зарурати бўлганда эритмани суюлтириш лозим. Бемор қони билан 1:1 нисбатда суюлтириш тавсия қилинади. Вена ичига юбориш 10 кун давом этади. 2 ампула ичидагисини бир вақтда юбориш мумкин. Фақат тиниқ эритма қўллансин. Бошқа физиологик эритмалар билан аралаштирилмасин. Инфузион эритма тайёрлашда бир вактда қуйидаги электролициз эритмалар билан қўлланилсин: 5% ёки 10% ли декстроза эритмаси (1:1 нисбатда), 5% ли ксилитол эритмаси. Парентерал йўли билан даволашни иложи борича тезроқ таркибида эссенциал фосфолипид бўлган капсулани оғиз орқали қабул қилиш билан тўлдириш тавсия қилинади. Стандарт даволаш курси – 3 ой. Зарурати бўлганида даволаш курси давом эттирилиши мумкин. Псориазда даволаш курси псориазни умумий қабул қилинган даволаш усуллари билан бирга 2-3 ойни ташкил қилади.

Ливересс Форте препарати билан даволаш вақтида диспептик бузилишлар (кўнгил айниши, қоринда оғриқ), аллергик кўринишлар каби нохуш самаралар пайдо бўлиши мумкин. Ножўя реакциялар пайдо бўлганда ушбу препаратни қабул қилишни тўхтатиш ва даволовчи шифокор билан маслаҳатлашиш керак.

Маълумотлар йўқ.

Вена ичига юбориш учун эритмани суюлтириш учун электролитлар эритмасини қўллаш мумкин эмас. Фақат тиниқ эритмаларни ишлатиш керак.

Препаратнинг таркибида йўлдош тўсиғи орқали ўтиши мумкин бўлган бензил спирти мавжудлиги туфайли (муддатида туғилган чақалоқлар ва чала туғилган чақалоқларда бензил спиртини сақловчи препаратларни қўллаш уларда ўлимга олиб келувчи ҳансирашни ривожланиши билан ассоциацияланган), ҳомиладорликда препаратни фақат даволашдан она учун кутилаётган фойда ҳомила учун потенциал хавфдан юқори бўлгандагина қўллаш мумкин. Препаратни қўллаш бўйича маълумотлар етарли бўлмаганлиги туфайли, эмизиш даврида қўллаш тавсия этилмайди.

Қуруқ, қоронғи жойда, 2°С дан 8°С гача бўлган ҳароратда сақлансин.

Маълумотлар йўқ.

Шифокор рецепти бўйича

5 мл дан 5 дона ампула қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

3 йил.