Липазим Форте Неорецепт билан

Таркиби:

Фаол моддалар: Аденозин трифосфатининг динатрийли тузи (АТФ) – 10 мг. Кокарбоксилаза гидрохлориди – 50 мг. Никотаминамид – 20 мг. Цианокобаламин (витамин В12) – 0,5 мг. Ёрдамчи моддалар: Глицин, метилпарагидроксибензоат.

Тасир этувчи модда(ХПН):

Аденозинтрифосфат, кокарбоксилаза, цианокобаламин, никотинамид

Препаратнинг савдо номи:

Липазим Форте Нео

Фармакалогик гуруҳи:

Метаболик жараёнларни мувофиқлаштириш учун восита.

Дори шакли:

Инекция учун эритма тайёрлаш учун лиофилизация қилинган кукун.

Пушти рангли қуруқ ғоваксимон лиофилизация қилинган кукун. Гигроскопик.

Метаболик жараёнларни мувофиқлаштириш учун восита.

Препаратни фармакокинетикаси текширилмаган.

Келиб чиқиши турлича бўлган невритлар ва невралгиялар, нейропатиялар (шу жумладан қандли диабетдаги, пернициоз анемиядаги) ва ангиопатиялар, люмбаго ва радикулит, миалгия ва ишиалгия, бурситлар ва тендинитлар; юрак ишемик касаллиги, миокардитлар ва миокардиопатиялар; ҳомиладорлардаги токсикоз ва ҳомиланинг гипокцияси, юрак-томир тизимининг сурункали касалликларини мажмуавий  даволаш.

Препаратнинг эритмасини бевосита юбориш олдидан тайёрланади. Мушак ичига юборилади. Қабул қилишга препарат 1-2 ампуладан ҳар куни ёки кунора буюрилади. Дозалаш, даволаш давомийлиги ва қайта курсларни ўтказиш, касалликнинг кечиши ва оғирлигига қараб, шифокорнинг кўрсатмасига мувофиқ буюрилади.

Бош оғриғи, бош айланиши, тахикардия, аллергик реакциялар. Гиперемия, қичишиш, юбориш жойида шиш. Яққол ножўя кўринишлар ривожланганида препарат бекор қилинади.

Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик, гиперкоагуляция (шу жумладан ўткир тромбозларда), эритремия, эритроцитоз, артериал гипертензиянинг оғир шакллари, артериал гипотензия, ўткир миокард инфаркти, ўпканинг яллиғланиш касалликларида қўллаш мумкин эмас.

Кокарбоксилаза юрак гликозидларининг кардиотоник таъсирини кучайтиради, никотинамид ва АТФ эса – вазодилататорлар (қон томирларни кенгайтирувчи воситалар) таъсирини кучайтиради.

Препаратнинг эритмаси, у тайёрланганидан кейин дарҳол қўллансин! Препарат эритмасининг ранги ўзгарган холатда (янги тайёрланган эритманинг ранги ёрқин-қизил бўлиши керак) қўлланилмасин.

Препарат ҳомиладорлик даврида фақат она учун кутиладиган фойда, ҳомила учун бўлган потенциал хавфдан устун бўлган ҳолларда қўлланилади. Препарат билан даволаниш вақтида эмизишни тўхтатиш тавсия қилинади.

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25ºС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Дозани ошириб юборилиши тўғрисида маълумотлар йўқ.

Рецепт бўйича

Инекция учун эритма тайёрлаш учун лиофилизация қилинган кукун ампулада, тўпламда инекция учун эритма учун эритувчи ампулада. 3 ампула препарат ва 3 ампула эритувчи қўллаш бўйича йўриқнома билан бирга ўрамда.

3 йил.