Лифепимрецепт билан

Таркиби:

1 флакон 1000 мг цефепим (цефепим гидрохлорид ва Л-аргининни стерил аралашмаси кўринишида) сақлайди.

Тасир этувчи модда(ХПН):

цефепим гидрохлориди

Препаратнинг савдо номи:

Лифепим

Фармакалогик гуруҳи:

антибиотиклар (цефалоспоринлар гуруҳи)

Дори шакли:

инекция учун эритма тайёрлаш учун кукун.

оқ рангдан оч сариқ ранггача бўлган кукун.

антибиотиклар (цефалоспоринлар гуруҳи)

J01DE01 .

Сўрилиши Цефепим мушак ичига юборилгандан сўнг деярли тўлиқ сўрилади. Катта ёшдаги соғлом эркакларга препарат 500 мг, 1000 мг ва 2000 мг дозаларда мушак ичига бир марта юборилганда препарат плазмада максимал концентрациясига 1,4-1,6 соат давомида эришган ва мувофиқ равишда ўртача 13,9; 29,6 ёки 57,5 мкг/мл ни ташкил қилган; дозалари юборилгандан сўнг 8 соатдан кейин мувофиқ равишда ўртача 1,9; 4,5 ёки 8,7 мкг/мл ни ташкил этган. Тана вазнига 50 мг/кг дозада мушак ичига юборилган 2 ойликдан 16 ёшгача бўлган болаларда, плазмадаги цефепимнинг концентрацияси дозалари юборилгандан сўнг 0,5; 0,75; 1 ва 8 соатдан кейин ўртача 76; 75,2; 64 ва 4,8 мкг/мл ни ташкил этган. Педиатрик пациентларда тана вазнига 50 мг/кг дозада мушак ичига бир марта юборилгандан сўнг цефепимнинг мутлоқ биокираолишлиги 82,3% ни ташкил этганлиги тўғрисида хабарлар берилган. Цефепимнинг 500 мг, 1000 мг ёки 2000 мг бир марталик дозалари вена ичига 30 минут давомида инфузия қилингандан сўнг катта ёшдаги соғлом эркакларда плазмада препаратнинг максимал концентрацияси ўртача 31,6-39,1; 65,9-81,7 ёки 126-163,9 мкг/мл ни ташкил этган. Цефепим тана вазнига 50 мг/кг дозада ҳар 8 соатда, вена ичига 15-20 минут давомида юборилган, бактериал менингити бўлган 2 ойликдан 15 ёшгача болаларда плазмадаги концентрацияси учинчи дозаси юборилгандан сўнг 0,5; 1; 2; 4 ва 8 соатдан кейин мувофиқ равишда 67,1; 44,1; 23,9; 11,7 ва 4,9 мкг/мл ни ташкил этган. Тақсимланиши Цефепимни ўртача тақсимланиш ҳажми мувозанатли ҳолатда 18,0 (±2,0) л ташкил этади. Цефепимни зардоб оқсиллари билан боғланиши тахминан 20% ташкил этади ва қон зардобидаги концентрациясига боғлиқ эмас. Цефепим она сутига ажралади. Тахминан 1000 мл она сутини истеъмол қилган гўдак кунига тахминан 0,5 мг цефепим олади. Цефепим яллиғланган гематоэнцефалик тўсиқ орқали ўтиши хақида далиллар мавжуд. Метаболизми ва чиқарилиши Цефепим Н-оксид (НМП-Н-оксид) га тез айланадиган Н-метилпирролидон (Н-метҳйлпйрролидине – НМП) га метаболизмга учрайди. Цефепимни ўзгармаган ҳолда сийдик билан чиқарилиши юборилган дозасини тахминан 85% ташкил этади. Юборилган дозасининг 1% дан камроғи сийдик билан НМП ҳолида, 6,8% НМП-Н-оксид ҳолида ва 2,5% цефепимнинг эпимери ҳолида чиқарилади. Буйраклар орқали чиқарилиши асосий чиқарилиш йўли эканлиги сабабли буйраклар фаолияти бузилган пациентларга ва гемодиализдаги пациентларга дозасини тўғрилаш талаб қилинади.

Цефепим сезувчан бактериялар чақирган қуйидаги инфекцияларни даволаш учун кўрсатилган: касалхона ичи ва касалхонадан ташқари пневмония;сурункали ва ўткир бронхитнинг ўткир бактериал ҳуружи;сийдик чиқариш йўлларининг асоратланган инфекциялари;сийдик чиқариш йўлларининг асоратланмаган инфекциялари;тери ва тери тузилмаларининг асоратлангмаган инфекциялари;асоратланган интраабдоминал инфекциялар;цефепим метронидазол билан бирга асоратланган интраабдоминал инфекцияларни даволаш учун қўлланади;фебрил нейтропенияси бўлган пациентларни эмпирик даволаш;бундан ташқари, цефепим оғир даражадаги инфекцияни ривожланиш хавфи юқори бўлган пациентларни, шу жумладан яқинда суяк кўмиги кўчириб ўтказилган пациентларни, гемобластоз (гематологик ҳавфли ўсмалар) ёки оғир даражадаги ёки узоқ вақт давом этган нейтропения фонида операциядан олдин гипотонияси бўлган пациентларни даволаш учун қўлланади.

Сийдик чиқариш йўлларининг инфекциялари Сийдик чиқариш йўлларининг енгилдан ўртача даражагача ёки асоратланган (шу жумладан пиелонефрит ва/ёки ёндош бактериемия билан боғлиқ бўлган ҳолатлар) инфекцияларини даволаш учун цефепимнинг катталар учун тавсия этилган дозаси 500-1000 мг ни ташкил этади, ҳар 12 соатда 7-10 кун давомида қўлланади. Сийдик чиқариш йўлларининг оғир даражадаги, асоратланмаган ёки асоратланган (шу жумладан пиелонефрит ва/ёки ёндош бактериемия билан боғлиқ бўлган ҳолатлар) инфекцияларини даволаш учун катталар 2000 мг цефепимни вена ичига ҳар 12 соатда 10 кун давомида олишлари керак. Тери ва тери тузилмаларининг инфекциялари Тери ва тери тузилмаларини ўртачадан оғир даражагача бўлган асоратланмаган инфекцияларини даволаш учун цефепимнинг катталар учун тавсия этилган одатдаги дозаси 2000 мг ни ташкил этади, вена ичига ҳар 12 соатда 10 кун давомида юборилади. Ўртачадан оғир даражагача бўлган пневмония Ўртачадан оғир даражагача бўлган пневмонияни даволаш учун цефепимнинг катталар учун тавсия этилган одатдаги дозаси 1000-2000 мг ни ташкил этади, ҳар 12 соатда 10 кун давомида юборилади. Интраабдоминал инфекциялар Асоратланган интраабдоминал инфекцияларни даволаш учун (вена ичига юбориладиган метронидазол билан бирга) цефепимнинг катталар учун тавсия этилган одатдаги дозаси 2000 мг ни ташкил этади ҳар 12 соатда 7-10 кун давомида қўлланади. Фебрил нейтропенияси бўлган пациентларни эмпирик даволаш Фебрил нейтропенияси бўлган пациентларни эмпирик даволаш учун цефепим монотерапия ҳолида ишлатилганида, катталар 2000 мг дозани, вена ичига, ҳар 8 соатда 7 кун давомида ёки нейтропения бартараф бўлгунича олишлари керак.

Цефепим ишлатилганидаги ножўя самаралар бошқа парентерал цефалоспоринлар ишлатилганидаги самаралар билан ўхшашдир. Цефепим одатда яхши ўзлаштирилади. Кўпчилик ножўя самаралари ўткинчи ҳисобланади ва оғирлик даражасига қараб енгилдан ўртача даражагача ўзгаради. 3% пациентларда ножўя самаралари дори препаратини юборишни тўхтатиш учун етарли даражада оғир бўлади. 0,5-2 г цефепимни ҳар 12 соатда олаётган пациентларнинг деярли 2% да бош оғриғи, тошма, кўнгил айниши ва қусиш, деярли 3% эса маҳаллий реакциялар, жумладан, флебит, оғриқ ва/ёки яллиғланиш ва тошма кузатилиши мумкин. Цефепим олаётган пациентларда, кам ҳолларда, нейтропения кузатилиши мумкин.

Цефепим ёки цефалоспорин синфи антибиотиклари, пенициллинлар ёки бошқа бета-лактам антибиотикларга юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

Агар цефепим билан аминогликозидларнинг юқори дозаларини юбориш зарурати бўлса, аминогликозид антибиотикларнинг нефротоксик ва ототоксик таъсир юқорилиги сабабли буйраклар фаолиятини синчковлаб назорат қилиш керак. Бошқа цефалоспоринлар фуросемид каби кучли таъсир қилувчи диуретиклар бир вақтда қўллангандан сўнг нефротоксик таъсири хақида маълумотлар берилган. Дори препаратларини текшириш / лаборатор текширув натижаларига цефепимни таъсири сийдикдаги глюкозани Бенедик реактиви ёрдамида аниқлашни сохта мусбат реакциясига олиб келиши мумкин. Глюкозанинг даражасини аниқлаш учун глюкозооксидазани мавжуд бўлиши реакциясига асосланган таҳлилларни ишлатиш тавсия этилади.

Цефепим билан даволашни бошлашдан олдин илгари пациентда цефепим, цефалоспоринлар, пенициллинлар ва бошқа дори препаратларига юқори сезувчанлик реакциялари бўлганлигига синчков текширув ўтказиш керак. Агар цефепимга аллергик реакция кузатилган бўлса, дори препаратини қабул қилишни тўхтатиш керак. Оғир даражадаги ўткир юқори сезувчанлик реакциялари бўлган ҳолда адреналин билан даволаш ва бошқа шошилинч чоралар, шу жумладан кислород, кортикостероидлар, вена ичига юбориладиган суюқликлар, антигистамин препаратлар, прессор аминлар ва клиник кўрсатмаларга қараб нафас йўлларини даволаш талаб қилиниши мумкин. Буйраклар фаолияти бузилган пациентларда (креатинин клиренси минутига 60 мл), сийдик билан секинроқ чиқариш тезлигини компенсация қилиш учун дозага тузатиш киритиш керак. Дозасини қабул қилиш давомийлиги буйрак етишмовчилигини даражаси бўйича аниқланиши керак, инфекцияни оғирлик даражаси ва патоген микроорганизмларнинг сезувчанлиги дозасини қабул қилиш давомийлигини аниқлаши керак. Энцефалопатияни баъзи ҳоллари дозаси буйраклар фаолияти ҳисобга олиниб тўғриланган пациентларда кузатилган. Кўпчилик ҳолларда нейротоксикознинг симптомлари қайтувчан бўлган ва цефепимни юбориш тўхтатилгандан сўнг ва/ёки гемодиализдан сўнг бартараф бўлган. Сохта мембраноз колит деярли барча антибактериал воситалар қўлланганида кузатилиши мумкин ва оғирлик даражасига қараб енгил даражадан ҳаётга ҳавф туғдирувчи даражагача бўлиши мумкин. Шунинг учун бу ташхисни антибактериал воситалар қўллангандан сўнг диарея кузатилган пациентларда ҳисобга олиш муҳимдир. Бошқа микробларга қарши препаратлари билан бўлгани каби цефепимни узоқ вақт қўллаш сезувчан бўлмаган микроорганизмларни ҳаддан ташқари кўпайишига олиб келиши мумкин. Агар даволаш вақтида суперинфекция кузатилса, тегишли чораларни кўриш керак. кўпчилик цефалоспоринлар, жумладан цефепим протромбин фаоллигини пасайиши билан боғлиқ бўлган. Хавф гуруҳидаги пациентларда протромбинни назорат қилиш ва кўрсатилгандек К витаминини юбориш керак. Цефепим билан даволаниш вақтида мусбат Кумбс синамалари (бевосита антиглобулин синамалари) хақида маълумотлар берилган. Илгари меъда-ичак йўллари, айниқса колитни ўтказган шахсларга цефепимни эҳтиёткорлик билан буюриш керак. Цефепимни одам учун максимал тавсия этилган дозасидан 33 марта ортиқ миқдорда юборилганда, Л-аргинин глюкозанинг метаболизмини ўзгартириши ва зардобдаги калийнинг даражасини вақтинчалик ошириши кўрсатилган.

Цефепимни ҳомиладор аёлларда ўтказилган ҳеч қандай адекват ва яхши назоратли тадқиқотлари мавжуд эмас. Ҳайвонларнинг репродуктив фаолиятини ўрганиш ҳар доим ҳам одамлардаги реакцияларни тўғри кўрсатиш имконини бермаслиги сабабли, бу препаратни ҳомиладорлик вақтида жуда зарур бўлган ҳолда қўллаш керак. Цефепим она сутига жуда кичик концентрацияларда (0,5 мг/мл) ажралади. Цефепим эмизикли аёлга юборилганида эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Тайёрланган эритма 15оС-25оС ҳароратда 24 соат давомида, 2оС-8оС ҳароратда 7 кун давомида барқарор бўлади.

Дозаси ошириб юборилган пациентларни синчковлаб кузатиш ва уларга тутиб турувчи даволаш ўтказиш керак. Буйрак етишмовчилигида организмдан цефепимни чиқариб юбориш учун перитонеал диализ эмас, балки гемодиализ тавсия этилади. Буйраклар фаолияти бузилган пациентларга препаратнинг катта дозалари берилганида дозани бехосдан ошириб юборилиши кузатилган. Дозани ошириб юборилиш симптомларига энцефалопатия (онгни бузилиши, жумладан онгни чалкашиши, галлюцинациялар, хушни йўқолиши ва коматоз ҳолат), миоклония (мушакларни тортишишлари), тутқаноқ хуружлари ва нерв-мушак қўзғалувчанлик киради.

Рецепт бўйича

Инекция учун эритма тайёрлаш учун кукун 10 флакон контур уяли ўрамда. 1 контур уяли ўрам қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

2 йил.