Соғлигингизга зиён етказманг !!! Сайтда кўрсатилган малумотлардан фақат мутахассис провизор ёки шифокор билан маслахатлашгандан сўнг фойдаланинг.
Таркиби:
1 ампула ёки флакон қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: 64 ТБ гиалуронидаза.
Тасир этувчи модда(ХПН):
гиалуронидаза
Препаратнинг савдо номи:
Лидаза-Биофарма
Фармакалогик гуруҳи:
Гематологик восита.
Ферментлар.
Дори шакли:
инекция учун эритма тайёрлаш учун кукун
таблетка ҳолатигача зичланган кукун ёки лиофилизация қилинган турли жадалликдаги оқдан оч сариқ ранггача бўлган ғовак масса.
Юзасида қуруқ қатқалоқ бўлишига йўл қўйилади.
Гематологик восита.
Ферментлар.
V06AA03.
Ўрганилмаган.
Бўғимларнинг контрактураси;анкилозловчи спондилоартрит;Дюпюитрен контрактурасида (бошланғич босқичида);терининг турли келиб чиқишга эга чандиқли ўзгаришларидагематомаларда (шаклланиш даврида)склеродермия;офталмология амалиётида (кератитлар, ретинопатиялар);ўпка туберкулёзи бўлган беморларда ўпка яллиғланишининг балғамли характери;нерв чигаллари ва периферик нервларнинг жароҳат шикастларида;ревматоид артритда қўлланади.
Бундан ташқари, Лидаза-Биофарма препарати дори воситаларини (маҳаллий анестетикларни, изотоник эритмаларни, миорелаксантларни ва бошқа) тери остига ва мушак ичига юборганда сўрилишини яхшилаш учун қўлланади.
Лидаза-Биофарма препарати тери остига теридаги чандиқли ўзгарган тўқималар остига, мушак ичига, ингаляция кўринишида шунингдек, электрофорез усулида ёки шиллиқ пардаларга аппликациялар йўли билан юборилади.
Офталмология амалиётида препаратни субконъюктивал ва ретробулбар юбориш мумкин.
Инекциялар учун ампула ёки флакон ичидагиси 1 мл натрий хлориднинг 0,9% ли эритмасида ёки 1 мл новокаиннинг 0,5% ли эритмасида эритилади.
Контрактуралар, турли келиб чиқишга эга чандиқларда, гематомалар, анкилозловчи спондилоартритларда тери остига шикастланган жой ёнига ёки чандиқли ўзгарган тўқима остига катталарга 64 ТБ дозада юборилади.
Инекциялар ҳар куни ёки кунора қилинади.
Даволаш курсида – 6-10-15 инекция.
Периферик нервларнинг нерв чигалларининг жароҳат шикастларида тери остига катталарга кунора 64 ТБ дозада новокаин эритмасида юборилади.
Зарурати бўлганида даволаш курси (12-15 инекция) такрорланади.
Ревматоид артритда препарат электрофорез усулида қўлланади: катталарга 64 ТБ препарат 30 мл дистилланган сувда эритилади, 4-5 томчи 0,1 Н хлорид кислотасининг эритмаси қўшилади ва иккига бўлинган электроддан (анод) икки бўғимга юборилади.
Муолажанинг давомийлиги 20-30 минут, даволаш курси – 10-15 марта.
Ўпка туберкулёзи бўлган беморлардаги балғамли характердаги яллиғланишда препарат мажмуавий даволаш таркибида инекциялар ва ингаляциялар усулида шикастланиш ўчоғида антибиотиклар ва бошқа антибактериал воситаларнинг концентрациясини ошириш мақсадида қўлланади.
Ингаляциялар учун ампула ичидагиси 5 мл натрий хлориднинг 0,9% ли эритмасида эритилади.
Ингаляциялар ҳар куни суткада 1 марта буюрилади (64 ТБ сақловчи 5 мл эритма).
Курсга 20-25 ингаляциялар талаб этилади.
Такрорий курслар – зарурати бўлганида 1,5-2 ой интервал билан ўтказилади.
Кератитларда мугуз парданинг шикастланган жойлари майинроқ чандиқланиши учун препаратнинг 0,1% ли эритмаси кўзга томизилади (1 ампула ёки флакон ичидагиси 20 мл натрий хлоридининг 0,9% ли эритмасида ёки 0,5% ли новокаин эритмасида эритилади), бир вақтда антибиотиклар, сулфаниламидлар қўлланади.
Ретинопатияларда шунингдек чакка териси остига 0,5 мл дан юборилади (1 ампула ёки флакон ичидагиси 20 мл натрий хлоридининг 0,9% ли эритмасида ёки 0,5% ли новокаин эритмасида эритилади).
Даволаш курси 10-15 муолажани ташкил қилади.
Организмнинг умумий реакциялари: ҳолсизлик, тана ҳароратини ошиши, қалтираш, кўп терлаш.
Нерв тизими томонидан: бош айланиши, бош оғриғи.
Аллергик реакциялар: шу жумладан гиперемия, тери тошмаси, қичишиши, эшакеми, ангионевротик шиш.
Маҳаллий реакциялар: мушак ичига, тери остига юборилганда тошмалар, гиперемия, қичишиш, қизариши, шиш, оғриқ, инекция жойида қизишни ҳис қилиш, офталмология амалиётида субконъюнктивал, ретробулбар усули орқали қўлланилганда – шиш, қовоқ, параорбитал соҳа, юз териси гиперемияси, склераларни гиперемияси пайдо бўлиши мумкин.
таъсир этувчи моддага юқори сезувчанлик;хавфли ўсмалар;ўткир инфекцион-яллиғланиш жараёнларида;ўпкадан қон кетишда ва қон тупуришларда;эстрогенлар қўлланганда;гематоманинг ўткир босқичида;яққол ўпка етишмовчилиги билан кечувчи туберкулёзда қўллаш мумкин эмас.
Препарат бошқа дори воситаларини (маҳаллий анестетиклар, изотоник эритмалар, миорелаксантлар ва ҳоказо) тери остига ва мушак ичига юборилганда сўрилишини тезлаштиради.
Препаратни физиотерапевтик даволаш усуллари, шу жумладан фонофорез билан қўллаш мумкин.
Ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида самарадорлиги ва хавфсизлиги бўйича маълумотлар йўқ.
Ҳомиладор аёлларга препаратни қўллаш мумкин эмас.
Даволаш вақтида эмизишни тўхтатиш лозим.
Ёруғликдан ҳимоялаш мақсадида оригинал ўрамида, 2-8оС ҳароратда сақлансин.
Симптомлари: қалтираш, кўнгил айниши, қусиш, бош айланиши, тахикардия ва артериал гипотензия, маҳаллий шиш, эшакеми, эритема.
Даволаш: адреналин, глюкокортикоидларни юбориш, антигистамин дори воситаларини қўллаш.
Препаратни дозани ошириб юборилган ҳолатларда, аллергик реакциялари пайдо бўлганида препаратни бекор қилиш керак.