Левоцетрецепт билан

Таркиби:

Фаол модда: Левоцетиризин дигидрохлориди – 5 мг Ёрдамчи моддалар: қ.с Бўёвчи: титан диоксиди

Тасир этувчи модда(ХПН):

Левоцетиризин дигидрохлориди

Препаратнинг савдо номи:

Левоцет

Фармакалогик гуруҳи:

Аллергияга қарши восита, Н1-гистамин рецепторларнинг блокатори.

Думалоқ шаклли, оқ рангли, қобиқ билан қопланган, икки томони қабариқ, юзаси силлиқ таблеткалар.

Аллергияга қарши восита, Н1-гистамин рецепторларнинг блокатори.

Левоцетиризин йил давомидаги ва мавсумий аллергик ринит, шунингдек сурункали идиопатик эшакемини даволаш учун буюрилади.

Катталар ва болалар (6 ёшдан ошган) учун дозалари: кунига бир таблетка 5 мг, овқат қабул қилишдан қатъий назар. Бутун таблетка сув билан бирга қабул қилиш керак.

Левоцетиризин қабул қилинганида уйқучанлик, оғизни қуриши, бош оғриғи, чарчоқлик ва астения кузатилиши мумкин.

Левоцетиризин ёки унинг ҳосиласи гидроксизинга юқори сезувчанлик, буйрак етишмовчилигининг терминал босқичи (креатинин клиренси <10 мл/мин).

Левоцетиризиннинг умумий клиренси креатинин клиренсига боғлиқ, аммо буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларнинг холатидан келиб чиқиб, дозалаш тартибини тегишли равишда ўзгартириш керак. Буйрак етишмовчилиги бўлган пациентлар учун дозалаш тартиби: ХолатиКреатинин клиренси (мл/мин)Дозалаш тартибиМеъёр80Суткада 1 таблеткаЕнгил50-79Суткада 1 таблеткаЎртача30-492 суткада 1 таблеткаОғир<303 суткада 1 таблеткаЯкуний босқичи (диализдан олдин)<10Буюрилмайди

Ҳомиладор аёлларда препаратни қўллашнинг хавфсизлиги бўйича адекват ва қатъий  назоратли клиник текширишлар ўтказилмаган, шунинг учун левоцетиризинни ҳомиладорликда буюриш мумкин эмас. Левоцетиризин кўкрак сути билан чиқарилади ва йўлдош тўсиғи орқали ўтади, шунинг учун лактация даврида уни қўллашнинг зарурати бўлганида, препаратни қабул қилиш вақтида эмизишни тўхтатиш керак.

300С дан юқори бўлмаган ҳароратда, ёруғлик ва намликдан ҳимояланган жойда. Болалар олаолмайдиган жойда сақлансин.

Симптомлари: уйқучанлик (катталарда); уйқучанлик билан алмашинувчи, қўзғалувчанлик ва безовталик (болаларда). Даволаш:  препарат ичга қабул қилинганидан сўнг дархол меъдани ювиш ёки сунъий қусишни чақириши керак. Фаоллаштирилган кўмирни буюриш, симптоматик ва тутиб турувчи даволашни ўтказиш тавсия қилинади. Специфик антидоти йўқ. Гемодиализ самарасиз.

Шифокор рецепти бўйича

Қобиқ билан қопланган таблеткалар, 5 мг дан. 50 таблеткадан блистерда. 1 блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади.

3 йил.