Леворилрецепт билан

Таркиби:

100 мл эритма қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: 500 мг левофлоксацин полигидрати ёрдамчи моддалар: сувсиз глюкоза (БФ) – 5% в/х, инекция учун сув (БФ) к.м.

Тасир этувчи модда(ХПН):

левофлоксацин

Препаратнинг савдо номи:

Леворил

Фармакалогик гуруҳи:

синтетик антибактериал восита (фторхинолонлар гуруҳи).

Дори шакли:

инфузия учун эритма

оч-сариқ ёки сарғиш-яшил рангли, тиниқ эритма.

синтетик антибактериал восита (фторхинолонлар гуруҳи).

J01MA12

Левофлоксацин соғлом кўнгиллиларга 500 мг дозада вена ичига 60 минут давомида инфузия қилингандан сўнг плазмасида ўртача чўққи концентрацияси 6,2 мкг/мл ни ташкил қилган. Левофлоксацинни бир марталик дозаси 500 мг вена ичига юборилганидан сўнг фармакокинетик ҳусусиятлари мувофиқ равишда: Cмах – 6,2±1,0 мкг/мл, Тмах – 1,0±0,1 соат, ярим чиқарилиш даври – 6,4±0,7 соатни ташкил этади. Левофлоксацин вена ичига бир марта ва кўп марта юборилганида унинг фармакокинетикаси тўғри чизиқли характерга эга ва олдиндан айтиш мумкин. Левофлоксацин вена ичига юборилганидан сўнг плазмадаги концентрацияси таблетка шаклида қабул қилингандаги билан ўхшашдир, шунинг учун оғиз орқали қабул қилиш ва вена ичига юбориш усуллари бир-бирини ўрнини босувчи ҳисобланади. Левофлоксацин 500 мг дозада вена ичига бир марта ва кўп марта юборилганидан сўнг ўртача тақсимланиш ҳажми 89 л дан 112 л гача қийматни ташкил этади. Плазма оқсиллари билан боғланиши 30-40% ни ташкил этади. Левофлоксацин бир марта ёки кўп марта юборилгандан сўнг ўртача якуний ярим чиқарилиш даври 6 соатдан 8 соатгачани ташкил этади. Левофлоксацин аъзолар ва тўқималар: ўпка, бронхларнинг шиллиқ қавати ва балғам, сийдик жинсий тизим аъзолари, шу жумладан простата бези, суяк тўқимаси, орқа мия суюқлиги, полиморф ядроли лейкоцитлар, алвеоляр макрофагларга яхши ўтади. Левофлоксацин асосан сийдик билан ўзгармаган ҳолда чиқарилади. Жигарда катта бўлмаган қисми оксидланади ва/ёки дезацетилланади. Перорал қабул қилингандан сўнг қабул қилинган дозасининг тахминан 87% 48 соат давомида сийдик билан ўзгармаган ҳолда чиқарилади. 4% дан камроқ қисми 72 соат давомида аҳлатда аниқланади.

Леворилни касалхона ичи пневмония, касалхонадан ташқари пневмония, ўткир бактериал синусит, сурункали бронхитни зўрайиши, тери ва тери тузилмаларининг асоратланган ва асоратланмаган инфекциялари, сурункали бактериал простатит, сийдик йўлларининг асоратланган ва асоратланмаган инфекциялари, ўткир пиелонефрит, қорин ичи инфекцияси, ўткир ўрта қулоқ отити, куйдиргини ўпка шакли (контактда бўлгандан сўнг), ўлатда қўллаш мумкин.

Леворил препаратини дозалаш, қабул қилиш частотаси ва даволаш курсининг давомийлиги инфекциянинг оғирлиги ва характерига қараб аниқланади. Перорал қабул қилинган левофлоксациннинг сўрилиши тез ва тўлиқ бўлганлиги туфайли, суткалик дозаси перорал қабул қилинадиган ва вена ичига юбориладиган дори шакллари учун бир хил бўлади. Буйрак фаолияти нормал (креатинин клиренси > 50 мл/мин) бўлган катталар учун тавсия этилган дозалаш:

Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: кўнгил айниши, қусиш, диарея (шу жумладан қонли диарея), овқат ҳазм бўлишини бузилиши, иштаҳани пасайиши, қоринда оғриқ, сохтамембраноз колит, “жигар” трансминазалари фаоллигини ошиши, гипербилирубинемия, гепатит, дисбактериоз. Юрак-қон томир тизими томонидан: артериал босимни пасайиши, томирлар коллапси, тахикардия, ҚТ оралиғини узайиши, хилпилловчи аритмия. Моддалар алмашинуви томонидан: гипогликемия (иштаҳани ошиши, кўп терлаш, қалтираш, асабийлик), гипергликемия (оғизни қуриши, чанқоқлик, кўп сийиш, толиқиш, кўришни хиралашиши, терини қуриши ёки қичишиши, аритмия). Нерв тизими томонидан: бош оғриғи, бош айланиши, ҳолсизлик, уйқучанлик, уйқусизлик, тремор, безовталик, парестезиялар, қўрқув, галлюцинациялар, онгни чалкашиши, депрессия, ҳаракат бузилишлари, тиришишлар. Сезги аъзолар томонидан: кўришни, эшитишни, ҳид билишни, таъм билишни ва тактил сезувчанликни бузилиши. Таянч-ҳаракат аппарати томонидан: артралгия, мушакларни заифлиги, миалгия, пайларни узилиши, тендинит, рабдомиолиз Сийдик чиқариш тизими томонидан: гиперкреатинемия, интерстициал нефрит, ўткир буйрак етишмовчилиги. Қон яратиш тизими томонидан: эозинофилия, гемолитик анемия, лейкопения, нейтропения, агронулоцитоз, тромбоцитопения, панцитопения, геморрагиялар. Аллергик реакциялар: терини қичишиши ва қизариши, тери ва шиллиқ қаватларни шиши, эшакеми, хавфли экссудатив эритема (Стивенс-Джонсон синдроми), токсик эпидермал некролиз (Лаелл синдроми), бронхоспазм, бўғилиш, анафилактик шок, аллергик пневмонит, васкулит. Бошқалар: фотосенсибилизация, астения, порфирияни кучайиши, турғун иситма, суперинфекцияни ривожланиши.

Левофлоксацинга ёки бошқа фторхинолонларга, шунингдек препаратнинг ёрдамчи моддаларига юқори сезувчанлик, тутқаноқ, хинолонлар билан даволаш эртароқ ўтказилганида пайларни шикастланиши, ҳомиладорлик, лактация даври, болалар ва ўсмирларда (18 ёшгача) қўллаш мумкин эмас.

Хинолонни теофиллин ва ностероид яллиғланишга қарши воситалар билан бир вақтда қўллаш бош мияда тириши бўсағасини пасайтириши мумкин. Левофлоксацин фенбуфен билан бирга қўлланганида, левофлоксациннинг концентрацияси улар алоҳида қўллангандагига нисбатан тахминан 13% юқори булади. Левофлоксацин сукралфат, алюминий ёки магний сақловчи антацидлар, темир ва рух тузлари билан бирга қўлланганида левофлоксацинни сўрилиши пасаяди. Глюкокортикостероидларни қабул қилиш пайларнинг узилиш хавфини оширади. Левофлоксацин варфариннинг антикоагулянт фаоллигини кучайтиради. Циметидин ва пробенецид таъсирида, левофлоксацинни буйрак найчалари орқали секрециясини блокланиши мумкинлиги туфайли, уни организмдан чиқарилиши (буйрак клиренси) бироз секинлашади. Бу ўзаро таъсир, энг аввало, буйрак фаолиятини бузилиши бўлган беморлар учун клиник аҳамиятга эга эканлигини таъкидлаш керак. Левофлоксацин циклоспориннинг ярим чиқарилиш даврини оширади. Левофлоксацин ва гипогликемик воситаларни бир вақтда қўллаш қон плазмасида глюкозанинг концентрациясини ўзгаришига (гипогликемия ва гипергликемия) олиб келади.

Леворилни темир, рух тузларининг препаратлари, антацидлар ва сукралфатни қабул қилишдан камида 2 соат олдин ёки 2 соат кейин қўллаш керак. Леворил препарати билан даволаш вақтида тери қопламаларини шикастланишидан (фотосенсибилизация) сақланиш учун қуёш ва сунъий УБ-нурларидан сақланиш керак Тендинит, сохтамембраноз колит, аллергик реакцияларнинг белгилари пайдо бўлганида Леворил дарҳол бекор қилинади. Анамнезида бош мияни шикастланиши (импульс, оғир травма) бўлган беморларда тиришишлар ривожланиши мумкинлигини, глюкоза-6-фосфатдегидрогенеза етишмовчилигида гемолизни ривожланиш хавфи борлигини инобатга олиш керак. Леворил препарати ва варфарин бир вақтда қўлланганида протромбин вақтини ва коагуляциянинг бошқа кўрсаткичларини синчиклаб мониторинг ўтказиш керак. Леворил бошқа гипоглигемик дори воситалари билан қўлланилганида қон плазмасидаги глюкоза концентрациясини синчиклаб мониторинглаш тавсия қилинади.

Препаратни эмизиш давридаги аёлларда, болалар ва 18 ёшгача бўлган ўсмирларда қўллаш мумкин эмас. Леворил ҳомиладорлик вақтида кутилган потенциал фойда ҳомила учун потенциал хавфдан устун бўлгандагина қўллаш мумкин.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Музлатилмасин.

Симптомлари: онгни чалкашиши, бош айланиши, онгни бузилиши, тиришишлар, кўнгил айниши, қусиш ва шиллиқ қаватларни эрозив шикастланиши бўлиши мумкин. Ўтказилган текширишлар, левофлоксацин ўртача терапевтик дозалардан юқори дозаларда қўлланганида ҚТ интервали узайиши мумкинлигини кўрсатди. Даволаш: зарурати бўлганида симптоматик даволаш ўтказилади. Левофлоксацин гемодиализда, перитонеал диализда ва доимий перитонеал диализда организмдан чиқарилмайди. Махсус антидоти йўқ.

Рецепт бўйича

Инфузия учун эритма 100 мл дан пластик флаконларда қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутига жойланган.

2 йил.