Аллергик реакциялар: баъзи ҳолларда – терини қичишиши ва қизариши; кам ҳолларда – анафилактик ёки анафилактоид реакциялар (эшакеми, юзни шиши каби белгилар билан намоён бўладиган), жуда кам ҳолларда – АБ ни тўсатдан пасайиши ва шок; айрим ҳолларда – Стивенс-Джонсон синдроми, токсик эпидермал некролиз (Лаелл синдроми) ва эксудатив кўп шаклли эритема.
Маҳаллий реакциялар: вена ичига юборилганида – юбориш жойида оғриқ ва яллиғланиши, белда ва кўкракда оғриқ, кўп терлаш.
Нерв тизими томонидан: баъзида – бош оғриғи, бош айланиши, толиқиш, таъм сезишни бузилиши; кам ҳолларда – қўл-бармоқларда парестезиялар, қалтираш, безовталик, қўрқув ҳисси, тиришиш хуружлари ва онгни чалкашиши; жуда кам ҳолларда – кўришни ва эшитишни бузилиши, таъм ва ҳид сезишни бузилиши, тактил сезувчанликни пасайиши, диққатни жамлашни пасайиши, галлюцинациялар ва депрессиялар каби психотик реакциялар, координацияни бузилиши (шу жумладан юришдаги).
Овқат-ҳазм қилиш тизими томонидан: тез-тез – кўнгил айниши, диарея (жуда кам ҳолларда қон билан, бу ичакни яллиғланиши ёки сохтамембраноз колитнинг белгилари бўлиши мумкин), баъзи ҳолларда – иштаҳани йўқолиши, қусиш, қорин оғриқлари, овқатни ҳазм бўлишини бузилиши, кам ҳолларда – оғизни қуриши, меъда-ичак қон кетишлари; жуда кам ҳолларда – жигар фаолиятини бузилиши (гепатит, холелитиаз).
Қон-яратиш аъзолари томонидан: баъзида – эозинофилия, лейкопения; кам ҳолларда – нейтропения, тромбоцитопения (қон қуйилишларига ёки қон кетишига мойилликда); жуда кам ҳолларда – яққол агранулоцитоз (тана ҳароратини турғун ёки қайталанувчи ошиши; бодомсимон безларни яллиғланиши ва ҳолатни турғун ёмонлашиши билан бирга кечувчи); алоҳида ҳолларда – гемолитик анемия, панцитопения.
Юрак-қон томир тизими томонидан: кам ҳолларда – тахикардия, гипотензия ва гипертензия; жуда кам ҳолларда – кардиограммада ҚТ интервални узайиши, қон томирли коллапс, юрак қоринчаларини титраши – липиллаши.
Суяк-мушак тизими томонидан: кам ҳолларда – пайларни шикастланиши (шу жумладан тендинит), бўғим ва мушак оғриқлари; жуда кам ҳолларда – ахиллов пайини узилиши (икки томонлама характерга эга ва даволаш бошланганидан кейин 48 соат давомида намоён бўлади), мушак заифлиги (миастенияли беморлар учун муҳим аҳамиятга эга); алоҳида ҳолларда – рабдомиолиз.
Сийдик-чиқариш тизими томонидан: баъзи ҳолларида – вагинит, жуда кам ҳолларда – буйрак фаолиятини ўткир буйрак етишмовчилигигача ёмонлашиши (масалан, аллергик реакциялар оқибатидаги – интерстициал нефрит).
Бошқалар: баъзи ҳолларда – астения; жуда кам ҳолларда – гипогликемия, иситма, аллергик пневмонит, васкулит.
Лаборатория кўрсаткичлари: баъзида – АЛТ, АСТ фаоллигини ошиши, қон зардобида креатининнинг даражасини ошиши; кам ҳолларда – ЛДГ ошиши, глюкозанинг миқдорини ошиши ёки камайиши.