Левометринрецепт билан

Таркиби:

1 суппозиторий қуйидагиларни сақлайди: фаол моддалар: 225 мг метронидазол, 100 мг хлорамфеникол, 75 мг нистатин; ёрдамчи моддалар: каттик ёғлар.

Тасир этувчи модда(ХПН):

метронидазол, хлорамфеникол, нистатин

Препаратнинг савдо номи:

Левометрин

Фармакалогик гуруҳи:

Асосан акушерство ва гинекологияда қўлланиладиган воситалар.

Дори шакли:

вагинал суппозиторийлар.

цилиндрик шаклли, сариқ рангли суппозиторийлар.

Асосан акушерство ва гинекологияда қўлланиладиган воситалар.

G01AX

Интравагинал юборилганида метронидазолнинг биокираолишлиги 20% ни ташкил қилади. Гематоэнцефалик ва йўлдош тўсиқлар орқали ўтади, кўкрак сутига киради. Жигарда метаболизмга учрайди. Гидроксил метаболитлари фаол. Метронидазолнинг ярим чиқарилиш даври 6-11 соатни ташкил қилади. Буйраклар орқали (тахминан 20% ўзгармаган ҳолда) ва ичак орқали чиқарилади. Хлорамфеникол интравагинал қўлланганда шиллиқ қаватлар орқали аҳамияциз даражада сўрилади ва тизимли таъсир кўрсатмайди. Сиртга ва маҳаллий қўлланганда нистатин тери қопламалари ёки шиллиқ қаватлар орқали сўрилмайди.

Бактериал, трихомонадали, замбуруғли ёки аралаш этиологияга эга вагинитлар. Кортикостероидлар, иммуносупрессорлар, цитостатиклар, антибиотиклар билан даволашда қин суперинфекциясини олдини олиш; инвазив муолажалар ва гинекологик операциялар (аборт, бачадон бўйнининг диатермокоагуляцияси, гистерография, бачадон ички спектакльини ўрнатиш) дан олдин ва кейин қўлланади.

Интравагинал буюрилади. Ўткир вагинитлар: 1 суппозитойдан суткада 2 марта (эрталаб ва тунга), 3-4 кун давомида, сўнгра суткада 1 суппозиторийдан тунга. Даволаш курси 7-10 кун. Сурункали вагинитлар: суткада 1 суппозиторийдан тунга. Даволаш курси 14 кун. Гинекологик операциялар ва инвазив муолажалардан олдин ва кейин: бир марта, битта суппозиторийдан тунга. Кортикостероидлар, иммуносупрессорлар, цитостатиклар, антибиотиклар билан даволаганда профилактика мақсадида: 1 суппозиторийдан кечкурун, хар 3-7 кунда буюрилади.

Маҳаллий реакциялар: ачишиш, қичишиш, айниқса даволашнинг бошида, бироқ улар даволашни тўхтатишни талаб этмайди ва қиннинг яллиғланган шиллиқ қаватига препаратнинг таъсири билан белгиланади. Меъда-ичак йўллари томонидан: қоринда оғриқи ва спазмлар, оғизда металл таъми, оғизни қуриши, қабзият, диарея, иштаҳани йўқолиши, кўнгил айниши, қусиш. Нерв тизими томонидан: бош оғриғи, ҳаракат бузилишлари (атакция), бош айланиши, психоэмоционал бузилишлар, периферик невропатия (препарат узоқ муддат қабул қилинганида), тиришишлар; Қон яратиш тизими томонидан: лейкопения; Аллергик реакциялар: тери тошмалари, шу жумладан эшакеми.

Препаратнинг компонентларига ўта юқори сезувчанлик, ҳомиладорликнинг И уч ойлиги, лактация даври, 18 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.

Бир вақтда қўлланганида билвосита антикоагулянтларнинг таъсирини кучайтиради; дисулфирам билан бир вақтда қўлланганида МНТ томонидан бузилишлар (руҳий реакциялар) кузатилиши мумкин; фенитоин билан бир вақтда қўлланганида, қонда фенитоиннинг даражаси ошади, қонда метронидазолнинг даражаси эса камаяди; литий препаратлари билан бир вақтда қўлланганида литийнингтокциклилиги ошиши мумкин; фенобарбитал билан бир вақтда қўлланганида, метронидазолнинг қондаги даражаси пасаяди; циметидин билан бир вақтда қўлланганида, метронидазолнинг қондаги даражаси ошиши мумкин.

Жигар фаолиятининг оғир бузилишларида (шу жумладан порфирияда), қон яратилишининг бузилишида ва периферик ва марказий нерв тизими касалликларида эҳтиёткорлик билан қўлланади. Препарат қўлланганида жинсий алоқадан сақланиш лозим. Суппозиторийларни қўллаш, суппозиторийларнинг асосини латекс ёки каучук билан ўзаро таъсири ҳисобига механик контрацепция (презервативлар, вагинал диафрагмалар) нинг ишончлилигини камайтириши мумкин. Такрорий инфекцияланишни олдини олиш мақсадида жинсий шерикни хам бир вақтда даволаш, трихомонадли вагинитларда эса – ичга қабул қилиш учун препаратлари билан даволаш лозим. Даволаниш вақтида ва даволаш курси тугагандан кейин 24-48 соат давомида алкоголни ўзлаштираолмаслик (дисулфирамга ўхшаш реакциялар) ривожланиши мумкинлиги туфайли, алкоголни истеъмол қилмаслик лозим. Препарат қўлланганида қонда жигар ферментлари ва глюкозанинг даржасини (уни гексокиназ усули ёрдамида аниқлашда) ўзгариши кузатилиши мумкин. Педиатрияда қўлланиши: препаратни 18 ёшдан бошлаб буюриш мумкин. Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши Препаратни ҳомиладорликнинг И уч ойлигида ва лактация даврида қўллаш мумкин эмас. Ҳомиладорликнинг ИИ ва ИИИ уч ойликларида фақат, агар она учун потенциал фойда, ҳомила учун бўлиши мумкин бўлган хавфдан устун бўлгандагина қўллаш мумкин. Препаратни лактация даврида қўллашнинг зарурати туғилганда эмизишни тўхтатиш керак. Эмизишни даволаш тугагандан кейин 24-48 соат ўтгач бошлаш мумкин. Ательени ва мураккаб механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири Автотранспортни ҳайдаш ва мураккаб механизмларни бошқариш қобилиятига салбий таъсир этиши мумкинлигини инкор этиб бўлмайди. Бунга ўхшаш самаралар препаратни маҳаллий буюрилганда паст тизимли биокираолишлиги туфайли жуда кам учрайди. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Қуруқ ва ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25˚С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Музлатилмасин.

Препаратнинг дозасини ошириб юбориш ҳоллари тўғрисида хабар берилмаган. Бўлиши мумкин бўлган симптомлар: кўнгил айниши, қусиш, қорин оғриғи, диарея, қичишиш, оғизда металл таъми, атакция, бош оғриғи, бош айланиши, парестезиялар, тиришишлар, лейкопения, сийдикни тўқ рангга бўялиши (метронидазолнинг дозасини ошириб юборилиши билан боғлиқ). Даволаш: симптоматик даволаш, ичга тасодифан қабул қилинганда – меъдани ювиш.

Рецепт бўйича

225 мг метронидазол, 100 мг хлорамфеникол, 75 мг нистатин сақловчи суппозиторийлар; 5 суппозиторийдан ПВХ/ПE плёнкали контур уяли ўрамда. 2 контур уяли ўрамдан қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

3 йил.