Лацидофил WМ

Таркиби:

1 капсула қуйидагиларни сақлайди: фаол моддалар: 2 млрд тирик лиофилизатланган бактериялар: Лаcтобаcиллус рҳамносус Роселл-11 – 1,9 млрд.; Лаcтобаcиллус аcидопҳилус Роселл-52 – 0,1 млрд.; ёрдамчи моддалар: малтодекстрин, магний стеарати, аскорбин кислотаси; капсула қобиғининг таркиби: желатин.

Препаратнинг савдо номи:

Лацидофил-WМ

Фармакалогик гуруҳи:

пробиотик

Дори шакли:

капсулалар

майда оч-жигарранг доғлари бўлган, майда дисперсли оқ кукундан таркиб топган, №2 ўлчамли, тиниқ, қаттиқ желатин капсула.

пробиотик

A07FA01

ичак микрофлорасини тиклаш ва нормаллаштириш, овқатни ҳазм бўлишини яхшилаш;гастроэнтеритни, диспепсияни даволаш;кўпчилик антибиотиклар, айниқса линкомицин, клиндамицин, ампициллин, амоксициклин ва цефалоспоринларни қўллаш билан боғлиқ бўлган диареяни олдини олиш ва даволаш. Препарат Cлостридиум диффиcиле – инфекциясини олдини олиш учун специфик ҳисобланади.овқат рационини ўзгариши, сафарлар ва бошқа сабаблар билан боғлиқ бўлган ичакнинг транзитор дисфункцияларини (ҳам диарея, ҳам қабзият) даволаш;сутдаги лактозага толерантликни ошириш;сурункали толиқиш синдромида ҳолатни яхшилаш. Иммунитетни ва организмнинг касалликларга нисбатан қаршилигини ошириш учун қўлланади.

Лацидофил®-WМ овқат вақтида, оз миқдордаги сув билан қабул қилинади. 3 ёшгача бўлган болалар учун капсулани очиш ва унинг ичидагисини сув билан ёки олдиндан совутилган овқат билан аралаштириш мумкин. Олдини олиш мақсадида ичакнинг нормал микрофлорасини бир маромда сақлаб туриш учун: болаларга 6 ойликдан бошлаб 1 капсуладан кунора, 3 ёш ва ундан ошган болаларга 1 капсуладан кунига 1 марта, катталарга кунига 1-2 капсуладан буюрилади. Қабул қилишнинг давомийлиги 20 кунни ташкил этади. Антибиотикларни қўллаш билан боғлиқ бўлган (шу жумладан Cлостридиум диффиcиле таёқчаси чақирган) диареяни олдини олиш ва даволаш мақсадида: Лацидофил®-WМ ни антибиотикларни қабул қилишдан алоҳида, антибиотикни қабул қилишдан 2 соат олдин ёки кейин қабул қилиш керак. 6-12 ойлик болаларга кунига 1 капсуладан, 1 ёшдан 3 ёшгача бўлган болаларга 1 капсуладан кунига 2 марта, 3 ёшдан 12 ёшгача бўлган болаларга 1 капсуладан кунига 2-3 марта, 12 ёшдан ошган болалар ва катталарга 1-2 капсуладан кунига 3 марта қабул қилиш тавсия этилади. Қабул қилиш давомийлиги антибиотикларни буюриш муддатига қараб белгиланади. Антибиотикларни қабул қилиш билан боғлиқ бўлган диареяни даволашда – касалликнинг симптомлари йўқолгунича давом эттирилади. Кейинчалик профилактик қўллашга ўтиш мумкин. Овқат рационини ўзгариши, сафарлар ва бошқа сабаблар билан боғлиқ бўлган ичакнинг транзитор дисфункцияларини (ҳам диарея, ҳам қабзиятни) даволаш учун: 6-12 ойлик болаларга 1 капсуладан кунига 1 марта, 1-3 ёшли болаларга 1 капсуладан кунига 2 марта, 3 ёшдан ошган болаларга 1 капсуладан кунига 3 марта симптомлар йўқолгунича, катталарга 1-2 капсуладан кунига 3 марта симптомлар йўқолгунича давом эттирилади. Сўнгра ичакнинг нормал микрофлорасини тутиб туриш тартиби қўлланиши мумкин.

Ножўя таъсирлари аниқланмаган.

Лацидофил®-WМ нинг салбий таъсири қайд этилмаган.

Антибиотикларни (пер ос) Лацидофил®-WМ билан бир вақтда буюрилиши унинг самарадорлигини пасайтиради, шунинг учун препаратни антибиотикларни қўллашдан 2 соат олдин ёки кейин қабул қилиш керак.

Қуйидаги пациентлар гуруҳи учун пробиотик даволаш фақат шифокорнинг кузатувчи остида ўтказилади: иммун тизими бузилган ёки сусайган пациентлар, айниқса ОИЦ нинг сўнгги босқичларидаги пациентлар ёки аллотрансплантантлари бўлган, шунингдек кимётерапия олаётган пациентлар;эндо- ёки миокардит билан касалланган, йўғон ичакда ёки оғиз бўшлиғида ва тишларда операция ўтказган пациентлар;меъда ости бези фаолиятининг ўткир бузилиши бўлган пациентлар, шу жумладан инсулинга қарам диабетиклар. Пробиотиклар қандни ўзлаштириш жараёнини яхшилаши ва шу йўл билан пациентларда инсулин шокини чақириш хусусиятига эга. Пробиотикларни қабул қилганда қондаги глюкоза миқдори доимо ўлчаб турилиши, ва инсулиннинг дозаси мувофиқ равишда камайтирилиши керак.калта ичак синдроми бўлган, Д-лактат ацидози билан хасталанган болалар. Штаммлар томонидан Д-лактатни ишлаб чиқарилишини олдини олиш учун чоралар кўриш керак.қонли диарея билан хасталанган пациентлар. Юқорида санаб ўтилган барча ҳолатларда пробиотикларнинг ижобий таъсири кузатилиши мумкин бўлган хавфдан устундир. Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши Препаратни қўллашдан олдин ҳомиладор аёллар шифокор билан маслаҳатлашишлари керак. Препаратни болалар ололмайдиган жойда сақлаш керак ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатиш мумкин эмас.

Совутгичда +2°С дан +8°С гача бўлган ҳароратда сақлансин.

Рецепциз берилади

Ичга қабул қилиш учун қаттиқ желатин капсулалар. 10 капсула блистерда. 2 блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

3 йил.