Лансолрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

Бир капсула қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: 8,5% ли лансопразол микрогранулалари (30 мг лансопразол хисобида) 352,9 мг.

Тасир этувчи модда(ХПН):

лансопразол

Препаратнинг савдо номи:

Лансол

Фармакалогик гуруҳи:

меъда ва ўн икки бармоқли ичак ярасига қарши восита

Дори шакли:

капсулалар

№1 ўлчамли қаттиқ желатин капсулалар. Корпуси – яшил, қопқоғи – яшил. Капсула ичидагиси – оқ рангли микрогранулалар.

меъда ва ўн икки бармоқли ичак ярасига қарши восита

A02VS03

Қабул қилинганидан сўнг Лансолнинг плазмадаги максимал концентрацияси 1,5-2,2 соат давомида аниқланади. Овқат қабул қилиш препаратни сўрилиши ва биокираолишлигини пасайтиради, бироқ препаратнинг меъда секрециясига тормозловчи таъсири овқат қабул қилишгача ва кейин бир хил бўлиб қолаверади. Лансол жигар орқали биринчи ўтишда фаол метаболизмга учрайди ва организмдан сийдик ва аҳлат билан чиқарилади.

– зўрайиш босқичидаги меъда ва ўникки бармоқ ичакнинг яра касаллиги; – рефлюкс-эзофагит; – Золлингер-Эллисон синдроми; – стресс яралар; – меъда ва ўникки бармоқ ичакнинг яра касаллиги бўлган инфекцияланган беморларда меъда шиллиқ қаватида Ҳелиcобаcтер пйлори эрадикациясида қўлланилади.

Ўникки бармоқли ичакнинг яра касаллигида ва стресс яраларда суткада 30 мг дозада (1 қабул эрталаб) 2-4 ҳафта давомида буюрилади. Меъданинг яра касаллигида ва эрозив-ярали эзофагитда суткада 30 мг дан 4-8 ҳафта давомида буюрилади. Оғир ҳолларда препаратнинг дозаси суткада 60 мг гача оширилади. Меъда шиллиқ қаватида Ҳелиcобаcтер пйлори аниқланганида 30 мг дан суткада 2 марта антибиотиклар (кларитромицин ёки амоксициллин) билан 10-14 кун давомида буюрилади. Золлингер-Эллисон синдромида препарат дозаси кислота ишлаб чиқарилишининг базал даражаси соатига 10 ммолдан камроққа эришилгунича шахсий танланади. Капсулаларни чайнамасдан ютиш керак.

Диарея, қоринда оғриқ, кам ҳолларда – қабзиятлар, бош оғриғи, бош айланиши, кам ҳолларда – фарингитлар, ринитлар, тери тошмалари, депрессиялар, миалгиялар кузатилиши мумкин.

– препаратга юқори сезувчанлик; – ҳомиладорлик; – лактация даврида қўллаш мумкин эмас.

Хавфли ўсма борлигини истисно қилиш учун даволаш олдидан ва даволаш тамом бўлганидан кейин, албатта эндоскопик назорат керак, чунки Лансол билан даволаш симптоматикасини ниқоблаши ва тўғри ташхисни орқага суриши мумкин. Жигар етишмовчилиги бўлган беморларга препаратни эҳтиёткорлик билан буюрилади. Болаларда препаратни қўллашнинг самарадорлиги ва хавфсизлиги ҳақида клиник маълумотлар йўқ.

Препаратни ҳомиладорликнинг биринчи уч ойлигида ва лактация даврида (эмизиш) қўллаш мумкин эмас. Препаратни ҳомиладорлик вақтида (ИИ ва ИИИ уч ойлиги) эҳтиёткорлик билан буюриш лозим.

10-250С ҳароратда сақлансин

600 мг лансопразолни бир марта қабул қилганда дозани ошириб юборилишининг клиник кўринишлари кузатилмайди. Лансопразол билан дозани ошириб юборилишида беморни кузатиб туриш, тутиб турувчи ва симптоматик даволашни ўтказиш тавсия этилади. Гемодиализ самарасиз.

Шифокор рецепти бўйича!

Капсулалар 30 мг дан, ўрамда 10 капсула

2 йил.