Лактулоза rasmini ko'rish

Таркиби:

лактулоза – 676 г, тозаланган сув – 1000 мл гача.

Препаратнинг савдо номи:

Лактулоза

Фармакалогик гуруҳи:

Сурги воситаси.

Сурги воситаси.

– сурункали қабзият; – аҳлатни юмшатиш зарурияти туғилганда (шу жумладан геморройда, йўғон ичакда ва/ёки анал тешиги сохасида жаррохлик аралашувлари зарур бўлганда, операциядан кейинги даврда); – жигар прекомаси ва комасини даволаш ва олдини олиш; – жигар энцефалопатиясида қўлланади.

Препаратнинг дозаси шахсий равишда талланади. Лактулоза сиропининг қабзиятларни даволашдаги дозалари жадвалда кўрсатилган.

Овқат хазм қилиш тизими томонидан: биринчи кунлари метеоризм (одатда 2 кундан кейин ўз-ўзидан ўтиб кетади), қоринда оғриқ, кўнгил айниши, қусиш бўлиши мумкин. Юқори дозалари ишлатилганда – диарея кузатилади. Модда алмашинуви томонидан: жигар энцефалопатиясини даволашда юқори дозаларда узоқ вақт қўлланганда йўлдош диарея туфайли электролитлар мувозанатини бузилиши юз бериши мумкин. Диарея оқибатида электролит дисбаланси юз бериши мумкин.

Лактулоза сиропини, ажралиб чиқиши рН га боғлиқ бўлган ичакда эрувчи препаратлар билан бир вақтда қабул қилинганда, лактулоза ичак ичидагисининг рН ни пасайтиришини эътиборга олиш лозим ва демак, бу препаратларни (5–аминосалицил кислотаси препаратлари кабиларни) ажралиб чиқишини ўзгартиради  ва улар фаоллансизланиши мумкин.

Препаратни қандли диабети бўлган беморларга, айниқса жигар энцефалопатиясини даволашда эҳтиёткорлик билан буюриш лозим. Препаратни юқори дозаларда узоқ муддат (6 ойдан ортиқ) қўлланганда электролитларнинг қон плазмасидаги даражасини мунтазам назорат қилиш лозим. 2 кун давомида терапевтик самара бўлмаса ёки даволашдан кейин яна қабзият кузатилса, пациент шифокорга мурожат қилиши лозим. Лактозани ўзлаштираолмаслиги бўлган пациентларда препаратни қўлланганда, препаратда лактоза миқдорини хисобга олиш зарур. 15 мл сиропда 1,5 г галактоза ва 0,9 г гача лактоза сақланишини эътиборга олиш зарур. Автотранспортни хайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири Лактулоза сиропини қўллаш психомотор реакциялар тезлигига ва ательени хайдаш ёки машина ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсир кўрсатмайди. Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Белгилари: қоринда оғриқ, диарея; Даволаш: дозани камайтириш ва препаратни қабул қилишни тўхтатиш. Сақлаш шароити Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С юқори бўлмаган ҳароратда. Яроқлилик муддати 3 йил.

Рецепциз

Сироп 100 мл, 200 мл дан флаконларда.