Лактоберрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

Сиропнинг ҳар бир чой қошиғи (5 мл) қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: лактулоза – 6,6 мг

Тасир этувчи модда(ХПН):

лактулоза

Препаратнинг савдо номи:

Лактобер

Фармакалогик гуруҳи:

сурги воситалари.

Дори шакли:

сироп

Тиниқ, ёпишқоқ, рангсиз ёки оч-жигарранг-сариқ рангли, сувда эрувчан суюқлик. Иситилганда йўқ бўлувчи кристаллар пайдо бўлишига йўл қўйилади.

сурги воситалари.

A06AD11

Сўрилиши паст. Сўрилмай, йўғон ичаккача боради, у ерда ичак флораси томонидан парчаланади. 45-70 мл дозаларда тўлиқ метаболизмга учрайди, юқорироқ дозаларда ўзгармаган ҳолда қисман чиқарилади.

Сурункали қабзиятлар;ичакнинг ишини яхшилаш учун;жигар касалликлари ва параплегия, анал тешиги ёриқлари ва бавосил билан боғлиқ бўлган қабзиятлар;жигарнинг сурункали касалликлари (цирроз);гипераммониемия;портал тизимнинг фаолияти бузилганидаги энцефалопатия;гепатитдаги прекома;салмонеллезни даволашда антибиотикларни қабул қилиш билан боғлиқ бўлган дисбактериоз;Э. Cоли билан инфекцияланганда олдини олувчи сифатида қўлланади.

Даволашнинг биринчи кунлари метеоризм (3 кунгача) кузатилиши мумкин. Буни препаратнинг дозаси камайтириш ёки суткалик дозани бир неча қабул учун кичик порцияларга бўлиш билан осон бартараф қилиш мумкин.

Глюкоза, лактозани ўзлаштираолмаслик ва ичак тутилишига гумон бўлганда қўллаш мумкин эмас.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 250С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Дозани ошириб юборилиши тўғрисида хабар берилмаган. Жуда юқори дозалар ишлатилганида қоринда оғриқ ва диарея аниқланиши мумкин. Бундай ҳолда дозани камайтириш ёки препарат қабулини тўхтатиш етарли бўлади.

Шифокор рецепти бўйича

Зич, ўтказмайдиган қопқоқли, қаҳрабо рангли флакон, илова-йўриқномаси ва ўлчов қошиғи билан картон қутида. Ҳажми 120 мл.

3 йил.