Лакто Грецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

1 г (2 капсула) препарат қуйидагиларни сақлайди: Фаол моддалар: 10Х109 CФУ/г тирик бактериялар: Лаcтобаcиллус аcидопҳилус, Бифидобаcтериум лонгум, Бифидобаcтериум бифидум, Бифидобаcтериум инфантис. ёрдамчи моддалар: фруктоолигосахаридлар, гуруч малтодекстрини.

Тасир этувчи модда(ХПН):

тирик бактериялар: Лаcтобаcиллус аcидопҳилус, Бифидобаcтериум лонгум, Бифидобаcтериум бифидум, Бифидобаcтериум инфантис

Препаратнинг савдо номи:

Лакто -Г

Фармакалогик гуруҳи:

ичак микрофлорасини бошқарувчи препарат.

Дори шакли:

капсулалар

№0 ўлчамли, қаттиқ полисахаридли капсулалар. Капсуланинг қопқоғи ва корпуси тиниқ. Капсула ичидагиси- сарғиш  доғли оқ кукун.

ичак микрофлорасини бошқарувчи препарат.

A07FA01

– ичак микрофлорасининг мувозанатини бузилиши – дисбактериозни (таъсирланган ичак синдроми) олдини олиш ва даволаш; – антибиотиклар ва химиотерапевтик воситалар билан даволаниш вақтида болалар ва катталарда ривожланадиган дисбактериозлар; – диарея, метеоризм, қабзиятлар; – колитлар, гастроэнтроколитларда (ўткир ва сурункали) қўлланилади.

2 ёшгача бўлган болаларга бир капсуланинг ичидагисини кўп бўлмаган миқдордаги суюқлик (шарбат, ширин сув) билан аралаштириб, овқатдан олдин қабул қилиш буюрилади. 2-12 ёшли болаларга суткада 1-2 капсуладан овқатни қабул қилишгача, кўп бўлмаган миқдордаги суюқлик билан қабул қилиш буюрилади. Катталар ва 12 ёшдан ошган болаларга суткада 2-3 капсуладан, оч қоринга ёки овқатдан олдин кўп бўлмаган миқдордаги суюқлик билан қабул қилиш буюрилади. Даволаш давомийлиги дисбактериознинг ривожланиш сабаби ва организмнинг индивидуал хусусиятларига боғлиқ бўлади.

Препарат яхши ўзлаштирилади, препаратни тавсия этилган дозаларда қўлланганида ножўя таъсирлари қайд этилмаган.

Препаратнинг компонентларига  юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

Лакто-Г ни бошқа дори воситалари билан нохуш ўзаро таъсири аниқланмаган.

Препаратни қўллаш даврида алкоголни қабул қилиш тавсия этилмайди. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

10-250С ҳароратда, қуруқ жойда сақлансин.

Махсус кўрсатмалар йўқ.

10 капсула ўрамда.

2 йил