Лаксиврецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

Ҳар 5 мл эритма қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: лактулоза концентрати (УСП) лактулозага эквивалент  – 3.35 г; ёрдамчи модда: сувли асос – қ.с.

Тасир этувчи модда(ХПН):

лактулоза

Препаратнинг савдо номи:

Лаксив

Фармакалогик гуруҳи:

сурги воситаси

Дори шакли:

ичга қабул учун эритма

тиниқ, рангсиз ёки жигарранг тусли сариқ рангли қовушқоқ суюқлик.

сурги воситаси

A06AD11

Лактулоза ичга қабул қилинганидан кейин секин сўрилади ва йўғон ичакка ўзгаришсиз етиб боради. 40-75 мл гача дозада қабул қилинганидан кейин йўғон ичакда бактериал флора иштирокида метаболизмга учрайди. Юқорироқ дозаларда қўлланганида, бир қисми ўзгармаган ҳолда чиқарилиши мумкин.

Сурункали қабзиятлар, жигар энцефалопатияси (нерв-рухий бузилишлар билан бирга кечувчи жигарнинг оғир касалликлари); салмонеллез (меъда-ичак йўлларининг ўткир инфекцион касалликлари), ёйилган шаклларидан ташқари (инфекцияни қўзғатувчиларини қонга тушиши билан бирга кечувчи салмонеллёзлар), эмизикли болалалар ва 10 ёшгача бўлган болаларда овқатдан заҳарланишлар натижасида чириш жараёнлари билан боғлиқ бўлган овқатни ҳазм бўлишини бузилишлари. Лактулозани ҳомиладор ва эмизикли аёлларда, 6 ҳафталикдан катта болаларда, кекса одамларда, шунингдек геморроидал тугунларнинг резекциясини ўтказган шахсларда (тўғри ичакнинг шишган ва яллиғланган веналарини олиб ташлаш) қўлланади.

Препарат ичга қабул қилинади. Суткалик доза шахсий танланади. Қабзиятларда ва ични юмшатиш (тиббий мақсадларда) учун қуйидаги дозаларда буюрилади: бошланғич доза                    тутиб турувчи доза катталар                                            10-45 мл                                10-25 мл болалар (7-14 ёш)                                   15 мл                                10-15 мл болалар (1-6 ёш)                                  5-10 мл                                  5-10 мл чақалоқлар (6 ҳафталик – 1 ёш)              5 мл                                        5 мл Одатда бир неча кундан кейин пациентнинг эҳтиёжини тутиб туриш учун дозани камайтириш мумкин. Клиник самараси юз бериши учун бир неча кун талаб қилиниши мумкин. Агарда биринчи 2 кун қабул қилинганидан кейин ижобий самара бўлмаса, юқорироқ дозаларни кўриб чиқиш мумкин. Жигар энцефалопатиясини (кома ва прекома) даволаш учун препарат 30-50 мл дан суткада 2-3 марта буюрилади. Дозани 190 мл гача ошириш мумкин. Жигарнинг оғир шикастланишлари бўлган беморларда жигар комасининг ривожланишини олдини олиш учун, препарат 25 мл дан суткада 3 марта буюрилади.

Қоринда оғриқ, метеоризм, диарея, баъзида кўнгил айниши, қусиш, анорекция.

Галактоземия,Ўткир ичак тутилиши;Препаратнинг ҳар қандай компонентларига юқори сезувчанлик.

Йўғон ичакнинг рН га боғлиқ препаратларининг таъсири (5-АСА каби агентлар) пасаяди, чунки Лаксив йўғон ичакда рҲ даражасини пасайтиради.

Лактулозани галактоземияли ёки ичакни тутилиши бўлган пациентларга, шунингдек юқори галактозали пациентларга буюриш мумкин эмас. Лактозани ўзлаштираолмаслиги ёки қандли диабети бўлган беморларда, бироз эркин галактоза ва лактоза бўлганлиги туфайли, эҳтиёткорлик кўрсатиш керак.

Препаратни ҳомиладорлик ва лактация даврида шифокорни кўрсатмаси бўйича қўллаш мумкин. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва уни яроқлилик муддати тугаганидан кейин қўлланмасин.

Қуруқ, салқин, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда.

Симптомлари: препарат узоқ муддат қўлланганида диарея (сувсизланиш, гипокалиемия) бўлиши мумкин. Даволаш: дарҳол препаратни бекор қилиш.

Рецепт бўйича

Ичга қабул қилиш учун эритма 100 мл, 200 мл дан пластик флаконларда.

3 йил.