Л Виава

Таркиби:

Препаратнинг 1 флакони қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: 1,0 г ёки 2,0 г левокарнитин; ёрдамчи моддалар: олма кислотаси, натрий бензоати, натрий сахарини, “Апелсин” ароматизатори, тозаланган сув.

Тасир этувчи модда(ХПН):

левокарнитин

Препаратнинг савдо номи:

Л-Виава

Фармакалогик гуруҳи:

метаболик жараёнларни мувофиқлаштирувчи восита.

Дори шакли:

ичга қабул қилиш учун эритма

тиниқ рангсиз ёки оч сариқ рангли эритма.

метаболик жараёнларни мувофиқлаштирувчи восита.

A16AA01

Ичга қабул қилинганидан сўнг левокарнитиннинг биокираолишлиги 15,9% ни ташкил этади. Организмнинг барча тўқималарига ўтади, энг юқори концентрациялари жигарда, скелет мушаклари ва миокардда ҳосил бўлади. Максимал концентрациясига ичга қабул қилинганидан сўнг 3,3 соатдан кейин эришилади, терапевтик концентрацияси 9 соат давомида сақланиб туради. Буйраклар орқали асосан ацил эфирлари кўринишида чиқарилади.

бирламчи ва иккиламчи карнитин танқислиги;терминал босқичидаги буйрак етишмовчилиги бўлган гемодиализдаги пациентларда карнитин танқислиги;ЮИК (ўткир миокард инфаркти, инфарктдан кейинги ҳолатлар, кардиоген шокдаги гипоперфузия) фонида миокарддаги метаболизмни бузилиши;цитостатиклар қўлланганида кардиотокцикликни олдини олиш;иштаҳани ва овқатланиш рефлексларини пасайиши, тана вазнини камайиши, катталар ва болаларни озиб кетиши (невроген анорекция, руҳий касалликлар, дисциркулятор ва травматик энцефалопатия; меъданинг секретор фаолиятини пасайиши билан кечувчи сурункали гастрит, меъда ости безининг ташқи секретор фаолиятини етишмовчилиги билан кечувчи сурункали панкреатит; оғир касалликлар ва жарроҳлик аралашувларидан кейинги реконвалесценция даври; чала туғилган чақалоқлар, туғруқ жароҳатлари, янги туғилган чақалоқлардаги респиратор дистресс синдром; болаларда валпроат кислотасини қабул қилиш фонида ривожланадиган Рее синдромига ўхшаш синдромлар комплекси (гипогликемия, гипокетонемия, кома); болаларда ва 16 ёшгача бўлган ўсмирларда тана вазнини етишмаслиги ва ўсишдан орқада қолиш) билан кечувчи ҳолатлар ва касалликлар;болалар ва 16 ёшгача бўлган ўсмирларда тиреотоксикозни енгил шакли;тери касалликларида (псориаз, себореяли экзема, ўчоқли склеродермия ва дискоди қизил югурик) мажмуавий даволаш таркибида;давомли жадал кечувчи жисмоний машқлар ёки бошқа ҳаракатларни ошишида (анаболик ва адаптоген сифатида) қўлланади.

Фақат ичга қабул қилиш учун мўлжалланган. Л-Виава препаратини бевосита сувга ёки мевали шарбатга қўшиб қабул қилиш мумкин. Препаратни овқатланишдан қатъий назар, тенг вақтлар оралиғида суткада 2-4 марта қабул қилиш мумкин. Катталар ва 12 ёшдан ошган болаларга препарат суткада 2-6 г дозада буюрилади. Л-Виава препаратининг тавсия этилган дозаси 50 кг тана вазнига 1 г ни ташкил этади, суткада 2-3 марта қабул қилинади. Л-Виава препаратининг бошланғич дозаси суткада 50 мг/кг ни ташкил этади, 2-3 марта қабул қилишга бўлинади. Кейинчалик дозаси препаратни ўзлаштирилиши ва даволашга нисбатан жавоб реакциясига қараб, шунингдек даволаниш вақтидаги жисмоний юкламаларни ҳисобга олиб, аста-секин оширилиши мумкин. 12 ёшгача бўлган болаларга ва янги туғилган чақалоқларга: суткада 50-100 мг/кг, аммо суткада 3 г дан ошмаслиги керак. Бирламчи ва иккиламчи карнитин танқислигида дозаси моддалар алмашинувини туғма бузилишларига ва даволаниш вақтидаги яққоллик даражасига боғлиқ. Кўпчилик ҳолларда ичга қабул қилиш учун тавсия этилган дозаси суткада 100-200 мг/кг ни ташкил этади, 2-4 марта қабул қилинади. Агар клиник ва биокимёвий кўрсаткичлар яхшиланмаса, дозаси қисқа вақтга оширилиши мумкин. Ўткир метаболик декомпенсацияда препарат юқори дозаларда – суткада 400 мг/кг дозаларда буюрилади. Гемодиализдаги пациентларда карнитин танқислигида препарат самарани тутиб турувчи дозада суткада 1 г дан ичга қабул қилишга буюрилади. Гемодиализ ўтказиладиган кунда препарат гемодиализ сеансидан сўнг қабул қилинади. Катталарга асабийлашиш оқибатидаги анорекция синдромида, шунингдек ўтказилган касалликлар ва жарроҳлик аралашувларидан кейинги тикланиш даврида – 2 г дан суткада 2 марта буюрилади. Даволаш давомийлиги: 1-2 ойни ташкил этади. Давомли жисмоний ҳаракатларда – 1-2 г дан суткада 2-3 марта буюрилади. Меъданинг секретор фаолиятини пасайиши билан кечувчи сурункали гастрит ва меъда ости безининг ташқи секретор фаолиятини етишмовчилиги билан кечувчи сурункали панкреатити бўлган пациентларда иштаҳани қўзғатиш ва тана вазнини ошириш учун препарат 500 мг бир марталик дозада суткада 2 марта буюрилади. Даволаш давомийлиги: 1-1,5 ойни ташкил этади. Тери касалликларини даволашда бир марталик дозаси 1 г ни ташкил этади суткада 2 марта қабул қилинади. Даволаш давомийлиги: 2-4 ҳафтани ташкил этади. Ўсишдан орқада қолганда ва гипертиреозда бир марталик дозаси 250 мг ни ташкил этади, суткада 2-3 марта 20 кун давомида қабул қилинади. Даволаш курси 1-2 ойлик танаффусдан сўнг такрорланади ёки 3 ой давомида узлуксиз қўлланади. Бош мияни томирли, токсик ва травматик генезли шикастланишларида суткада 0,5-1,0 г дан 3-5 кун давомида қабул қилинади. Зарурат бўлганида 12-14 кундан кейин такрорий даволаш курси буюрилади. Даволаш давомийлиги 1 ойдан 12 ойгача бўлган вақтни ташкил этади. Зарурат бўлганида бутун ҳаёти давомида даволаниш мумкин. Мониторинг қоннинг биокимёвий таҳлилини вақти-вақти билан ўтказиш, организмнинг ҳаётий муҳим аъзолари фаолиятининг кўрсаткичларини баҳолаш, плазмадаги карнитиннинг концентрациясини аниқлаш ва пациентнинг умумий клиник ҳолатини баҳолашдан иборат бўлиши керак. Препаратнинг адекват дозасини аниқлаш учун плазмада ва сийдикда эркин ва ацилланган левокарнитиннинг концентрациясини ўлчаб, даволашни назорат қилиш тавсия этилади. Плазмада карнитиннинг концентрацияси 35-60 мкмол/л ни ташкил этади. Плазмада ацилланган ва эркин левокарнитиннинг нисбати нормада 0,35 ни ташкил этади.

Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: эпигастрал соҳада оғриқ ҳислари, диспептик бузилишлар бўлиши мумкин. Бошқалар: бадандан ўзига хос ҳидни келиши, анамнезида тиришиш синдроми бўлган пациентларда тиришишларни пайдо бўлиши ёки уларнинг сонини ортиши кузатилган.

Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

Л-Виава препарати билан дориларнинг ўзаро таъсири таърифланмаган.

Қандли диабети бўлган пациентларга Л-Виава препаратини буюриш глюкозани ўзлаштирилишини яхшиланиши натижасида гипогликемияни ривожланишига олиб келиши мумкин. Шу сабабли, препаратни қўллаш вақтида қонда глюкозанинг даражасини мунтазам равишда назорат қилиш ва зарурат бўлганида гипогликемик препаратлар ва инсулиннинг дозасига тузатиш киритиш керак. Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши Ҳомиладорлик ва лактация даврида Л-Виава препаратини она учун даволашдан кутилган фойда ҳомила ёки гўдак учун потенциал ҳавфдан устун бўлган ҳолдагина қўллаш мумкин. Педиатрияда қўлланиши Препарат педиатрия амалиётида қўлланади. Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири Препарат автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсир кўрсатмайди. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.

25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Левокарнитиннинг дозаси ошириб юборилганида организмни заҳарланиши юзасидан маълумотлар йўқ.

Рецепциз

Ичга қабул қилиш учун эритма 10 мл дан оқ рангли пластик қалпоқча билан беркитилган сариқ рангли шиша флаконларда. 10 флакон қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

4 йил.