Лъесфалрецепт билан

Таркиби:

1 мл эритма қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: соя дуккакидан олинадиган 50 мг фосфатидилхолин; ёрдамчи моддалар: бензил спирти, дезоксихол кислотаси, натрий хлориди, натрий гидроксиди, рибофлавин (Е 101), инекция учун сув.

Тасир этувчи модда(ХПН):

фосфатидилхолин

Препаратнинг савдо номи:

Лъесфал

Фармакалогик гуруҳи:

гепатопротектор препаратлар

Дори шакли:

инекция учун эритма

тиниқ, сариқ эритма.

гепатопротектор препаратлар

A05VA50.

Жигарнинг ёғли дистрофияси, ўткир ва сурункали гепатитлар, жигар циррози, жигар ва ўт чиқариш йўлларидаги хирургик аралашувларда беморни операциядан олдинги ва кейинги даволаш, жигарнинг токсик шикастланишлари, ҳомиладорлар токсикози, псориаз, радиацион синдромда қўлланади.

Фақат тиниқ эритмани ишлатиш керак. Препарат вена ичига аста-секин юборилади. Маҳаллий реакция пайдо бўлиши мумкинлиги туфайли препаратни мушак ичига юбориш мумкин эмас. Катталар ва 12 ёшдан ошган болаларга вена ичига аста-секин суткада 5-10 мл, оғир ҳолларда эса – суткада 10 мл дан 20 мл гача буюрилади. Бир мартада 10 мл препарат юборишга рухсат берилади. Препаратни суюлтириш учун пациентнинг ўз қонини 1:1 нисбатда ишлатиш тавсия қилинади. Даволаш курси кейинги фосфатидилхолиннинг перорал шаклига ўтиш билан 10 суткани ташкил қилади. Псориазни даволаш 2 ҳафта давомида фосфатидилхолиннинг перорал шаклларини қабул қилиш билан бошланади. Шундан кейин бир вақтда ПУВА-терапияни буюриш билан 5 мл дан 10 вена ичига инекциялар тавсия этилади. Инекция курси тугаганидан кейин фосфатидилхолиннинг перорал шаклларини қабул қилиш қайта тикланади. Препаратни суюлтириш учун пациентнинг ўз қонини ишлатиш мумкин бўлмаган холларда, электролитлардан холи эритмаларни – 5% ёки 10% ли глюкоза эритмасини, 1:1 нисбатдаги 5% ли ксилит эритмасини қўллаш керак.

Алоҳида холларда препаратнинг юқори дозалари қўлланганида, меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар (ич кетиши) бўлиши мумкин. Якка ҳолларда ўта юқори сезувчанлик реакциялари, тошма, қичишиш пайдо бўлиши мумкин.

Препаратнинг бирон-бир компонентига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

Бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири ўрганилмаган. Препарат электролитли эритмалар билан номутаносиб. Препарат бир шприцда бошқа дори воситалари билан бирга юборилмасин.

Огоҳлантиришлар: эритма 5,02 мг/мл спирт сақлайди. Фақат вена ичига юбориш учун.

Препарат ҳомиладорлар токсикозини даволаш учун қўлланади. Препаратни эмизиш даврида қўллаш мумкин.

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 2ºС дан 8ºС гача ҳароратда сақлансин.

Дозани ошириб юборилиши ҳақида хабарлар бўлмаган.

Рецепт бўйича

5 мл дан ампулада. 5 ёки 10 ампуладан қутида. 5 ампуладан блистерда. 1 ёки 2 блистердан қутида.

2 йил.