Квикард Таъсир этувчи модда (ХПН): Мелдонийрецепт билан

Таркиби:

фаол модда: Мелдоний (микрофильмдронат). ёрдамчи моддалар: картошка крахмали, кремний диоксиди, магний стеарати ёки калций стеарати.

Препаратнинг савдо номи:

Квикард Таъсир этувчи модда (ХПН): Мелдоний

Фармакалогик гуруҳи:

Метаболик жараёнларни мувофиқлаштириш учун воситалар.

Дори шакли:

Капсула.

Оқ/қизил ёки оқ/оқ рангли №0 ёки №1 ўлчамли (250 мг доза учун) ёки №0 ёки №00 ўлчамли (500 мг доза учун), цилиндр шаклли охирлари полусферик бўлган қаттиқ желатин капсулалар. Капсуланинг ичидагиси – кучсиз ҳидга эга оқ рангли кукун. Кукун гигроскопикдир.

Метаболик жараёнларни мувофиқлаштириш учун воситалар.

Препарат қўзғатувчи таъсирини ривожланиш эҳтимолини назарда тутиб, куннинг биринчи ярмида қўллаш тавсия қилинади. Юрак-қон томир касалликлари. Комплекс даволаш таркибида кунига 0,5-1,0 г дан ичга, бутун дозани бир йўла ёки иккига бўлиб қабул қилинади. Даволаш курси – 4-6 ҳафта. Миокарднинг дисгормонал дистрофияси фонидаги кардиалгияда – ичга 0,5 г дан кунига 2 марта, бутун дозани бир йўла ёки иккига бўлиб қабул қилинади. Даволаш курси –12 кун. Мияда  қон айланишини бузилишлари. Ўткир босқичида – препаратнинг инекцион дори шакли 10 кун давомида қўлланади, сўнгра ичга қабул қилишга ўтилади, кунига 0,5-1,0 г дан, бутун доза бир йўла ёки иккига бўлиб қабул қилинади. Умумий даволаш курси – 4-6 ҳафта. Сурункали бузилишларда – кунига 0,5 г дан ичга, бутун дозани бир йўла ёки иккига бўлиб қабул қилинади. Умумий даволаш курси – 4-6 ҳафта. Такрорий курслар (одатда йилига 2-3 марта) шифокор маслаҳатидан кейин ўтказилиши мумкин. Қон-томир патологияси ва кўзнинг тўр пардасининг дистрофик касалликлари. Препаратнинг инекцион дори шакли қўлланади. Ақлий ва жисмоний зўриқишлар, шу жумладан спортчилардаги зўриқишлар. Катталарга ичга 0,25 г дан кунига 4 марта ёки 0,5 г дан кунига 2 марта буюрилади. Даволаш курси – 10-14 кун. Зарурати бўлганида даволаш 2-3 ҳафта ўтгач такрорланади. Спортчиларга ичга 0,5-1,0 г дан кунига 2 марта машқлар олдидан. Тайёрланиш даврида курснинг давомийлиги– 14-21 кун, мусобақалар даврида – 10-14 кунни ташкил қилади. Сурункали алкоголизм. Ичга 0,5 г дан кунига 4 марта. Даволаш курси – 7-10 кун. Бронхиал астма. Ичга 0,25 г дан ҳар куни 3 ҳафта давомида. Даволаш бронхолитик препаратлар билан комбинацияланади.

Юрак-қон томир тизими томонидан: кам ҳолларда – тахикардия, артериал босимни ўзгариши; Марказий нерв тизими  томонидан: кам ҳолларда – психомотор қўзғалиш. Овқат-ҳазм қилиш тизими томонидан: кам-диспептик ҳолатлар. Аллергик реакциялар: кам-терини қичишиши, қизариш, тошма, шиш.

– бош мия ички босимини ошиши (шу жумладан веноз оқимини бузилиши, бош мия ички ўсмалари); – марказий нерв тизимининг органик шикастланишлари; – ҳомиладорлик, лактация даври; – препаратга юқори сезувчанлик; – 18 ёшгача бўлган пациентларда қўллаш мумкин эмас.

Коронар қон томирларини кенгайтирувчи, айрим гипотензив препаратлар, юрак гликозидларининг таъсирини кучайтиради. Антиангинал воситалар, антикоагулянтлар, антиагрегантлар, антиаритмик воситалар, диуретиклар, бронхолитиклар билан бирга қўллаш мумкин. Ўртача тахикардия ва артериал гипотензияни ривожланиши мумкинлиги туфайли, нитроглицерин, нифедипин, алфа-адреноблокаторлар, гипотензив воситалар ва периферик вазодилататорлар (қон томирларни кенгайтирувчи воситалар) билан мажмуада қўлланганда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.

Сурункали жигар ва буйрак касалликлари бўлган пациентларга препаратни узоқ муддат қўлланганда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак. Мелдонийни болаларда қўллаш бўйича етарли маълумотлар йўқ. Кардиология бўлимларида ўткир миокард инфаркти ва ностабил стенокардияни кўп йиллик даволаш тажрибаси, ўткир коронар синдромида мелдоний биринчи қатор препаратлари эмаслигини кўрсатади.

Ҳомиладорлик вақтида препаратни қўллаш хавфсизлиги исботланмаган. Ҳомилага мумкин бўлган нохуш таъсирларидан сақланиш учун, уни ҳомиладорлик даврида буюрилмайди. Препаратни она сути билан чиқарилиши аниқланмаган. Агар мелдоний билан даволаш она учун зарур бўлса, унда болани эмизиш тўхтатилади.

Қуруқ , ёруғликдан ҳимояланган жойда, 250С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Рецепт бўйича

250 мг ва 500 мг дан капсулалар, 10 капсуладан блистерда.

4 йил.