Ксимелин rasmini ko'rish

Таркиби:

0,05% ли 1 мл препарат қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: ксилометазолин гидрохлориди……………..0,5 мг; ёрдамчи моддалар: динатрий эдетати – 0,5 мг, натрий гидрофосфати дигидрати – 2 мг, натрий дигидрофосфати дигидрати – 2 мг, натрий хлориди – 7,4 мг, бензалконий хлориди – 0,1 мг, тозаланган сув – 991,5 мг. 0,1% ли 1 мл препарат қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: ксилометазолин гидрохлориди……………..1,0 мг; ёрдамчи моддалар: динатрий эдетати – 0,5 мг, натрий гидрофосфати дигидрати – 2 мг, натрий дигидрофосфати дигидрати – 2 мг, натрий хлориди – 7,3 мг, бензалконий хлориди – 0,1 мг, тозаланган сув – 991,1 мг.

Тасир этувчи модда(ХПН):

ксилометазолин

Препаратнинг савдо номи:

Ксимелин

Фармакалогик гуруҳи:

антиконгестив восита – алфа-адреномиметик

Дори шакли:

назал томчилар

тиниқ, рангсиз суюқлик.

антиконгестив восита – алфа-адреномиметик

R01AA07.

Суст сўрилади.

Ринит ва синуситда қўлланилади.

2 ёшдан 10 ёшгача бўлган болалар учун 0,05% ли спрей: Ҳар бир бурун йўлига 1-2 томчидан, кунига кўпи билан 3 марта, максимал 10 кун давомида. 2 ёшдан кичик болаларга фақат шифокор тавсиясига кўра қўлланади. Катталар ва 10 ёшдан бошлаб болалар учун 0,1% ли томчилар Ҳар бир бурун йўлига 1-2 томчидан, кунига кўпи билан 3 марта, максимал 10 кун давомида қўлланади. 2 ёшдан кичик болаларга фақат шифокор тавсиясига кўра қўлланади.

Даволаш давомийлигига қараб, ушбу дори препаратини қўллаган 3-8% пациентларда қуйида келтирилган рўйхатдаги бир ёки бир нечта ножўя самаралар пайдо бўлган.

Фаол моддага ёки ҳар қандай ёрдамчи моддаларга юқори сезувчанлик. Ёпиқ бурчакли глаукома. Ксилометазолин гидрохлоридини, бошқа қон томирини торайтирувчи воситалар каби, миянининг қаттиқ қобиғидаги трансвеноидал гипофизектомиядан кейин ёки трансназал/трансорал жарроҳлик аралашувларидан кейин қўллаш мумкин эмас.

Трициклик ёки тетрациклик антидепрессантлар билан бир вақтда қўлланганда ксилометазолиннинг тизимли таъсирини бўлиши истисно қилинмайди ва симпатомиметик самара кучайиши мумкин.

Препарат тўғрисидаги ҳамма манбалардаги маълумотларда ушбу дори воситасининг  дозасини ошириб юборилиши ва кейинчалик марказий нерв тизимини сусайиши хавфи туфайли 2 ёшдан кичик болаларда ишлатиш мумкин эмаслиги аниқ кўрсатилган. Даволашни 10 кундан ортиқ давом эттириш мумкин эмас, чунки тез-тез ва узоқ вақт давомида қўллаш бурун шиллиқ қаватини яллиғланишига, шунингдек ҳужайраларни юқори сезувчанлиги билан боғлиқ гиперсекрецияси (“тескари самара”) га олиб келиши мумкин. Адренергик препаратларга сезгир пациентларга ксилометазолин гидрохлоридини буюрилганда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак, у уйқуни бузилишини, бош айланишини, треморни, юрак аритмиясини ёки қон босимини ошишини чақириши мумкин. Препаратни гипертиреози, қандли диабети, гипертонияси, атеросклерози, аневризмаси, юрак ишемик касаллиги, аритмияси ва тахикардияси бўлган пациентларга, простата безининг гиперплазияси билан боғлиқ сийиш билан боғлиқ муаммолари бўлган пациентларга, МАО ингибиторларини ва бошқа қон босимини оширувчи препаратларни қўллаётган пациентларга, шунингдек феохромжцитомаси бўлган пациентларга эҳтиёткорлик билан ишлатиш ва фақат шифокорни кўрсатмаси бўйича қўллаш керак, улар қон босимини ошириши мумкин. Ҳомиладорликда ва лактацияда қўлланилиши Препаратни тизимли қон томирларни торайтирувчи самараси туфайли, ҳомиладорлик даврида қўллаш мумкин эмас. Ксилометезолинни эмизиш вақтида фақат шифокорнинг кўрсатмаси бўйича ишлатиш мумкин. Автотранспортни ва мураккаб механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири Ксимелин транспорт воситаларини ёки механизмларни бошқариш қобилиятига таъсир қилмайди ёки деярли таъсир қилмайди. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

15-25оС ҳароратда. Очилгандан кейин 3 ой давомида ишлатилсин.

Дозани ошириб юборилиши ёки тасодифан қабул қилинган ҳолларда қуйидаги клиник манзара кузатилган: тана ҳароратини яққол пасайиши, терлаш, бош оғриғи, тез ва номунтазам пристань, қон босимини ошиши билан бўлган марказий нерв тизимини сусайиши ва айниқса болаларда кома бўлиши мумкин. Гипертензия рикошет гипотензия билан бирга кечиши мумкин. Даволаш: симптоматик. Махсус даволаш йўқ. Тиббий назорат тавсия қилинади.

Рецепциз

0,05% ва 0,1% ли назал томчилар. 10 мл препарат паст зичликдаги полиетилен флакон-томчилагичда. Флакон бураладиган полипропилен қалпоқча билан беркитилган. 1 флакон қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади.

2 йил.