Ксилозолин МФ rasmini ko'rish

Таркиби:

фаол модда: ксилометазолин гидрохлориди………………….0,5 мг. ёрдамчи моддалар: динатрий эдетати – 0,5 мг, натрий гидрофосфат дигидрати – 2 мг, натрий дигидрофосфат дигидрати – 2 мг, натрий хлориди – 7,3 мг, 10% ли бензалконий эритмаси шаклида бензалконий хлориди – 0,1 мг, тозаланган сув – 1 мл гача.

Тасир этувчи модда(ХПН):

ксилометазолин

Препаратнинг савдо номи:

Ксилозолин-МФ

Фармакалогик гуруҳи:

Антиконгестив восита – алфа–адреномиметик.

Дори шакли:

бурун томчилари ёки бурунга қўллаш учун спрей.

тиниқ, рангсиз суюқлиқ.

Антиконгестив восита – алфа–адреномиметик.

R01AA07

Ксилометазолин маҳаллий қўлланганида деярли сўрилмайди, шунинг учун қон плазмасидаги концентрацияси жуда кам (замонавий аналитик усуллар билан аниқланмайди).

Ўткир ринит (шу жумладан, ўткир респиратор касалликлар фонидаги ва аллергик ринит), поллиноз, синусит, евстахиит, ўрта отитда (бурун – халқум шишини камайтириш учун) қўлланади. Бурун бўшлиғидаги  диагностик муолажалар учун беморни тайёрлаш учун қўлланади.

Интраназал буюрилади. 2 ёшдан 6 ёшгача бўлган болалар учун 0,05% ли эритма: ҳар бир бурун юлига 1 томчидан (пуркашдан) кунига 1-2 марта буюрилади; кунига 3 мартадан ортиқ қўллаш мумкин эмас. Катталар ва 6 ёшдан ошган болалар учун 0,1% ли эритма: ҳар бир бурун юлига 1 томчидан (пуркашдан) буюрилади (зарурати булганда такрорлаш мумкин), кунига 3 мартадан ортиқ қўллаш мумкин эмас. Препарат купи билан 7 кун кулланилади, кейинчалик шифокор курсатмаси буйича.

Маҳаллий реакциялар: тез-тез ва/ёки узоқ вақт қўлланганида – бурун-ҳалқум шиллиқ қаватини таъсирланиши ва/ёки қуриши, ачишиш, парестезиялар, аксириш, гиперсекреция; бурун шиллиқ қаватини шиши. Тизимли реакциялар: қусиш, бош оғриғи, юрак уришини ҳис қилиш, артериал босимни ошиши, уйқусизлик, кўришни бузилиши; депрессия (юқори дозаларда узоқ вақт қўлланганида).

Моноаминооксидаза (МАО) ингибиторлари ва трициклик антидепрессантлар бир вақтда қўлланиши тизимли таъсирни кучайтириши мумкин.

Узоқ муддат, масалан, сурункали ринитда, қўллаш мумкин эмас.

Ҳомиладорлик ва лактация даврида препаратни фақат она учун фойда ва ҳомила ва болага бўлган хавф нисбати синчиклаб баҳолангандан кейин, эҳтиёткорлик билан, тавсия этилган дозани оширишга йўл қўймасдан қўллаш керак.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 250С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Рецепциз

Назал томчилар 0,05% ва 0,1%. 10 мл, 20 мл дан тюбик томчилагичларда. Назал спрей 0,05% ва 0,1%. 15 мл дан препарат куп дозали пуркагич учлик билан таъминланган ва химоя калпокчали тюбикларда.