КСИЛОМЕТАЗОЛИН НИКА

Таркиби:

фаол модда: ксилометазолин гидрохлориди – 0,10 г. ёрдамчи моддалар: бензалконий хлориди (50% ли эритма), натрий гидрофосфат додекагидрати, натрий дигидрофосфат дигидрати, натрий хлорид, тозаланган сув.

Тасир этувчи модда(ХПН):

ксилометазолин гидрохлориди

Препаратнинг савдо номи:

КСИЛОМЕТАЗОЛИН НИКА

Фармакалогик гуруҳи:

ЛОР-аъзолари касалликларини даволаш учун восита.

Дори шакли:

назал 0,1% спрей.

тиниқ, рангсиз ёки оч-сариқ рангли, хидсиз эритма.

ЛОР-аъзолари касалликларини даволаш учун восита.

R01AA07

Маҳаллий қўлланганда ксилометазолин деярли сўрилмайди, шунинг учун унинг қон плазмасидаги концентрацияси жуда кам (замонавий аналитик усуллар билан аниқланмайди).

Ўткир аллергик ринит, поллиноз, синусит, ўрта отит (бурун-ҳалқум шиллиқ қаватининг шишини камайтириш учун); пациентни бурун йўлларидаги ташхисий муолажаларга тайёрлашда қўлланади.

Катталарга ва 6 ёшдан ошган болаларга ҳар бир бурун йўлига бир марта сепилади, зарурати бўлганида муолажани қайтариш мумкин. «КСИЛОМЕТАЗОЛИН  НИКА» суткада 4 мартадан кўп қўллаш мумкин эмас. Сепишда бошни орқага ташлаш тавсия қилинмайди. Даволашнинг мақсимал давомийлиги – 2 ҳафта. Сепишни тўғри бажариш учун сепгични вертикал, учлик юқорига йўналтирилган ҳолда ушлаш керак. Сўнгра тиниқ ҳимояловчи қопқоқчани ечиш, учликни бурун йўлига киритиш, тез кескин бир марта сепгични босиш ва сепгични бўшатмасдан бурундан чиқариб олиш керак. Сепиш вақтида бурундан бироз ҳаво олиш лозим, бу эритмани  оптимал юборишига ёрдам беради.

Препаратни тез-тез ёқи узоқ қўлланганида: шиллиқ қаватининг ачишиши, таъсирланиши, бурунда санчилиш ёқи қуруқлик, ақсириш, гиперсекреция кузатилиши мумкин. Кам – бурун шиллиқ қаватининг шиши, юрак уриши, юрак ритмининг бузилиши, артериал босими ошиши, бош айланиши, бош оғриғи, кўнгил айниши, кусиш, уйқусизлик, кўришни бузилиши, тахикардия, аритмия. Жуда кам – тери тошмаси (ксилометазолинни қабул қилиниши билан боғлиқ, ҳансираш, ангионевротик шиш билан намоён бўлувчи тизимли аллергик реакциялар). Узоқ муддат юқори дозаларда қўлланганида депрессия ҳолати, бурун шиллиқ қаватини атрофияси.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25ºС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Музлатилмасин.

Симптомлари: ножўя самараларининг кучайиши мумқин. Препарат тасодифан ютиб юборилганда (кўпинча болаларда) аритмия, тахикардия, артериал босимининг ошиши, онгни чалкашиши кузатилиши мумкин. Даволаш: симптоматик, шифокорнинг кузатуви остида.

Рецепциз

3 йил.