Ксило Эко rasmini ko'rish

Таркиби:

фаол модда: ксилометазолин гидрохлорид – 0,5 мг; ёрдамчи моддалар: эвкалипт мойи, натрий гидрофосфат х 12Н2О, натрий дигидрофосфат х 2 Н2О, натрий хлорид,  бензалконий хлорид, сорбитол, этил спирти 96%, тозаланган сув – 1 мл гача.

Тасир этувчи модда(ХПН):

ксилометазолин

Препаратнинг савдо номи:

Ксило Эко

Фармакалогик гуруҳи:

Антиконгестив восита – алфа–адреномиметик.

Дори шакли:

бурун учун томчи ёки спрей кўринишида

тиник рангсиз ёки сарғиш рангли суюқлик.

Антиконгестив восита – алфа–адреномиметик.

Ўткир респиратор касалликларидаАллергик ринитдаВазомотор ринитдаОтитда (бурун-томок юллари шишини камайтириш учун)СинуситдаДиагностика учун бурн юлларини тайёрлашда

Интраназал. 2 ёшдан 6 ёшгача бўлган болалар учун 0,05% эритма: хар бир бурун йўлига 1 томчидан (пуркашдан) кунига 1-2 марта; кунига 3 мартадан ортик қўллаш мумкин эмас. Катталар ва 6 ёшдан ошган болалар учун 0,1% эритма: Хар бир бурун йўлига 1 томчидан (пуркашдан) (зарурати булганда такрорлаш мумкин), кунига 3 мартадан ортик қўллаш мумкин эмас. Препарат кўпи билан 7 кун қўлланилади, кейинчалик шифокор курсатмаси бўйича.

Тез-тез ва/ёки узок вақт қўлланганида – бурун – халкум шиллик қаватини таъсирланиши ва/ёки қуриши, ачишиш, парестезиялар, аксириш, гиперсекреция. Кам – бурун шиллик қаватини шиши, юрак уриши, тахикардия, аритмиялар, артериал босимни ошиши, бош оғриги, қусиш, уйкусизлик, кўришни бузилиши. Жуда кам- тери юзасида тошмалар. Юкори дозаларда узок вақт қўлланилганда – депрессив холат, бурун шиллиқ қаватларида атрофия кузатилади.

Трициклик анитдепрессантлар, МАО ингибиторлари, мапротилинлар ва адреномиметиклар  билан бирга кулланилганда зарарли таъсирлари ортади. Адреноблокаторлар ва калций антогонистлари ксилометазолин таъсирини камайтиради.

Артериал гипертония, юрак қон-томир касалликлари, гипертиреоз ва адренергик воситаларга юқори сезувчанлиги бўлган беморларга эхтиётлик билан қўллаш тавсия этилади. Препаратни 6 ёшгача булган болаларда шифокор кўриги остида қўллаш тавсия қилинади. Дори воситасини узок вақт давомида қўллаш таъсирининг камайишига ва бурун шиллик каватин атрофиясига олиб келиши мумкин. эмизикли даврда қўлланилганда болани кўкрак сути билан озиқлантиришни тўхтатиш тавсия этилади. Дори воситасини юқори дозаларда ва тизимли қўлланилганда транспорт воситаларини ва ускуналарни бошқаришга таъсир килади. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Симптомлари: ножўя таъсирларнинг кучайиши, бехос дори воситасини ютиб юборганда аритмия, тахикардия, кон босимининг ошиши, хушнинг ёкотилиши кузатилиши мумкин. Даволаш: симптоматик, шифокор кўриги остида.

Рецепциз

Бурун учун томчи ёки спрей 0,05% ёки 0,1% мл дан. Препарат 10 мл дан пластик флакон-томчилагичларда. Бир флакондан қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.