КСИЛАТрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

Фаол моддалар: 1 мл эритма 50 мг ксилитол, 2,6 мг натрий ацетати тригидрати (натрий ацетатга қайта ҳисоблаганда), 6 мг натрий хлориди, 1,0 мг калций хлориддигидрати (Калций хлоридга қайта ҳисоблаганда), 3,0 мг калий хлориди, 1,0 мг магний хлорид гексагидрати (магний хлоридга қайта ҳисоблаганда); Ёрдамчи моддалар: инекция учун сув. Дори шакли. Инфузия учун эритма Асосий физик-кимёвий хусусиятлари тиниқ рангсиз суюқлик. Препаратнинг ион таркиби: На+ – 134,4 ммол/л, К+ – 4ммол/л, Са++ – 0,9 ммол/л, Мг++ -1,1 ммол/л, Cл– – 110,6 ммол/л, Ч3CОО– – 31,7 ммол/л сақлайди.Энергетик қиймати – 200 ккал/л; Назарий осмолярлиги – 610 мОсмол/л, рН – 6,0-7,6.

Препаратнинг савдо номи:

КСИЛАТ®

Фармакалогик гуруҳи:

Қон ўрнини босувчи ва перфузион эритмалар. Электролитлар эритмалари. Электролитлар бошқа препаратлар билан мажмуада. АТХ Коди АТХ В05Х А31.

Қон ўрнини босувчи ва перфузион эритмалар. Электролитлар эритмалари. Электролитлар бошқа препаратлар билан мажмуада. АТХ Коди АТХ В05Х А31.

Интоксикацияни камайтириш, микроциркуляцияни яхшилаш учун, қандли диабет ва бошқа глюкозани йўқотилишининг бузилишларида карбонсувларга бўлган талабни қисман қоплаш учун, травматик, операцион, гемолитик ва куйиш шокларида (қон ва сийдикнинг осмолярлигини ҳисобга олиб), операциядан олдинги тайёргарлик ва операциядан кейинги даврда, ўткир қон йўқотилишида, шунингдек куйиш касаллигида, чўзилган йирингли жараёнларда, турли инфекцион касалликлар ва сурункали токсик гепатитларда қўлланади.

Катталарга вена ичига томчилаб, минутига 50-70 томчидан, яъни 2,1-3,0 мл/кг/соат ёки 150-210 мл/соат тезлик билан юборилади. Максимал доза: катталарга – суткада 2100 мл ёки суткада 1 кг тана вазнига 1,5 г ксилитол. Инфузиянинг максимал тезлиги – 210 мл/соат (минутига 70 томчи) = 1 соатда1 кг тана вазнига 0,15 г ксилитол; – сурункали ва токсик гепатитларда – катталарга 400 мг дан (5-6 мл/кг) томчилаб (жигар фаолиятининг кўрсаткичларини назорат қилиш керак), сутка давомида бир марта ёки икки марта юборилади (суткалик дозасини 2 мартага бўлиб юбориш мумкин); – беморларни, шу жумладан қандли диабети бўлганларни парентерал овқатлантириш учун – катталарга 600-1000 мл дан (1 кг тана вазнига 10-15 мл), сутка давомида бир марта  ёки икки марта (суткалик дозасини 2 мартага бўлиб юбориш мумкин); – травматик, куйиш, операциядан кейинги ва гемолитик шокда – катталарга – 600-1000 мл дан (1 кг тана вазнига 10-15 мл), сутка давомида бир марта ёки икки марта (суткалик дозасини 2 мартага бўлиб юбориш мумкин); Операциядан олдинги даврда ва турли жарроҳлик муолажалардан кейин катталарга 400-600 мл дозада (6-10 мл/кг), томчилаб, суткасига бир марта ёки икки марта (суткалик дозасини 2 мартага бўлиб юбориш мумкин), ҳар куни 3-5 кун давомида юборилади. Ўткир қон йўқотишларда-катталарга 1000-1400 мл (20 мл/кг) дан. Бундай ҳолатда Ксилат® препаратининг инфузиясини “Тез ёрдам” махсус машинасида, шифохонагача босқичда ўтказиш тавсия қилинади.

Аллергик реакциялар, қичишиш, эшакеми ҳам, кам – тахикардия, тана ҳароратини кўтарилиши, юборилган жойда периферик веналарнинг таъсирланиши. Гипертоник реакция пайдо бўлиши мумкин (бундай ҳолда артериал босимни назорати остида гипотензив воситалар юборилади); кўнгил айниши, қалтираш.  Электролитлар алмашинувининг бузилиши, лактоацидоз, гипергидратация, шишлар, гипероксалурия, гиперурекемия, жигар синамаларининг ўзгариши, ацидоз (жумладан сут кислотали ацидоз).

Гиперосмоляр кома, анурия. Суюқликни қуйиш мумкин бўлмаган ҳолларда (шишлар, мияга қон қуйилиш, тромбоэмболия, юрак-томир декомпенсацияси, ИИИ даражали артериал гипертензия) Ксилат® ни юбориш мумкин эмас. Препаратни умумий сувсизланишларда ва сув-туз алмашинуви бузилган ҳолларда қўллаш тавсия этилмайди.

Гемодинамик самарага эришиш учун Ксилат® катталарга минутига 40-60 томчи тезликда вена ичига томчилаб юборилади. Зарурати бўлганида препарат дақиқасига 30 томчи тезликда томчилаб юбориш йўли билан синама ўтказилганидан кейин, оқим билан юборишга йўл қўйилади. Олдин 15 томчи юборилади, 3 дақиқадан кейин реакциялар кузатилмаса,  препаратни оқим билан юборилади. Препаратнинг антикетоген хусусиятлари юбориш тезлиги ксилитолни йўқотилиш тезлигига тенг бўлганида намоён бўлади. Жигар касалликларида препарат жигар фаолиятининг кўрсаткичлари назорати остида қўлланади.  Сурункали буйрак етишмовчилиги бор беморларда препаратни эҳтиёткорлик билан қўллаш зарур; препаратни юборганда буйраклар фаолиятини текшириб туриш зарур. Гарчи Ксилат® ўт ҳайдовчи самарага эга бўлса ҳам, уни ўт-тош касаллигида юбориш шифокорнинг синчков назорати остида амалга оширилиши керак. Қандли диабети бўлган беморларга Ксилат® препаратини юбориш қондаги қанднинг миқдорини назорати остида амалга оширилиши керак. Организмнинг умумий сувсизланишида  ва сув-туз алмашинуви бузилганда препаратни қўллаш тавсия этилмайди.

Ҳомиладор ва эмизикли аёлларга Ксилат® ни қўллаш мумкинлиги ҳақида текширувлар ўтказилмаган.

25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Музлатилмасин.  Болалар олаолмайдиган жойда сақлансин.

Препаратнинг дозаси ошириб юборилганида кўнгил айниши, ичакнинг дам бўлиши, ич кетиши, қоринда оғриқ, сув-электролит мувозанатнинг бузилиши кузатилиши мумкин (гипертоник реакция кўринишида; бундай ҳолда артериал босимни назорати остида гипотензив воситалар юборилади).