Корвалол rasmini ko'rish

Таркиби:

1 мл эритма қуйидагиларни сақлайди: Фаол моддалар: 20 мг а-бромизовалериан кислотасининг этил эфири, 18,26 мг фенобарбитал, 1,42 мг қалампир ялпиз мойи; Ёрдамчи моддалар: ректификатланган этил спирти, стабилизатор, тозаланган сув сақлайди.

Препаратнинг савдо номи:

Корвалол

Фармакалогик гуруҳи:

ухлатувчи ва седатив воситалар.

Дори шакли:

перорал қўллаш учун томчилар

ўзига хос ҳидли, рангсиз тиниқ суюқлик.

ухлатувчи ва седатив воситалар.

N05C B02.

– кучли таъсирчанлик билан кечувчи неврозлар – уйқусизлик – гипертония касаллиги ва вегетотомир дистониясини мажмуавий даволашда; – коронар томирларнинг яққол намоён бўлмаган спазми, тахикардия; -ичак спазмлари (спазмолитик препарат сифатида).

Корвалол® ичга, овқат қабул қилишдан қатъий назар 15-30 томчидан кунига 2-3 марта сув билан ёки қанд бўлагида қабул қилинади. Зарурати бўлганида (яққол тахикардия ва коронар томирларнинг спазми) бир марталик доза 40-50 томчигача оширилиши мумкин. Болаларни даволаш учун қўллаш тажрибаси йўқ.

Корвалол®, одатда яхши ўзлаштирилади. Айрим ҳолларда уйқучанлик, енгил бош айланиши кузатилиши мумкин, улар дозани камайтириш билан бартараф этилади. Узоқ муддат қўлланганда препаратга қарамлик ва бромизм пайдо бўлиши мумкин.

Препаратнинг компонентларига, бромга юқори сезувчанлик, оғир юрак етишмовчилиги, буйраклар ва жигар фаолиятини яққол бузилишлари, ҳомиладорлик ва эмизиш.

Марказий сусайтирувчи таъсирга эга препаратлар Корвалол®нинг таъсирини кучайтиради. Препаратнинг таркибида фенобарбиталнинг бўлиши жигар ферментларини индукциялаши мумкин, бу уни жигарда метаболизмга учрайдиган медикаментлар (кумарин ҳосилалари, гризеофулвин, глюкокортикоидлар, перорал ҳомилага қарши воситалар) билан бир вақтда қўллашни номаъқул қилади, чунки метаболизмининг даражаси юқорироқлиги сабабли уларнинг самарадорлиги пасайиши мумкин.

Препарат 58 ҳажм % алкогол, ҳамда фенобарбитал сақлайди, улар координацияни ва психомотор реакциялар тезлигини бузилишини чақириши мумкин, шунинг учун препаратни қабул қилганда, механизмлар билан ишлайдиган шахслар, автотранспорт ҳайдовчилари ва ҳоказолар эҳтиёткорликка амал қилишлари лозим. Бир вақтда спиртли ичимликларни истеъмол қилишдан сақланиш лозим. Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 15оС дан 25оС гача ҳароратда сақлансин.

Узоқ муддат қўлланганида ва доза ошириб юборилганида МНТ яққол сусайиши кузатилиши мумкин, у МНТ ни рағбатлантирувчиларни (кофеин, кордиамин ва ҳоказолар) қўллаш билан бартараф этилади. Бошқа кўринишларда – симпоматик даволаш.

Рецепциз

25 мл дан флаконларда, қутиларга жойланган.

2 йил 6 ой.