Кофеин бензоат натрийрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

1 мл препарат қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: кофеин моногидрати сувсиз моддага қайта ҳисоблаганда – 200 мг; ёрдамчи моддалар: натрий бензоати, 1 М натрий гидроксид эритмаси, инекция учун сув.

Тасир этувчи модда(ХПН):

соффеинум-натрии бензоас

Препаратнинг савдо номи:

Кофеин-бензоат натрий

Фармакалогик гуруҳи:

психостимулятор.

Дори шакли:

тери остига инекция қилиш учун эритма

рангсиз тиниқ суюқлик.

психостимулятор.

N06BC01

Организмнинг барча аъзо ва тўқималарига тез тақсимланади, гематоэнцефалик тўсиқ ва йўлдош орқали ўтади. Т1/2 тахминан 3,9-5,3 соатни ташкил қилади. Қон оқсиллари билан боғланиши 15 %. Жигарда 90 % дан ортиқ қисми метаболизмга учрайди. Бир ёшгача бўлган болаларда эса 10-15 % метаболизмга учрайди. Кофеин жигарда метаболизмга учраб (асосий қисми метил гуруҳини йўқотади ва оксидланади) 5 та метаболит ҳосил бўлади. Кофеин ва унинг метаболитлари буйраклар орқали (ўзгармаган ҳолда 10 %) чиқарилади.

Ақлий ва жисмоний иш қобилиятни сусайиши, мушак кучсизлиги, уйқучанлик, меньшевизм ўртача артериал гипотония, нафас фаолиятни сусайиши (шу жумладан, опиоид аналгетиклар ва уйқу воситалари, углерод оксидлари билан енгил заҳарланишларда, чақалоқлар асфикциясида, умумий анестезия ўтказилгандан сўнг ўпка вельветяциясини керакли даражагача тиклашда) қўлланади.

Тери остига инекция қилиш учун мўлжалланган. Катталар учун ўртача дозаси: 0,5-1 мл (100-200 мг кофеин). Катталар учун энг юқори бир марталик доза 2 мл (400 мг), энг юқори суткалик доза 5 мл (1000 мг) ни ташкил этади. Болаларга ёшига қараб 0,25-0,5 мл (50-100 мг) дан юборилади.

Нерв тизими томонидан: Қўзғалувчанлик, хавотирлик, тремор, бош оғриғи, бош айланиши, тутқаноқ ҳуружлари, пай рефлексларини кучайиши, тахипноэ, уйқусизлик. Тўсатдан бекор қилинганида – марказий нерв тизимининг тормозланишини кучайиши, кучли толиқиш, уйқучанлик, мушаклар тонусини ошиши. Юрак қон-томир тизими томонидан: тахикардия, юрак ритмини бузилиши, артериал босимини ошиши. Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: кўнгил айниши, қусиш, диарея, меъда яраси касаллигини зўрайиши. Бошқалар: бурун битиши бўлиши мумкин.

Ўта юқори сезувчанлик, юрак қон-томир тизимини органик касалликлари (шу жумладан, ўткир миокард инфаркти атеросклероз); артериал гипертензия, глаукома, уйқуни бузилиши, юқори қўзғалувчанлик, кексалик ёш, пароксизмал тахикардия, юрак қоринчалари экстрасистоласи, тутқаноқ ва тиришишга мойилликда қўллаш мумкин эмас.

Циметидин, перорал контрацептивлар, дисулфирам, ципрофлоксацин, норфлоксацин билан бир вақтда қўллаш жигарда кофеиннинг метаболизмини пасайишига, организмда чиқарилишини секинлашишига ва қондаги концентрациясини ошишига олиб келади. Кофеин сақловчи ичимликлар ва МНТ стимуляция қилувчи бошқа препаратлар билан бирга қўлланганда, МНТ ҳаддан ташқари рағбатланиши мумкин. Мексилитин – кофеиннинг чиқарилишини 50 % гача камайтиради., никотин – кофеиннинг организмдан чиқарилиш тезлигини оширади. Моноаминоксидаза (МАО) ингибиторлари, фуразолидон, прокарбазин ва селегелин – кофеиннинг катта дозалари хавфли юрак аритмиялари ёки артериал қон босимини яққол ошишини келтириб чиқариши мумкин. Кофеин уйқу ва наркотик воситаларининг самарасини камайтиради. Юрак гликозидларини сўрилишини тезлаштиради ва таъсирини кучайтиради, заҳарлилигини оширади. Кофеинни бета-адреноблокаторлар билан бирга қўллаш уларнинг терапевтик таъсирини ўзаро камайишига олиб келиши мумкин; адренергик бронхларни кенгайтирувчи препаратлар билан бирга қўллаш МНТ ни рағбатлантиришига ва бошқа қўшимча таъсирларга олиб келади. Кофеин теофиллин ва бошқа ксантинларнинг клиренсини пасайтиради, аддитив фармакодинамик ва токсик таъсирларни ривожланиш эҳтимолини ошириши мумкин.

Кофеин узоқ муддат қўлланганида кучсиз қарамлик кузатилиши мумкин. Кофеиннинг қабул қилинишини тўсатдан тўхтатиш марказий нерв тизимининг тормозланишини кучайишига олиб келиши мумкин. Марказий нерв тизимига таъсири олий нерв фаолиятини ҳам қўзғалиши, ҳам тормозланиши билан намоён бўлиши мумкин.

Препаратни қўллаш тавсия этилмайди.

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, +25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Рецепт бўйича! Улашиш: 3 165 Виеwс

1 мл дан ампулада. 10 ампула қўллаш бўйича йўриқнома билан бирга картон қутида жойлашган.

5 йил.