Нохуш кўринишларини ривожланиш хавфини камайтириш учун қисқа курс билан минимал самарали дозани қўллаш керак.
Тез-тез – 1-10%; баъзида – 0,1-1%; кам – 0,01-0,1%; жуда кам – 0,001-0,01% дан кам, шу жумладан алоҳида ҳоллар.
Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: тез-тез – эпигастрал оғрик, кўнгил айниши, қусиш, диарея, диспепсия, метеоризм, анорекция, аминотрансферазаларнинг фаоллигини ошиши;кам – гастрит, проктит, меъда-ичак йўлларидан қон кетиши (қонли қусиш, мелена, аҳлатда қон пайдо бўлиши), меъда-ичак юлларининг яралари (қон кетиши билан ёки қон кетишисиз ёки перфорация), гепатит, сариқлик, жигар фаолиятини бузилиши; -жуда кам – стоматит, глоссит, қизилўнгачни шикастланиши, ичакни диафрагмасимон структураси (носпецифик геморрагик колит, ярали колитни зурайиши ёки Крон касаллиги), қабзият, панкреатит, яшин тезлигидаги гепатит.
Нерв тизими томонидан: тез-тез- бош оғриғи, бош айланиши;кам – уйқучанлик;жуда кам – сезувчанликни бузилиши, шу жумладан парестезиялар, хотирани бузилиши, тремор, тиришишлар, хавотирлик, цереброваскуляр бузилишлар, асептик менингит, дезориентация, депрессия, уйкусизлик, тунги “даҳшатлар”, таъсирчанлик, рухий бузилишлар.
Сезги аъзолари томонидан: –тез-тез – вертиго; – жуда кам – кўришни бузилиши (кўришни ноаниқлиги, диплопия), эшитишни бузилиши, қулоқларда шовқин, таъм билишни бузилиши.
Сийдик чиқариш тизими томонидан: – жуда кам – ўткир буйрак етишмовчилиги, гематурия, протеинурия, интерстициал нефрит, нефротик синдром, папилляр некроз.
Қон яратиш аъзолари томонидан: жуда кам – тромбоцитопения, лейкопения, гемолитик ва апластик анемия, агранулоцитоз.
Аллергик реакциялар:кам – анафилактик/анафилактоид реакциялар, шу жумладан АБ яққол пасайиши ва шок;жуда кам – ангионевротик шиш (шу жумладан юзни).Юрак-томир тизими томонидан: – жуда кам – юрак уриши, кўкрак соҳасида оғриқ, артериал босимни ошиши, васкулит, юрак етишмовчилиги, миокард инфаркта.
Нафас тизими томонидан: кам – бронхиал астма (шу жумладан ҳансираш);жуда кам – пневмонит.
Тери қопламалари томонидан: –тез-тез – тери тошмаси; -кам-эшакеми; -жуда кам – буллёз тошмалар, экзема, шу жумладан кўп шаклли экссудатив эритема ва Стивенс-Джонсон синдроми, Лаелл синдроми, эксфолиатив дерматит, қичишиш, сочларни тўкилиши,фотосезувчанлик, пурпура, шу жумладан аллергик пурпура.
Мушак ичига юборишдаги маҳаллий реакциялар: –ачишиш, инфилтрат, асептик некроз, ёғ тўқимасининг некрози.