Клодифенрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

1 мл препарат қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: диклофенак натрий – 1 мг; ёрдамчи моддалар: макроголглицерол рицинолеат, трометамол, динатрий эдетати, маннит, бензалконий хлориди, хлорид кислотаси, инекция учун сув.

Тасир этувчи модда(ХПН):

диклофенак

Препаратнинг савдо номи:

Клодифен

Фармакалогик гуруҳи:

ностероид яллиғланишга қарши восита.

Дори шакли:

кўз томчилари

рангсиздан жигарранг сарғиш рангли тиниқ ёки товланувчи эритма.

ностероид яллиғланишга қарши восита.

S01BC03

Диклофенак кўз томчилари инстилляция қилинганида тизимли қон оқимига сўрилади. Бироқ, қонда дори воситасининг миқдори аниқланадиган чегарадан аҳамиятли даражада паст бўлади ва клиник аҳамиятга эга эмас.

катарактани жарроҳлик йўли билан даволаш вақтида миозни камайтириш учун;кўз хирургиясида операциядан кейинги яллиғланиш;кўз гавҳарини имплантацияси ва олиб ташлаш билан боғлиқ бўлган цистоид макуляр шишини операциядан олдинги ва кейинги профилактикаси;кўзнинг олдинги қисмларини ноинфекцион яллиғланиши;шох пардани механик ва травматик шикастланиши;лазерли трабекулопластика келтириб чиқарган яллиғланиш;радиал кератотомия ёки лазерли муолажалар оқибатидаги оғриқлар;мавсумий аллергик конъюнктивитлардаги яллиғланишни даволаш учун қўлланади.

Фақат маҳаллий қўллаш учун мўлжалланган. Интраоперацион миозни ингибиция қилиш учун Клодифен конъюнктивага операциядан олдин 2 соат давомида 30 минутлик оралиқ билан (4 марта) томизилади. Макуланинг кистозли шишини олдини олиш учун препарат операциядан кейин 1 томчидан суткада 3-4 марта 2 ҳафта давомида томизилади. Юқорида санаб ўтилган бошқа кўрсатмаларда Клодифен пациентнинг ҳолатига қараб 1 томчидан суткада 3-4 марта буюрилади. Даволаш курси 1 ҳафтадан 2 ҳафтагача давом этиши мумкин.

Кўз томчилари билвосита томизилганидан сўнг ўтиб кетувчи ачишиш ҳисси ва/ёки кўриш ўткирлигини вақтинчалик йўқолиши; қичишиш, қизариш ва фотосенсибилизация кўринишидаги аллергик реакциялар бўлиши мумкин.

препаратнинг компонентларига юқори сезувчанликда;ацетилсалицил кислотаси ва бошқа ностероид яллиғланишга қарши воситаларга, бронхиал астма ҳуружлари, уртикар тошмалар, ўткир ринитни ривожланиши шаклида намоён бўлувчи юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

Зарурат бўлганида Клодифен препаратини бошқа кўз томчилари, шу жумладан таркибида глюкокортикоид воситаларни сақловчи кўз томчилари билан бир вақтда қўллаш мумкин. Бунда препаратларни томизишлар ўртасидаги танаффус навбатдаги инстилляциялар таъсирида таъсир этувчи моддани ювилиб кетишини олдини олиш учун камида 5 минутни ташкил этиши керак.

Контакт линзалардан фойдаланадиган пациентларга препаратни томизишдан олдин уларни ечиш ва препарат томизилганидан сўнг 15 минутдан кейин қайта ўрнатиш керак. Препарат ҳар сафар ишлатилганидан сўнг флаконни ёпиш керак. Томчилагични учлиги билан қовоқ ёки кўзга тегиш мумкин эмас.

Ушбу пациентлар тоифасида, она учун даволашдан кутилган фойда ҳомила ёки эмизикли бола учун потенциал ҳавфдан устун бўлган ҳолдагина, препаратни қўллаш мумкин.

Ёруғликдан ҳимояланган жойда 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Флакон очилганидан сўнг препарат 28 кун давомида ишлатилсин.

Клодифен препаратини дозасини ошириб юборилиши юзасидан маълумотлар йўқ.

Рецепт бўйича

Кўз томчилари 5 мл дан тиқин-томчилагич ва бураладиган ҳимоя қопқоғи ҳимоя ҳалқаси билан таъминланган пластик флаконда. 1 флакон қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

2 йил.